123
қилмасдан фақат тижорат билан шуғулланганлар. Ана шу «Ўлдирма» деган
даъват Швайтсер ахлоқшунослигининг асосий шиорига айланган. Унинг
фикрига кўра, бу шиор доимо инсон хатти-ҳаракатининг асоси бўлмоғи
лозим. Шу боис ҳам файласуф фазилатлар ва иллатларни шунчаки санаб
ўтишни мусиқага айланмаган парда босишга ўхшатади. Зеро, унинг
наздидаги эзгулик - тирик жонни сақлаб қолиш, ҳаѐтга кўмаклашиш, ѐвузлик
эса - жонлини жонсиз қилиш, ҳаѐтга зарар етказиш. Ҳар
бир шахс шу
тамойилга амал қилгандагина, у одам ва олам билан уйғунликка, яхлитликка
эришади.
Шундай қилиб, Швайтсер олға сурган ҳаѐтга эҳтиром ахлоқий
таълимоти инсонни шафқатли, мурувватли зот бўлиб умр кечиришга
чорлайди. Айни пайтда у замонавий инсонда экологик маданиятнинг вужудга
келишида, биз биринчи бобда айтиб ўтганимиз, этосферанинг яратилишида
муҳим аҳамиятга эга.
Тасаввуфий йўналиш. Янги давр ахлоқшунослигида тасаввуфий
йўналишнинг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада нақшбандия тариқатининг кенжа
бўғин мутафаккирларидан бўлмиш буюк турк алломаси Муҳаммад Зоҳид
Қутқу (1897 - 1980) ва
унинг шогирди, замондошимиз профессор Маҳмуд
Асъад
Жўшоннинг
(1938
-
2001)
қарашл
ари алоҳида диққатга сазовор. Муҳаммад Зоҳид Қутқу беш жилдлик
«Тасаввуфий ахлоқ« деб номланган фундаментал асарида бошқа ахлоқий
масалалар билан бирга жўмард-лик тушунчасини, Жўшон эса ўз асарларида
нафс ва уни енгиш муаммоларини ўртага ташлайдилар.
Уларнинг асарларида, инсон ҳаѐти олий қадрият экани таъкидлангани
ҳолда, ўзганинг ҳаѐтини ўзингникидан олийроқ қадрият деб қараш ғояси
илгари сурилади. Лекин бу «ўзга» фақат инсон бўлиши шарт эмас. Муҳаммад
Зоҳид Қутқу келтирган мана бу ривоятга эътибор қилинг:
«Жўмардлиги билан машҳур бўлган Абдуллоҳ ибн Жаъфар розиаллоҳу
анҳу бир хурмозорга кирдилар. Ва унда қора қулнинг ишлаѐтганини
кўрдилар. Шу пайт боғ соҳиби келиб, қулга уч бурда нон бериб кетди. Бу уч
бурда нон қулнинг кундалик иш ҳақи эди. Ногоҳ шу пайт қаердандир бир ит
пайдо бўлди ва қулга яқинлашди. Қул қўлидаги ноннинг бир бурдасини унга
берди. Жонивор еди-ю, лекин тўймади. Қул яна бир бурдани берди. Нонни еб
бўлиб, ит яна кутиб турди. Шунда қул ноннинг сўнгги бурдасини ҳам итга
берди. Жонивор уни еганидан кейингина нари кетди. Бу ҳолга қизиқиб
қолган Абдуллоҳ ибн Жаъфар (р.а.) қулдан: «Кундалик иш ҳақингга нима
оласан?», деб сўрадилар .
- Ҳозир кўрганингдек, ҳар куни шу уч бурда нон.
- Ундай бўлса, нечун бутун овқатингни итга бердинг?
- Бизнинг бу ерларда ит бўлмайди, маълумки, бу ҳайвон узоқлардан
келган ва оч. Уни қувиб юборишни истамадим.
- Хўш, энди сен нима ейсан?
- Эрталабгача ўзимни сириб, сабр қиламан.
www.ziyouz.com kutubxonasi
124
Шунда Абдуллоҳ ибн Жаъфар (р.а.) : «Билдимки, бу қул мендан ҳам
жўмардроқ экан», дедилар.
Боз устига Абдуллоҳ ибн Жаъфар (р.а.) ўша боғни бутун майда-
чуйдалари билан сотиб олдилар ва қулни озод қилиб, боғни унга ҳадя
қилдилар».
1
Бу ерда биз инсоннинг ҳайвонга ва инсоннинг инсонга нисбатан
кўрсатган жўмардлиги гувоҳи бўляпмиз. Жўмардликнинг моҳияти ана
шунақа. Бу тамойил, бундай қараш, шубҳасиз, ҳозир замондошларимиз
ҳаѐтига кириб келган салбий маънодаги ўта прагматизмга қарши курашда,
ахлоқий муҳитни соғломлаштиришда муҳимдир.
Маҳмуд Асъад Жўшон ўз асарларида
тасаввуфни бир томондан
Аллоҳни билиш, таниш учун, иккинчи томондан ўз нафсини тарбиялаш,
руҳий-ахлоқий жиҳатларини тузатиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар
тажассуми деб таърифлайди. У баъзи бир ақидапарастларнинг, тасаввуфнинг
исломга алоқаси йўқ, ҳатто улар бир-бирига қарама-қарши, деган
фикрларини кескин рад этаркан, ҳазрати Пайғамбаримизнинг мутасаввифлар
султони, саҳобаларнинг эса аҳли тасаввуф бўлганини исботлаб беради.
Тасаввуф ва санъатнинг ўзаро муносабатларига Шайх Жўшон алоҳида
эътибор беради, санъатни инсон ахлоқий ҳаѐтини бойитувчи, уни юксак
ахлоқийликка даъват этувчи восита сифатида талқин қилади;
санъаткор
қалбида ахлоқийлик билан ҳаяжон уйғунликда яшашини таъкидлайди.
Санъатнинг асосида ҳаяжон ѐтишини айтиб, кўнгли ҳаяжондан йироқ
инсоннинг гўзалликни ҳис этиши, топа билиши ва тасвирлаши мумкин эмас,
дейди у. Шу жиҳатдан тасаввуф санъат билан ўхшаш. Лекин тасаввуфдаги
ҳаяжон санъатдагидан кўра кучлироқ, сурурийроқ эканини айтади:
«Тасаввуфдаги ҳис-ҳаяжон шу қадар кучли ва ҳаѐтбахшки, бу туйғу инсонни
ҳавода учиради, оѐқларини ерга бостирмайди».
2
Шунингдек, Жўшон ўтмиш
санъаткорлари ва олимларининг кўпчилиги тасаввуф аҳлидан бўлганини,
тасаввуф аҳли адабиѐт ҳамда мусиқа, меъморчилик ва бошқа санъат
соҳаларига ҳомийлик қилганини мисоллар билан исботлаб беради.
Маҳмуд Асъад Жўшон тасаввуфнинг ахлоқий моҳиятини таъкидлар
экан, шундай деб ѐзади:
«Ахлоқ - фардий эмас, балки ижтимоий ҳодисадир. Жамият мавжуд
бўлмай, инсон ѐлғиз ўзи
яшаса эди, ахлоқ деган нарсага ҳожат қолмаган
бўларди. Ахлоқ жамият ҳаѐтининг кўринишидир. Шундай экан, ахлоқ
жамиятнинг тартиб-интизомга эга, кучли таъсир кўрсатадиган, жамият
низомининг шахсларга тааллуқли манбаини ташкил этадиган унсурдир.
Шунинг учун ахлоқни йўлга қўймай туриб инсон жамиятга фойда бериши,
ахлоққа риоя қилмайдиган шахслардан ташкил топган жамиятнинг ҳам
муваффақиятга эришуви мумкин эмас».
3
1
Қутқу М.З. Жўмардлик. А.Абдулло таржимаси. «Сирли олам» журнали, 1999, 6–сон.
2
Жўшан М.А. Тасаввуф ва нафс тарбияси. Н.Ҳасан таржимаси. Т., Чўлпон, 1998, 79 –б.
3
Ўша манба, 70 – б.
www.ziyouz.com kutubxonasi
125
Ҳамонки, тасаввуфнинг моҳиятини ташкил этувчи ахлоқ хусусий
ҳодиса
эмас экан, демак, тасаввуф ҳам ижтимоий қамровга эга ҳодиса; у
жамиятда мавжуд ва жамият учун катта аҳамиятга эга.
Кўриб турибмизки, нисбатан янги ҳисобланган ғайри зўравонлик,
ҳаѐтга эҳтиром ва нақшбандия тариқатига асосланган замонавий тасаввуф
ахлоқшунослиги каби оқимлар бир-бирини инкор этмайди, аксинча
тўлдиради, бойитади. Бу эса инсоният жамиятида ахлоққа бўлган
муносабатнинг умумийлашиб, глобал аҳамият касб этиб бораѐтганидан
далолатдир.
Биз Энг янги давр ахлоқшунослиги мавзуига қисқача тўхталиб ўтдик.
Зеро, у шунчалик ранг-баранг ва миқѐслики,
уни бир-икки боб доирасида
қамраб олиш мушкул. Шу боис унинг асосий таълимотлари ва
йўналишларинигина назардан ўтказдик, холос.
Do'stlaringiz bilan baham: