Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов


Шўролар даври ва ундан кейинги ўзбек ахлоқшунослиги



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/80
Sana23.07.2022
Hajmi2,78 Mb.
#840249
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   80
Bog'liq
Axloq va nafosat falsafasi (Abdulla Sher Bahodir Husanov)

Шўролар даври ва ундан кейинги ўзбек ахлоқшунослиги 
ХХ асрнинг 30 йилларида Шўролар Иттифоқида даҳшатли қатоғонлар 
бошланди. Миллионлаб одамлар қамалди, сургун қилинди ва отиб ташланди. 
Айниқса зиѐлилар бошига оғир кулфатлар ѐғилди. Жадидчилик «илдизи 
билан қўпориб ташланди», улар асосоан жисман йўқ қилиндилар. 
Ўзбекистонда янги мустамлакачилик сиѐсати тўла йўлга қўйилди. Бутун 
Иттифоқ бўйлаб ахлоқсизликнинг энг тубан кўринишлари ахлоқийлик деб 
эълон қилинди ва шахс эркинлиги, инсоннинг яшашга бўлган ҳуқуқи 
тоталитар тарзда поймол этилди. Бундай шароитда ахлоқий равнақ, 
аҳлоқшуносликнинг тараққиѐти тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди. 
Дарҳақиқат Шўролар даврида аҳлоқшунослик фан сифатида 
умумтаълим мактабларида ҳам, ўрта махсус ўқув юртларида ҳам, олий 
таълим тизимида ҳам ўқитилмас эди. Фақат 70-йилларга келиб, у олий ўқуқ 
юртларида факултатив тарзда, 70-йилларнинг иккинчи ярмидан қаътий ўқув 
режа асосида ―Этика‖ номи билан ўқитила бошланди. Бундай, 
―сусткашлик‖нинг сабаби шунда эдики, ахлоқ умумбашарий ва миллий 
қадриятлар тизими сифатида коммунистик партиявийлик, синфийлик ва 
пролетар диктатурасининг бир ѐқламаликдан иборат, тор, аксилдемократи 
доирасига сиғмасди. Натижада ахлоқ илмида фақат рухсат берилган 
1
Қаранг: Юсупов Ш. Худоѐрхон ва Фурқат. Т., Шарқ, 1995, 86-б.
2
Ўша манба, 88-б. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


139 
муаммолар марксчилик таълимотига мос келадиган ўтмиш файласуфлари 
меросини 
тадқиқ 
этиш 
каби 
ҳоллар 
аҳлоқшунослик 
фанининг 
сохталаштилишига олиб келди, унда тафаккур эркинлиги мантиқийлик, 
тарихийлик ва олимона холислик тамойиллари бузилди. Бу эса илмий 
кадрлар танқислигини вужудга келтирди, бу танқислик, афсуски, ҳозир ҳам 
бартараф этилгани йўқ. Зеро етмиш йилдан ортиқ давом этган тазйиқ остида 
вужудга келган бўшлиқни беш - ўн йил ичида тўлдириш мумкин эмас. 
Фақат Россияда аҳлоқшунослик бошқа қарам республикаларга 
нисбатан бир оз ривожланди. Бу борада О. Дробницкий (―Проблемы морали‖, 
―Проблемы правсвенности‖, И.Фролов («О человека и гуманизме») 
А.Гусейнов (Золотое правило провенности»), ―Краткая история этики‖), 
А.Иванов, (―История этики древинего мира‖, ―История этика средневоковь‖), 
сингари рус олимларининг тадқиқотларини кўрсатиб ўтиш мумкин. 
Ўзбекисонда эса аҳлоқшунослар бармоқ билан санарли эди. Боз устига, улар 
учун Ахлоқ фалсафасининг долзарб муаммолари ва назарий масалаларини 
кўтариб чиқиш мумкин эмасди, бу - марказ олимларинин иши эди. Бизда 
асослан кийиниш одобига, ўзни тутишга оид мақола ва китобчалар нашр 
этиларди. Уларда ўзбек ѐшларининг кийиниши, қизларнинг сочларини кесиш 
- кесмаслиги каби ―миллий‖ аҳлоқий муаммолар кўтариларди. Миллий 
минтақавий аҳлоқий тафаккур тарихига доир асарлар эса, юқорида 
айтилганидек, бир ѐқламалик табиатига эга эди. Шундай қилиб, марказдаги 
рус олимлари ҳам, ўзбек ахлоқшунослари замон тазйиқи остида ўз 
истедодларини тўлалигича намаоѐн этолмадилар. 
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг илмда, шу 
жумладан Ахлоқ фалсафасида ҳам таффакур эркинлиги учун йўл очилди. 
Биринчи навбатда тоталитар тузум тақиқига учраган миллий - минтақавий 
маънавий меросимизни нашр этиш, зиѐлиларни ва ҳалқни улардан хабардор 
қилиш имкони туғилди. Қисқа муддат ичида муқаддас китобларимиз ва буюк 
файласуф - ахлоқшуносларнинг асрлар мобайнида минтақада маҳур бўлиб 
келган асарлари чоп этилди. Қуръони карим, тафсирлар, имом Бухорийнинг 
тўрт жилдлик Жоме ас - саҳиҳ, Имом Термизийнинг ―Шамойили 
Мухаммадия‖ хадислар тўпламлари, Абу Лайс Самарқандий, имом Ғаззолий, 
Ахмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Азизиддин 
Насафий, «Хусаин Воиз Кошифий каби ўнлаб алломаларининг ахлоққа доир 
китоблари ҳалқимизга етказилди. Навоийнинг ―Маҳбуб ул - қулуб‖, 
―Насойим ул - муҳаббат‖ асарлари илк марта қисқартирилмасдан, бузилмаган 
ҳолда нашр қилинди. Илмий тил билан айтадиѐтган бўлсак, Ахлоқ фалсафаси 
тарихига доир холис тадқиқотлар олиб борилиши учун материаллар 
манбаалар хазинаси пайдо бўлди. Ҳ.Шайхова, Й.Жумабоев, Ҳ.Алиқулов 
сингари аҳлоқшуносларнинг аҳлоқ назарияси ва ахлоқий тафаккур тарихига 
доир янгича, холисона илмий ѐндашув асосида яратилган асарлари илмий 
жамоатчилик ва кенг китобхонлар оммасига етиб борди. Ахлоқ фалсафаси 
фанидан ўзбек тилида илк ўқув адабиѐтлари пайдо бўлди. 
Шундай қилиб, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда Ахлоқ фалсафаси 
тараққиѐти учун зарур барча шароитлар яратилган. Энди гап ўша 
www.ziyouz.com kutubxonasi


140 
шароитлардан фойдаланиб, кенг қамровли назарий ва тадқиқотлар олиб 
бориш, ўзбек ахлоқшунослиги тадрижий тарзда ривожлантириш ҳамда уни 
жаҳон миқѐсига олиб чиқишда қолди, холос. Ахлоқшуносларимизнинг янги 
авлоди бу ишни шараф билан уддалайдилар деган ишончдамиз 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish