Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Фойдали қазилма поғонаси баландлиги ва мураккаб



Download 27,35 Mb.
bet73/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

10.4. Фойдали қазилма поғонаси баландлиги ва мураккаб
структурали руда кавжойларидаги бурғилаб портлатиш
ишларининг ўзига хослиги
Шток ва ноёб металл конларини қазиб олиш усули ва технологияси коннинг геологик – морфологик тузилиши, руда танасида фойдали компонентнинг жойлашиши, эксплуатацион разведка ишларини олиб бориш имкониятлари, намуналар бўйича олинган маълумотларнинг ишончлигини таъминловчи дастлабки синовларни бажариш, портлаш таъсирида массивни деформацияланиш ва майдаланиш даражаси, рудали зоналарнинг портлатилган массив ёйилмасида жойлашиши бўйича рудани саралаб қазиб олиш имкониятлари каби қатор омилларни, яъни, бир сўз билан айтганда руда йўқотилиши ва сифатсизланишини ҳисобга олган ҳолда танлаб олинади. Кончилик амалиётида фойдали қазилма поғоналарининг баландлиги 10 – 15м ни ташкил қилади. Кон жинсларининг майдаланиш сифатига поғона баландлиги, скважиналар тўри ва заряд диаметри ўртасидаги нисбатлар сезиларли даражада таъсир этади. Масалан, агар поғона баландлигини камайтирадиган бўлса, скважиналар тўрини зичлаштириб, уларни диаметрини кичрайтириш майдаланиш сифатини яхши бўлишини таъминлайди. Конларни очиқ усулда қазиб олишда скважиналар диаметрини 75, 100, 150 мм гача кичрайтирилса, уларни бурғилаш ва зарядлашга сарфланадиган ҳаражатлар кўпайиб, кон массасини қазишга тайёрлаш ишлари қиймати юқори бўлади. Кичик баландликга эга бўлган поғоналарни бурғилаб – зарядлаш комбайни ёрдамида портлатилганда кон жинсларининг майдаланиш сифати ва самарадорлиги юқори бўлиши таъминланади (10.2 расм). Комбайн белгиланган скважиналар тўри бўйича бир, икки ва уч қатор, бир йўла 8 – 10 та скважиналар бурғилаб, уларни қуйиладиган портловчи модда билан зарядлаш имкониятига эга. Демак, рудани кичик баландликка эга бўлган поғоналарда қазишга тайёрлашда бурғилаб – зарядлаш комбайнидан фойдаланиш рудани қазишга тайёрлаш ва қазиб олиш ишларини самарадорлигини ошириш билан бир қаторда, мураккаб руда горизотларини саралаб қазиш ишларини ҳам яхшилайди.
Руда горизонтларини қазишга тайёрлашда одатда қуйидаги портлатиш усулларидан фойдаланилади:
- геологик структурани сақлаган ҳолда блокни портлатиш;

10.2. - расм. Бурғилаб зарядловчи комбайн.
- рудали ва рудасиз участкаларни алоҳида портлатиш;
- руда танаси билан кон жинслари туташиши (контакти) бўйича портлатиш.
- рудали ва рудасиз участкаларни нотўғри портлатиш;
- блокларни кон массасини қазиб олиб тозаланган кавжойда кўп ва бир қаторли скважиналар билан биргаликда портлатиш.
Блокни геологик структурани сақлаб портлатиш (буферли портлатиш) олдинги портлатишдан ҳосил бўлган кон массаси ёйилмасини поғона қиялик текислигига ёндошган қисмини қазиб олмасдан қолдириб ( тиралма девор ҳосил қилиб) бажарилади (10.3 расм). Бунда буфер қатламининг деформацияси ва тиралиши ҳисобига блокда портлатилган кон массаси нисбатан қисқа масофага ёйилиши туфайли кўпчиш коэффициенти 1,5 дан 1,15 гача камайиши мумкин.
Бундан ташқари, портлатиладиган блокнинг структураси максимал сақлаган ҳолда руда навларини саралаб қазиб олиш учун қуйидаги шароитлар яратилади: жинсларни майдалашда портлаш энергиясидан максимал фойдаланиш; ишчи майдонда портлатишдан олдин ва кейин бажариладиган ёрдамчи ишларга сарфланадиган вақт қисқаради; кавжой баландлиги ўзгармаслиги туфайли қазиб – юклаш ишлари самарадор бўлиши таъминланади.

10.3. - расм.Мураккаб кавжойни портлатиш (а),гаризонтал руда танасини бўш майдонга портлатиш (б),вертикал руда танасини портлатиш (в),кавжой қиялигида қолдирилган жинслар мавжуд бўлганда портлатиш (г).

Бу портлатиш усули бўшоқ, ўртача қаттиқликка эга бўлиб, яхши майдаланадиган жинслардан ташкил топган мураккаб структурали конларни қазиб олишда қўлланилади.


Рудали ва рудасиз участкаларни алоҳида портлатиш усули қуйидаги шароитларда қўлланади:
а) портлатиладиган блок фронтини кондицион рудали ва фойдасиз кон жинсилик участкаларга ажратиш мумкин бўлганда. Бундай холларда дастлаб вертикал скважиналар поғонанинг бутун баландлиги бўйича бурғиланади, шундан сўнг руда скважиналари портлатилади. Портлатилган масса ялписига қазиб олингандан кейин кон жинслари бўйича бурғиланган скважиналар порлатилади;
б) горизонтал ва кичик қияликка эга бўлган конларни қазиб олишда поғона руда қатлами билан кон жинси қатлами контакти бўйича нимпоғоналарга бўлинади (4.4 расм, а). Бунда поғонанинг рудали ва рудасиз қисмлари (нимпоғоналари) алоҳида – алоҳида портлатилиб, қазиб олинади. Бироқ, бундай холларда ускуналарни унумдорлиги пасайиб, қазиш ишларига сарфланадиган ҳаражатлар кўпайиши мумкин.

10.4. - расм. Қазиб олиш поғанасида саралаб портлатиш қўлланиш схемалари:
1-руда; 2-жинс.

Руда ва кон жинслари контакти бўйича портлатиш қазиб олинадиган руда сифатини юқори бўлишини таъминласада, бироқ, рудани контакт текислигига яқин текислик бўйича массивдан ажралиб чиқиши учун чуқурлиги турлича бўлган вертикал ва қия скважиналар бурғилаш талаб қилинади (10.4 расм, б).


Амалиётда мураккаб структурали блокларни кон массасидан тозаланган кавжойларда бир ва кўп қаторли скважиналар билан биргаликда портлатиш кенг қўлланилади.
Ишлаб чиқариш шароитида олиб борилган эксперементал тадқиқотлар натижасида қуйидагилар аниқланган: кўп қаторли зарядларни қаторлар тартиби бўйича қисқа кечиктирилган портлатишда портлатилган кон массаси ёйилмаси иш фронтига перпендикуляр йўналишда портлатиш қаторларига мос равишда жойлашиши; реперларнинг створ чизиқларидан оғишмаслиги; портлатилган кон массасининг ёйилиш кенглиги кўпчиш коэффициенти бўйича биринчи қатор скважиналаридан кейинги қатор скважиналари томон қисқариб бориши ва бошқалар.
Руда кавжойларида портлатиш натижасида горизонтал йўналишда турли навдаги рудалар ва жинслар контактларининг сурилиши қуйидаги ифодалар орқали аниқланиши мумкин:
;
ва
;
бунда Ну – поғона баландлиги, м; - поғона қиялик бурчаги, градус; Кр – кўпчиш коэффициенти; N – скважинанинг тартиб рақами.
Биринчи тенглама бўйича биринчи скважина қаторигача сурилиш масофаси, иккинчи тенглама бўйича эса биринчи скважинадан кейинги қаторларгача бўлган сурилиш масофалари аниқланади. Қаторлар бўйича кўпчиш коэффициенти қуйидаги ифода билан аниқланади:
;
Кўпчиш коэффициентининг портловчи модда солиштирма сарфига нисбатан миқдори қуйидаги ифода билан аниқланади:
kр = 1,5. q0,19



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish