8.7 Қоплама жинсларни консолли ағдарма ҳосил қилувчи
ускуна ва автомобил транспорти билан қазишдан бўшаган
майдонга ташиш технологияси
Айрим қимматбаҳо рудаларни очиқ усулда қазиб олишда карьер чуқурлиги катта бўлиши мумкин. Бундай карьерларнинг чўкинди жинслардан ташкил топган қалин қоплама жинслари орасида линза шаклидаги қаттиқ сланец ва қумтошлар табақалари учраб туради. Уларнинг қалинлиги бир неча сантиметрдан то 3-10 м гача бўлади. Улар турли чуқурликларда чегараланган ўлчамларда жойлашган бўлиб, кон ишлари технологиясини мураккаблаштиради. Бунда пастки горизонтлардаги юмшоқ кон жинсларини роторли экскаватор комплекси билан қазиб олиб ағдарма ҳосил қилувчи ускуналар ёрдамида ички ағдармага тўкиш технологияси қўлланади. Юқори горизонтлардаги қаттиқ жинслар табақаси мавжуд бўлган қоплама жинсларни бурғилаб-портлатиш усулида қазишга тайёрлаб, бир чўмичли экскаватор билан қазиб олинади ва конвейер транспорти орқали қазишдан бўшаган майдонга тўкилгандан сўнг автомобил транспорти билан роторли экскаватор ҳосил қилган ички ағдарма устига яруслар кўринишида қайта экскавацияланади:
қум, суглинка, соз тупроқ, бўшоқ қумтош ва мергиллардан ташкил топган, зичлиги ўртача (1,6-2 т/м3) бўлган юмшоқ қоплама жинслар горизонтлари;
з ичлиги 1,6-2,4 т/м3, сиқилишга кўрсатадиган қаршилиги σ = 0,5 ÷ 28 МПа бўлган сланецлар, мергеллар, гравилетлар табақаларидан ташкил топган қоплама жинс горизонтлари. Таркибида қалинлиги кичик (10-50 см), сиқилишга бўлган қаршилиги σ = 0,5 ÷ 10 МПа мустаҳкам табақалар мавжкд бўлган горизонтларни содда конструкцияли роторли экскаваторлар билан қазиб олиш мумкин (8.13. – расм).
Автомобил ағдармаси
Ротор комплекси
ағдормаси
8.13. - расм.Қоплама жинсларни консолли ағдарма хосил қилувчи ускуна ва автомабил транспорти билан ташишда конларни қазиб олишнинг технологик схемаси.
Горизонтда катта қалинлик ёки мустаҳкамликка эга табақаларнинг мавжуд бўлиши қазиш жараёнида экскаваторнинг тебранишига олиб келиб, авария содир бўлишига сабаб бўлади. Кавжойда юмшоқ жинсларни роторли экскаватор билан, табақаларни эса махсус техника (бурғилаб портлатиб бульдозер) билан алоҳида-алоҳида қазиб олиш ротор комплексининг бекор туриш вақтини кўпайишига олиб келади. Оқибатда технологик йўқотилиш коэффициенти кўпайиб қазиш тизимининг самарадорлиги пасайиб кетади.
Ушбу технология параметрларини ҳисоблаш иш фронти бир хил тезликда сурилиши шароитида экскаватор кирмаси, поғона ишчи майдони кенглиги ва кавжой сурилиши тезлигини аниқлашдан иборат бўлади.
Фойдали қазилма заҳирасини очиш ва уни қазишга тайёрлашни таъминлайдиган ротор комплексининг кирмаси ва ишчи майдони ушбу қазиш тузимининг асосий ҳисоблаш элементидир.
Ҳар хил қаттиқликка эга бўлган горизонтларни бурғилаб-портлатиш усулида қазишга тайёрлашда поғона ишчи майдонида портлатилган жинслар ёйилмаси ва транспорт коммуникациясини жойлаштиришга етарли масофа бўлиши кўзда тутилади.
Бу технологияда скважиналарни бурғилаш учун ускуналар комплектига СБШ русумидаги бурғилаш станоклари ҳам киритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |