Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/80
Sana23.07.2022
Hajmi2,78 Mb.
#840249
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   80
Bog'liq
Axloq va nafosat falsafasi (Abdulla Sher Bahodir Husanov)

Ғайризўравонлик ахлоқшунослиги 
Инсоният тарихи мобайнида қадимда илгари сурилган ғоялар 
кейинчалик моҳиятан янгиланган, ўзгарган ҳолда яна майдонга чиқишини 
кузатиш мумкин. Бу ҳодиса Ахлоқ фалсафаси соҳасига ҳам тегишли. ХХ 
асрда юзага келган ва амалиѐтда муваффақиятга эришган ѐвузликка қарши 
зўравонлик кўрсатмасдан курашиш - ғайризўравонлик ахлоқшунослиги ана 
шундай «янгиланган эски ғоя»лардан. 
Маълумки, 
ѐвузликни 
йўқотиш, 
тўғрироғи, 
камайтириш, 
заифлаштириш барча даврларда ҳам асосий ахлоқий муаммо бўлиб келган. 
Қадимги дунѐдаги ва Ўрта асрлардаги Шарқ мутафаккирлари ѐвузликни 
кучсизлаштиришнинг йўли - унга қарши ѐвузлик билан жавоб бермаслик, деб 
билганлар. Бундай ѐндашувни қадимги ҳиндлар ва хитойларда (йўга, 
жайнчилик, буддҳачилик, даочилик), насронийликдаги Исо алайҳиссалом 
даъватларида, мусулмонликдаги тасаввуф намояндаларида кўриш мумкин. 
Лекин бу даврларда ѐвузликка ѐвузлик билан жавоб бермасликни фақат сабр-
тоқат, Худога ташлаб қўйиш орқали амалга ошириш мумкин деб билганлар. 
Агар ҳазрати Исо ўз умматларига «Ўнг юзингга урса, чап юзингни тут», 
деган бўлсалар, буюк мутасаввиф ва шоир, яссавия тариқатининг асосчиси 
Хожа Аҳмад Яссавий ўз ҳикматларидан бирида шундай деб ѐзадилар: 
Золим агар жафо қилса, Аллоҳ, дегил, 
Илкинг очиб, дуо айлаб, бўйун сунгил.
2
Лекин аввалги даврлардаги бу қарашларнинг моҳияти чидам ва бардош 
билан чекланган бўлса, ХIХ асрнинг иккинчи ярмида бошланган ҳамда 
ҳозирги пайтда муваффақиятли давом этаѐтган ѐвузликка қарши зўравонлик 
кўрсатмаслик ана шу сабр-бардош, чидам орқали бўйсунишни эмас, балки 
курашишни тақозо этади. Ана шу янгиланган, моҳияти ўзгарган ахлоқий 
йўналишнинг ибтидосида ХIХ аср мутафаккири америкалик файласуф-
ахлоқшунос Ҳенри Дэйвид Торо (1817 - 1862) туради. Бу йўналиш доирасида 
ке-йинчалик, ХХ аср бошларида Лев Толстой (1828 - 1910), ке-йинроқ буюк 
ҳинд мутафаккири ва жамоат арбоби Моҳандис Карамчанд Ганди (1869 - 
1
Ўша манба, 193 – б. 
2
Яссавий. Девони ҳикмат. Т., Ғ.Ғулом номидаги нашриѐт – матбаа бирлашмаси, 1992, 35 – б. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


118 
1948), америкалик руҳоний, файласуф, жамоат арбоби Мартин Лютер Кинг 
(1929 - 1968) сингари мутафаккирлар изланиш олиб бордилар. Шунингдек, 
АҚШдаги Альберт Айнштайн институти директори профессор Жин Шарп, 
Польша Фанлар академияси Фалсафа институти профессори Анжей 
Гжегорчик, Россия Фанлар академияси Фалсафа институти профессори 
Абдусалом Гусейнов сингари замондош олимларимиз ҳам мазкур йўналишда 
тадқиқотлар олиб бормоқдалар. 
Мазкур йўналиш асосчиси Торо ўзи ѐқтирмаган америкача жамиятдан 
бош олиб чиқиб, 1845 йилнинг баҳоридан 1847 йилнинг кузигача Уолден 
кўли бўйида кулба қуриб, деҳқончилик билан шуғулланади. Кейинчалик шу 
тажриба асосида «Уолден ѐки ўрмондаги ҳаѐт» асарини ѐзади. Бундан 
ташқари у «Фуқаровий итоатсизлик», «Массачусетдаги қулчилик» сингари 
мақола ва эсселарида ҳам ғайризўравонлик ахлоқшунослиги ғояларини 
илгари суради. Торо ҳаѐтда ҳам ана шу ғояларга амал қилади: солиқ 
тўлашдан бош тортади. Кунлардан бирида шаҳарга тушганида, уни солиқ 
тўламагани учун қамаб қўйишади. Кимдир унинг ўрнига солиқ суммасини 
тўлаб юборгандан кейингина Торони қамоқдан чиқаришади. У ўзининг бу 
хатти-ҳаракатини қуйидагича тушунтиради: «Менда, агар шундай 
имкониятим бўлган тақдирда ҳам, долларларимга одам сотиб олишларини 
ѐки одамни ўлдириш учун милтиқ сотиб олишларини кузатиб туришга 
иштиѐқ йўқ».
1
Мутафаккир қулдорлик ҳукм сураѐтган Америка Қўшма 
Штатлари ҳукумати билан ҳар қандай алоқани узишни ўз олдига мақсад 
қилиб қўяди ва бошқаларни ҳам шунга чақиради. 
Торо ғайризўравонлик инқилоби ғоясини ўртага ташлайди. Унинг 
фикрича, агар минглаб одамлар солиқ тўламаса, у зўравонлик ҳам, қонли 
чора ҳам ҳисобланмайди; аксинча, солиқ тўлаш давом этаверса, давлатга 
зўравонлик қилиш ва бегуноҳларнинг қонини тўкиш учун имкон берилган 
бўлади. Фуқаровий итоатсизликнинг зарур шартини файласуф, шундай 
қилиб, ҳамманинг солиқдан бош тортишида кўради. Кейинги босқич, 
Торонинг фикрига кўра, иш ташлаш, давлат хизматчиларининг ўз хизмат 
вазифаларини бажаришдан бош тортишларидир. Ана шунда тинчлик йўли 
билан, қонсиз инқилоб амалга ошади. Лекин мазкур босқичлардан аввал ҳар 
бир инсон ўзини ахлоқий жиҳатдан тайѐрлаш босқичини бошдан кечириши, 
яъни ўз онги ва қалбида шахсий инқилоб қилиши зарур. Фақат юксак 
даражадаги ахлоқий тайѐргарликкина пировард мақсадга кўнгилдагидек 
етказиши мумкин.
Биз аввалги бобда ахлоқий қарашларини кўриб ўтганимиз буюк рус 
ѐзувчиси, мутафаккир Лев Толстойнинг ғайризўравонлик масаласига 
ѐндашуви мазкур йўналишнинг асл моҳиятини очиб беришга кўмаклашади. 
Буни биз учун маълум маънода ноѐб бўлган ҳужжатда – унинг ўзбек зиѐлиси 
Убайдулла Хўжаев билан ѐзишмасида кўришимиз мумкин. (Мазкур 
ѐзишмани ушбу дарслик муаллифи ишлаган «Гулистон» журналида ўтган 
асрнинг 60-йиллари сўнггида чоп этишга уринишлар бўлган. Лекин 
1
Торо Г
. Уолден или жизнь в песу. М., Наука, 1980. С. 416. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


119 
«душманни жисман йўқ қилиш керак» деган ноинсоний большевикча 
мафкурага асосланган мустабид тузум цензураси ѐвузлик қилган кимсага
адашган инсон сифатида қарашни, унга меҳр-мурувват, муҳаббат кўрсатиш 
лозимлигини тарғиб этувчи ғайризўравонлик руҳидаги буюк рус 
мутафаккирининг мактубини эълон қилишни қатъиян тақиқлаб қўйган эди. 
Фақат мустақиллик берган эркинлик туфайли бу ѐзишмани чоп этиш имкон 
туғилди). Ҳар иккала мактубни тўлиқ келтирамиз: 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish