Bog'liq “Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”
10.6. Мураккаб структурали конларни қазиб олишда рудани омуҳталаш тамойиллари Рудани омуҳталашнинг барча массалари бойитиш жараёнлари талабларига биноан ҳал қилинади. бойитиш фабрикасининг иш режими махсус технологик шароитлар бўйича регламентланади. Ҳар бир бойитиш фабрикасида режим харитаси тузилади ва унда рудани қайта ишлаш барча босқичларининг параметрлари акс эттирилади. Ушбу параметрларга риоя қилиш технологик жараёнларни самарали олиб боришни таъминлайди.
Бойитиш фабрикаси режим харитасини асосий талабларини руда таркибидаги ажратиб олинадиган металл ва зарарли компонентлар миқдорининг тебраниш (ўзгариш) чегаралари,металлнинг оксидланиш даражаси, руданинг намлиги ва йириклиги, турли генетик типдаги рудаларнинг фоизлардаги ўз – аро нисбати ва бошқалар ташкил қилади. Бундай шароитларда рудани қазиб олиш ва омуҳталаш технологиясини ҳисобга олиш зарурути туғилади.
Рудани омуҳталаш деганда фабрикага бериладиган рудани белгиланган давр мобайнида сифатий тавсифини бир хил бўлишини таъминлайдиган тадбирлар мажмуи тушинилади. Омуҳталаш даражаси қуйидаги ифода орқали аниқланади.
,
бунда - омуҳталанган ва омуҳталанмаган рудалардаги металл миқдорининг ўртача квадрат тебраниши, %. Ўртача квадрат тебраниш қуйидаги ифода орқали аниқланади.
бунда - тебранишнинг хусусий миқдори; m – кузатилган даврдаги тебранишлар сони.
Рудани омуҳталаш бевосита карьердаги омуҳталаш омборларида ва фабриканинг майдалаб – саралаш бункерларида амалга оширилади.
Ҳафта – суткали ва смена – суткали графиклар асосида рудани карьер ичида омуҳталаш режимида қазиб олиш ишлари ташкил қилинади. Бу графикларда ҳар бир экскаватор учун сменалик ва суткалик қазиб олинадиган руда ҳажми аниқланади.
Графиклар қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда тузилади:
- рудадаги фойдали компонентнинг режадаги кўрсаткичлари ва омуҳталашнинг бажарилишини;
- алоҳида руда навларининг режадаги ҳажмини таъминланганлигини;
- руда ва кон жинслари қазиб олишнинг кон ишлари календар режасига мувофиқ олиб борилганлигини.
Қазиб олишга мўлжалланган ҳар бир блок учун фойдали қазилма ва кон жинсларининг сифатий тавсифи ҳамда кон – геологик шароити акс эттирилган картаграмма тузилиб, у муайян блокда ишлайдиган экскаватор ҳайдовчисига берилади. Ҳар бир сменада омуҳталаш, ҳисобга олиш, назорат қилиш ва экскаваторларга автомашина ёки локомотив составларни тақсимлаш ишларини тезкор бошқариш ишлари олиб борилади.
Баъзан, кон ишлари фронти йўналишининг ўзгариши ҳисобига руда омуҳталашнинг натижалари қониқарли бўлишига эришилади. Бироқ карьер омборларида ва бойитиш фабрикаси майдалаб – саралаш пунктларида рудани омуҳталашнинг самарадорлиги жуда юқори бўлади.
Омуҳталаш омборлари қуйидаги белгилар бўйича таснифланади:
Турган жой бўйича:
- карьер ичи омборларида омуҳталаш;
- карьер ва фабрика ўртасида жойлашган оралиқ омборларида омуҳталаш;
- майдалаб – саралаш фабрикасида омууҳталаш.
Рудани жойлаштириш технологияси бўйича:
- омуҳталаш омборида рудани табақалаб жойлаштириш;
- рудани жойлаштиришнинг аралаш усули.
III. Рудани омуҳталашда қўлланадиган ускуналар типи бўйича:
циклли ишлайдиган машиналар;
узлуксиз ишлайдиган машиналар;
машиналар комбинацияси.
Омборларда рудани омуҳталаш даражаси турлича бўлиб, фақат майдалаб – саралаш фабрикасидаги омуҳталаш даражаси жуда юқори бўлади ва 80 – 90% ни ташкил қилади.