Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов


Жадид матбуотида ахлоқий тарбия муаммоларининг ѐритилиши



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/80
Sana23.07.2022
Hajmi2,78 Mb.
#840249
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   80
Bog'liq
Axloq va nafosat falsafasi (Abdulla Sher Bahodir Husanov)

Жадид матбуотида ахлоқий тарбия муаммоларининг ѐритилиши 
ХХ аср бошларида амалий ахлоқ муаммолари жадид матбуотида кенг 
ўрин олади. «Тараққий», «Садои Туркистон», «Улуғ Туркистон», «Турон», 
1
Олимат ул-Банот. Муошарат одоби. Т., Меҳнат, 1991, 6-б. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


137 
«Хуршид» сингари газеталарда эълон қилинган ҳажвий ва публицистик 
асарларда ўша давр боѐнларининг қолоқлиги, чор маъмуриятининг 
тўрачилиги, паранжининг янги замонга мос келмаѐтгани, талабаларга 5 сўм 
иона (эҳсон) қилиш ўрнига, беш юзлаб сўмни ресторанларда фоҳишаларга 
сочаѐтган ахлоқсиз сармоядорлар қаттиқ танқид остига олинади. 
Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар қори Абдурашидхонов, Ҳамза, 
Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, 
Абдулҳамид Чўлпон каби Уйғониш даврининг буюк намояндалари ўз бадиий 
асарларида ахлоқ муаммоларини дадил кўтариб чиқдилар ва юқоридаги 
нашрларда ўз публицистикаси билан ҳам фаол иштирок этдилар. 
Жадид матбуоти озодликни, Ватанни жондан ортиқ севувчи, илғор, 
тушунган, ҳар томонлама камол топган эркин Туркистон фуқаросини 
тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб қўйди. Афсуски, дастлабки феврал 
инқилоби берган ҳуррият узоққа чўзилмади. Большевикларнинг 1917 
йилнинг 25 октябрида амалга оширган давлат тўнтариши тез орада унинг 
ютуқларини йўққа чиқарди, Ленин бошчилигида ишлаб чиқилган янги 
мустамлакачилик режаси асосида барча тараққийпарвар кучлар қатағон 
қилинди. Фалсафий фанлар, шу жумладан, Ахлоқ фалсафаси ҳам 
тараққиѐтдан тўхтади; улар мафкурага бўйсундирилиб, сохталаштирилди; 
эркин фикр таг-туги билан қўпориб ташланди. Шу сабабли жадидчилик ўз 
олдига қўйган вазифаларини тўла адо этолмади. Лекин, шунга қарамасдан, 
Туркистондаги бу маърифатчилик ҳаракати, қисқа муддат фаолият кўрсатган 
бўлса ҳам, мазлум халқларни маълум маънода уйғота олди.
Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтмоқ жоиз. Жадидчилик 
ҳаракати нафақат улкан маънавий-маърифий-ахлоқий мерос қолдирди. Айни 
пайтда у биз ва биздан ке-йинги авлодлар учун ахлоқий намуналар сифатида 
хизмат қиладиган, идеалга айлантирилиши лозим бўлган шахсларни вояга 
етказди. Биз юқорида тилга олиб ўтган жадид мутафаккирларидан ташқари 
яна шундай сиймолар борки, улар ўз ҳаѐтларини миллий озодлик ҳаракатини 
уюштиришга бағишладилар. Улардан бири собиқ Шаҳрисабз беги, 
кейинчалик чор армияси генерал-майори Жўрабек Қаландарқори ўғли бўлса, 
иккинчиси Худоѐрхоннинг ўғли, Жўрабекнинг куѐви Фансуруллобекдир. 
Жўрабек рус истилочиларига қарши бир неча йил курашиб, бу 
шароитда муваффақият қозонишнинг имкони йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, 
асирлик пайтида Туркистон генерал-губернатори Кауфманнинг таклифи 
билан чор армияси хизматига ўтади - тинч йўл билан, «ичкаридан туриб» 
курашиш лозимлигини англаб етади. У саркарда сифатида рус зобит ва 
аскарлари орасида ҳам, миллий зиѐлилар орасида ҳам жуда катта обрўга эга 
эди. У умрини Ватан, миллат озодлигига бағишлади, жадидчилик 
ҳаракатининг аввалги сафларида бўлди. Профессор Шариф Юсупов Сирдарѐ 
вилояти губернаторининг Жўрабек устидан ѐзган махфий чақув хатидан 
генерал Жўрабек «Таржимон» газетасининг жонкуяр тарғиботчиси экани, 
унинг усули жадид билан қизиқиши, ўаспирали Тошкентга келганида у билан 
учрашгани ҳақидаги парчани келтиради ва Фурқат-нинг жадидчилик 
www.ziyouz.com kutubxonasi


138 
қарашлари генерал Жўрабек таъсирида шаклланганига ишора қилади.
1
Жўрабек 1876 йилда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Шарқшуносларнинг III 
халқаро конгрессида иштирок этади, у тараққийпарвар рус ва жаҳон 
адабиѐтидан ҳам яхши хабардор эди. Унинг Лев Толстой ҳақидаги фикрини 
рус зиѐлиларидан бири шундай келтиради: «Граф Л.Толстой ҳақида Жўрабек 
эҳтиром билан гапиради: у донишманд адиб ва нимаики ѐзса, ўзи ҳис қилиб 
ѐзади. Бунақаси сизларнинг ҳам, бизларнинг ҳам ѐзувчиларимиз орасида кам 
топилади».
2
Фансуруллобек эса ўзбек жадидларининг биринчи газетаси бўлмиш 
Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг «Хуршид» газетасида етакчи ходим 
эди. Шунингдек, бошқа нашр-ларда ҳам фаол иштирок этарди. У ҳам генерал 
Жўрабек каби Фурқатнинг эҳтиромига сазовор бўлган зиѐли эди. Афсуски, 
мустамлакачилар улардан қаттиқ ўч олдилар: Фурқат алдов йўли билан 
хорижга чиқариб юборилиб, қайта Ватанига киритилмади, генерал Жўрабек 
Қорасувдаги боғ ҳовлисида сирли равишда ўлдирилди, Фансуруллобек эса 
ке-йинроқ, Сталин даврида ГПУ ертўласида жон таслим қилди. 
Ёшларимизнинг ҳар бири бундай фидойи, ватанпарвар, асл зиѐли 
сиймоларни яхши билишлари ва унутмасликлари керак. Зеро, улар биз учун 
ҳақиқий ахлоқий намуналардир. Айни пайтда улар ѐдини, «элим деб, юртим 
деб ѐниб яшаган» улуғ инсонлар хотирасини эъзозлашнинг ўзи ҳам 
ахлоқийлик тимсолидир. 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish