Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райҳон беруний номидаги тошкент давлат техника университети


Қоплама жинсларни ички ағдармага ташиб келтиришда



Download 27,35 Mb.
bet59/78
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Mb.
#94580
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   78
Bog'liq
“Очиқ кон ишлари технологияси ва комплекс механизациялаш”

8.6 Қоплама жинсларни ички ағдармага ташиб келтиришда
очиш ишларининг технологияси
Ушбу очиш ишлари технологияси горизонтал ва ётиқ, ер юзидан анча чуқурга жойлашган қалин фойдали қазилма конларини бутун қалинлиги бўйича бир неча поғоналар билан қазиб олишда қўлланади. Бунда поғоналар бир чўмичли ёки кўп чўмичли роторли экскаваторлар билан қазиб олиниб темир йўл, автомобил, конвейерларга юкланади ва ички ағдармага ташилади.
Темир йўл транспортида карьер қисқа ёнбағридан биридаги қоплама жинс поғонаси темир йўли ағдарма поғоналари темир йўллари билан туташади (8.11-расм). Бунда иш фронти елпиғичсимон йўналишда сурилиб боради. Транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини максимал бўлиши учун кавжой билан ағдарма орасидаги йўлларни горизонтал ёки ағдарма йўналиши бўйича бироз қияроқ бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Агар қоплама жинслар икки нимпоғона бўйича қазиб олинадиган бўлса, қазиб олинган жинслар ағдармага экскаваторлар билан икки ағдарма нимпоғонаси кўринишида жойлаштирилади. Бундай ҳолатда иш майдонининг ағдармада жойлашиш баландлиги қуйидаги шартни қониқтириши шарт
h + h2 ≥ kк · h2
бундан :


8.11. - расм.Қоплама жинсларни темир йўл транспорти билан ички ағдармага ташишда фойдали қазилмани қазиб олиш техналогик схемаси.

Бу қазиш тизимида фойдали қазилма ва очиш жинслари юк потоклари алоҳида-алоҳида бўлади, йўллари эса турли пунктларда кесишиши мумкин. Йўллар кесишган жойларда йўл ўтказиш қурилмалари барпо этилади. Қоплама жинсларни қазиб олиб конвейер транспорти билан ички ағдармага ташишга асосланган очиш ишлари технологиясининг схемаси 8.12-расмда келтирилган. Ағдарма горизонтларининг баландлиги ҳам жинсларни кавжойдан ағдармага ташиш йўллари горизонтал ёки ағдарма томон бироз қия бўлишидан



8.12. - расм.Қоплама жинсларни ички ағдарма конвейер билан ташишда конларни қазиб олишнинг технологик схемаси.
келиб чиқиб белгиланади. Йўллар трассасининг бундай бўлиши ташишга сарфланадиган энергия сарфини камайтиришга имкон яратади. Ағдарма параметрларини, яъни унинг баландлиги ва узунлигини ҳисоблаш экскаватор ағдармасига нисбатан катта иш фронтига эга бўлган ағдарма ҳосил қилиш заруратидан келиб чиқиб бажарилади. Бунда қазишдан бўшалган майдонда фойдали қазилмани ташиш учун ички траншеяни жойлаштиришга жой қидирилади. Бунга ағдарманинг ҳар бир юқори яруси баландлигини ошириш орқали эришилади. Бу қазиш тизимлари қўлланилганда ички ағдарма турғунлигини таъминлаш учун ағдармани сувсизлантиришга (қуритишга) алоҳида аҳамият берилади. Бунинг учун ағдарма ҳосил қилишдан олдин қатлам остига сув чиқиб кетишини таъминлайдиган махсус ишлов берилган қувурлар ўрнатилади. Қоплама жинсларни ички ағдармага ташиб тўкиш технологиясида, агар карьердаги очиш жинслари қаттиқ ёки турли қаттиқликка эга бўлиб, карьер иш зонаси конфигурацияси мураккаб бўлса автомобил транспортидан фойдаланилади. Бунда бульдозер билан кўп ярусли ағдарма ҳосил қилинади. Транспорт коммуникациялари карьер қисқа ёнбағридаги бермаларга ағдарма томон маълум қияликда жойлаштирилади. Иш фронти жуда узун бўлган тақдирда ташиш масофасини қисқартириш ва ишчи горизонтларни ағдарма билан туташтириш учун очиш жинсларидан иш фронти марказий қисмида вақтинчалик уюм ҳосил қилинади. Иш фронтининг сурилиб бориши мобайнида уюмни қазиб олинади ва вақтинча консервация қилинган фойдали қазилма заҳирасини бўшатиб, янги очиш жинси уюмини ҳосил қилинади.



Download 27,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish