Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Жинсларни темир йўл транспорти билан ташишда очиш ишлари технологияси



Download 27,35 Mb.
bet64/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

9.1. Жинсларни темир йўл транспорти билан ташишда очиш ишлари технологияси
Чўзиқлик бўйича катта ўлчамга эга ва ташиладиган юк ҳажми кўп бўлган конларни қазиб олишда темир йўл транспортидан фойдаланилади. Транспорт коммуникацияларининг катта қисмини карьер ишчи майдонлари ва ёнбағри устига жойлаштирилиши ушбу қазиб олиш кўринишининг ўзига хослиги ҳисобланади (9.1 расм).
Чуқурлиги катта бўлган карьерларда кавжойлар билан ташқи ағдарма ва фойдали қазилмани қабул қилиш пунктларини боғлашга ҳизмат қилувчи темир йўллар трассаси, ҳатто карьер ёнбағрларининг қиялик бурчаги максимал бўлган ҳолларда ҳам жуда мураккаб ва узун бўлади. Карьер кавжойлари яқинида, ағдарма тупикларида алмашиш пунктларини барпо этиш, кавжой йўлларининг қия траншея билан туташиши, қўлланадиган очиш усули, кон ишларининг маълум жадаллиги ва қўлланадиган ускуналарнинг параметрлари ушбу қазиш тизими элементларига қўйиладиган талабларни ташкил қилади.



9.1. - расм.Қоплама жинсларни темир йўл транспорти билан ташқи ағдармага ташишда қия (а)ва ўта қия (б) конларни қазиб олиш технологик схемалари.
Қоплама жинсларни темир йўл транспорти билан ташиб фойдали қазилма конларини қазиб олишда транспорт коммуникациясини сақлаш ва йўлларни суришга сарфланадиган ҳаражатларни камайтириш учун қазиш ишлари олиб бориладиган горизонтлар сонини поғона баландлигини ошириш ҳисобига мумкин қадар камайтириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Поғоналар иш майдонларининг кенглиги ускуналар, асосий кон машиналари, транспорт коммуникациялари, электр узатиш линиялари, ҳамда ёрдамчи транспорт воситалари ва ускуналарни ҳавфсиз жойлашишини таъминлаган ҳолда уларнинг юқори унумдорлик билан ишлашга имкон бериши керак. Иш майдони кенглиги экскаватор кирмаси, темир йўл, ёндош поғонани мустақил сурилиши ва кон машиналарини юриши учун эҳтиёт тилик (полоса) ва ҳавфсизлик бермасидан ташкил топади. Поғона иш майдони кенглигини аниқлашда унга қўшимча ускуналарни, электр коммуникацияларини, скважиналарни зарядлаш ва тиқинлаш машиналарини жойлаштириш, шунингдек, автомобиль ва бульдозерларни монёвр қилиши учун етарли тилик кераклигини ҳам ҳисобга олиш лозим бўлади. Амалиётда бу мақсадлар учун кенглиги 5 – 6м бўлган қўшимча тилик кўзда тутилади.
Қоплама жинсларни темир йўл транспорти билан ташқи ағдармага ташишда очиш ишлари технологияси параметрларини ҳисоблаш қуйидагиларни аниқлашни ўз ичига олади: қўлланадиган экскаватор русуми бўйича кирма кенглигини аниқлаш; темир йўл транспорти параметри ва йўлларнинг ривожланиш схемаси бўйича поғона иш майдони кенглигини аниқлаш; карьернинг ишлаб чиқариш қуввати бўйича экскаватор блоки узунлигини аниқлаш; иш фронти ва қазиш ишлари олиб борилаётган горизонт узунлигини аниқлаш; экскаватор унумдорлиги ва транспорт ишларини ташкил қилиш бўйича кавжой сурилиш тезлигини аниқлаш.
Кон массасининг ёйилмаси экскаватор билан бир йўла ёки бир неча кирмалар билан қазиб олиниб, қайта юклаш қурилмаси ёрдамида транспорт воситасига юкланиши мумкин. Бунда экскаватор ҳар бир кирма бўйича ёйилмани юклаб бўлгандан сўнг темир йўл навбатдаги кирма яқинига сурилади.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish