Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Қоплама жинсларни ички ва ташқи ағдармаларга ташишда очиш ишлари технологияси



Download 27,35 Mb.
bet62/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

8.9. Қоплама жинсларни ички ва ташқи ағдармаларга ташишда очиш ишлари технологияси
Очиш ишларининг ушбу технологияси фойдали қазилма қатламлари қалин ва ер юзидан анча чуқурга жойлашган конларни қазиб олишда қоплама жинсларни бутун қалинлигини қазишдан бўшаган майдонга (сиғдириш) жойлаштириш имкони бўлмаган тақдирда қўлланади.
Агар бундай конлар икки ва ундан ортиқ қатламлардан ташкил топган бўлса, у ҳолда қатламлар устидаги қоплама жинслар ташқи ағдармага ташилади, қатламлар орасидаги жинслар эса ички ағдармага ташилади. Шундай қилиб, барча жинсларни ташқи ағдармага ташишга зарурати қолмайди. Бу технология параметрларини ҳисоблашда қоплама жинсларни максимал ҳажмини ички ағдармага ташиш имконини берадиган вариантлари қўриб чиқилади.
Самарадорлик бўйича ушбу очиш ишлари технологияси қоплама жинсларни ички ағдармага ташишга асосланган қазиш тизими билан қоплама жинсларни ташқи ағдармага ташишга асосланган қазиш тизимлари ўртасида туради.
8.10. Қоплама жинсларни ички ағдармага экскавациялаш ва ташқи ағдармага ташишда очиш ишлари технологияси
Қоида бўйича, бу технология горизонтал ёки ётиқ фойдали қазилма ётқизиқлари устидаги қоплама жинслар қалинлиги катта бўлган конларни қазиб олишда қўлланилади. Бу қазиш тизими кўпинча кон жинслари қаттиқ бўлган карьерларда қўлланилади. Бунда карьернинг Юқори горизонтларидаги поғоналардан қазиб олинган жинслар темир йўл транспорти орқали ташқи ағдармага ташилади, пастки горизонтлардан бир чўмичли экскаватор билан қазиб олинган жинслар эса драглайн билан ички ағдармага қайта экскавация қилинади.
Қазиш тизимининг бу варианти мураккаб шароитда жойлашган конларни қазиб олишда ҳам етарли даражада самарадор бўлади. Ушбу технологиянинг айрим вариантларида поғона остки қисмидаги қоплама жинсларнинг бир қисмини бир йўла қазишдан бўшаган майдонга жойлаштиришда портловчи модда портлашидан ҳосил бўлган энергиядан фойдаланиш ҳам мумкин. Қоплама жинсларнинг кирмада қолган қисмини механик чўмичли экскаватор билан қазиб олиб, драглайн ёрдамида бир ва кўп карра қайта экскавациялаш билан ички ағдармага тўкилади.
Кончилик амалиётида юқорида кўриб чиқилган технологик схемаларнинг турли комбинацияларидан фойдаланилади. Масалан, очиш ишларида жинсларни қазишдан бўшаган майдонга ағдарма ҳосил қилувчи ускуна, транспорт – ағдарма кўприги ва конвейер транспортти билан ташиш технологияси; очиш ишларида юмшоқ қоплама жинсларни бир чўмичли экскаватор, ағдарма ҳосил қилувчи ускуна ёки транспорт ағдарма кўприги, қаттиқ жинсларни эса темир йўл транспорти ва автотранспорт воситалари билан қазишдан бўшаган майдонга ташиш технологияси ва ҳ.к.
Ушбу комбинациялардан фойдаланиш очиш жинсларининг ташиш масофасини қисқартириш ҳисобига очиш ишлари харажатларини камайтириш мақсадида амалга оширилади, правард натижада эса қазиш тизими самарадорлигини оширишга эришилади.

Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish