Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси


Туркистон маърифатчи-жадидларининг эстетик қарашлари



Download 1,99 Mb.
bet105/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

Туркистон маърифатчи-жадидларининг эстетик қарашлари


XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Россия мустамлакаси бўлган мазлум Туркистонда ҳам Уйғониш рўй берди. Нисбатан қисқа вақтни ўз ичига олган бўлса-да, бу Уйғониш ҳаётнинг барча соҳаларида акс этди. Унинг ибтидосида илғор рус тафаккуридан хабардор маърифатчилар турар эди. Бу маърифатчиларнинг бир қисми кейинчалик жадидлар деб атала бошлади. Уларнинг асосий мақсади Туркистоннинг миллий озодлигига эришиши эди. Бунга эришишнинг йўлини эса улар халқни маърифатли, ўз инсонлик ҳуқуқини талаб ва ҳимоя қила оладиган даражага кўтаришда деб билдилар. Бунинг учун эса, улар наздида уч йўналиш муҳим эди: маориф, санъат ва матбуот. Шу нуқтаи назардан маърифатчи-жадидларнинг санъатга, айниқса, унинг ўша даврда кенг ёйилган энг қамровли турлари бўлмиш адабиёт ва театрга алоҳида эътибор берганлари табиийдир. Зеро маърифатчи-жадид мутафаккирлар эстетик тарбия орқали миллат озодликка эришади, деб ҳисоблар эдилар. Шу боис жадидликни маълум маънода ижтимоий-эстетик ҳаракат, деб ҳам айтиш мумкин.
Бу ҳаракат ибтидосида турганлардан бири буюк ўзбек шоири Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатдир (1958-1909). Агар шоирнинг ғазаллари, муҳаммислари, мусаддаслари лирик табиатга эга бўлиб, уларда ёр гўзаллиги мадҳ этилса, маснавийларида ижтимоий муаммолар ўртага ташланади. Маснавийларнинг бир қисми («Илм хосияти», «Виставка хусусида», «Гимназия») маърифатни тарғиб қилишга бағишланган. «Тошкент шаҳрида бўлғон нағма базми хусусида», «Нағма ва нағмагар ва анинг асбоби ва ул нағма таъсири хусусида», «Суворов ҳақида», «Шоир аҳли ва шеър муболағаси хусусида» деб аталган маснавийлар эса маълум маънода эстетикага тааллуқли. Истеъдодли филолог олим Шуҳрат Ризаев улардан бирини – «Суворов ҳақида»ги маснавийни илк ўзбек театр танқиди намунаси, спектаклга шеърий йўлда ёзилган тақриз дейди. Бу фикрда жон бор. Зеро юқоридаги маснавийларни ўзига хос эстетик манзумалар дейиш мумкин. Фурқат «Нағма ва нағмагар ва анинг асбоби ва ул нағма таъсири хусусида» маснавийсида «Тошканд шаҳрида бўлғон нағма базми хусусида» маснавийсидаги «тақризчилик» доирасидан чиқиб кетади, хонандалар, созандалар, концерт зали, унга кириш қоидаларини тасвирлашдан воз кечади, асосий эътиборни мусиқадан ва ундан олинадиган эстетик лаззат ҳақида фикр юритади. Шоир-нафосатшунос миллий мусиқа асбобларимизнинг баъзиларини санаб ўтиб, агар расмона мусиқа таълими йўлга қўйилса, улар Оврўпа мусиқа асбобларидан қолишмайдиган уйғунлик билан жаранглашларини таъкидлайди:

Мусулмон ичра, лекин нағма кўп бор,


Чунончи ғижжаку танбуру сетор,

Дутору арғанун, қонун ила руд,


Рубобу доира чангу найу уд...

На суд аммоки йўқ устоди комил,


Эмас таълими ҳам онинг такомил.

Агар бўлса расо нағма камоли,


Учар қушлар тушар, бор эҳтимоли.

Фурқат мусиқа санъатининг таъсирини сўз билан ифодалашга ҳаракат қилади, мусиқий оҳанг ўзида мужассам этган мазмунни тасвирлашга уринади; мусиқани оҳанг воситасида табиат гўзаллигини тасвирлагувчи санъат тури сифатида талқин этади:


Мисоли булдур андоқ нағмаларни,


Кумушлик сувларидек чашмаларни

Тагини майда тош тутгонга ўхшар,


Ўшал тошдин секин ўтгонга ўхшар.

Ва ё дарёни бир мавжи латифи


Ҳаво бирла бўлур чунким радифи.

Ўшал дарёни мавжидур табассум


Қаттиқ кулгуси қилғонда талотум.


Мусиқани идрок этиш, Фурқат наздида, кўнгил ҳолини, қалбнинг энг тубида ётган яширин ҳисларни англаш билан баробар, зеро мусиқа – сўз орқали ифодалаб бўлмайдиган, қошида сўз ожизлик қиладиган туйғуларни инсондан инсонга етказиш санъати:

Дилда ҳама сўз ўлса ниҳоний,


Дегай нағма забони бирла они.


«Шоир аҳволи ва шеър муболағаси хусусида» маснавийсида Фурқат ижодкор истеъдодини «балоғат» тушунчаси билан ифодалайди. Шоир одам Саъдий каби кўпни кўриши ва билиши лозим: ижоднинг асосида ҳаётни инъикос эттириш ётади:

Агар шоир одам томошо қилур,


Таажжуб кўруб назм иншо қилур.

Балоғат эрур шеър оройиши,


Агар бўлса бир нуқта кунжойиши.
Ҳофиз, Саъдий, Фирдавсийлар каби балоғат эгаси бўлган ижодкорлар яратган асарлар ҳаққонийлиги билан латофатлидир, яъни мазмун гўзаллиги бадиий асар умумий гўзаллигининг асосидир:

Ўшал байт бизларга марғуб эрур,


Латофатлар анда басе кўп эрур.
Мазкур маснавий-манзумаларда бадиий ижод ва эстетик идрок этиш, эстетик англашни юксалтириш, умуман, бадиийят муаммолари ўртага ташланган бўлса, Анбар Отин (1870-1915) ижодида санъатнинг ижтимоийлик моҳияти биринчи ўринга чиқади. Яъни Фурқатдаги ибтидо Анбар отинда марказга, марказий масалага айланади – Анбар отин бадиий ижодга мумтозчилик эмас, жадидчилик нуқтаи назаридан ёндашади: бадиий асар халққа, уни миллий озодликка олиб чиқишга хизмат қилиши керак. У бир шеърида Камийга мурожаат этиб, шундай дейди:

Шеър ёзсангиз халойиқ ҳолидан мавзу этинг,


Кўп улуғларни мадҳ этмоқ эрур бу исроф.
Аввало ўйланг, эл ичра зиндаги қай ҳолдадир,
Икки ёқлик зулмни сиз айланг ҳамиша эътироф.1


Анбар Отин «Қаролар фалсафаси» рисоласида шоирлик истеъдодига, шоирлар тоифаларига алоҳида тўхталади. Шоира устоз шоирларни юзаки талқин этишга, улар ижодини ёр кўйидаги оҳ-воҳлардан иборат деб қарашга кескин қарши чиқади. Мумтоз шоирларнинг фикрий-фалсафий теранлигини англашга чақиради:
«Аксари замона аҳли машҳур номвор устодлар ҳақида аларнинг назми нолалариға зоҳиран баҳо бериб, алар фақат ёр ишқида овора бўлуб, умр ўтказибдур дерлар...
Ҳақиқатда ложарам ул ғазаллар ботини ҳисобсиз фалсафий дониш ва ақл гавҳарлари ила тўладур».2
Анбар Отин бадиий ижод аҳлида алоҳида, ўзига хос нигоҳ борлигини, улар бошқалар кўрмаган нарсаларни кўра билишларини таъкидлайди. Ана шу нигоҳ, истеъдодни шоира «кўз» деб атайди.
«..Маҳфий эмаски, – деб ёзади Анбар отин – ҳар шоирда ўткир ботиндаги, яъни ҳаёт ичидаги сирларни кўрадигон кўз бўлур. Ўшал ўткир кўз илан бошқалар кўрмаган сирларни мушоҳида қилуб, адаб ҳаририға буркаб, арзи маънисини нафис иборалар илан тараннум этар. Шундоқ шоирни шоир деса бўлур.
Модомики, шоир шундоқ фалсафий мушоҳада эгаси экан, анинг барча фикри такрорий йўл илан таълим олишга сазовордир».
Кўриниб турибдики, Анбар Отин шоирона нигоҳ билан илғаб олинган воқеликни «адаб ҳаририға буркаб», «нафис иборалар билан», яъни юксак бадиийят, мажозий ифода ва равон тил – гўзал шакл воситасида ўқувчига етказишни талаб этмоқда.
Айни пайтда, рисола муаллифи тушкунлик руҳидаги шеърларни ва таркидунёчиликни тарғиб этувчи асарларни ҳамда уларнинг ижодкорларини қаттиқ танқид остига олади. Унинг фикрига кўра, бундай асарлар жамият учун зарарли. Зеро «бу каби шоирлар ғазалиётини ўқуғон одам умрини барҳам бериб, тезроқ дунёдин кечиш фикриға дучор бўлур...»1. Шоира ҳар бир бадиий асар ҳаётбахш руҳга эга бўлиши ва шу билан жамиятни янгилашга хизмат қилиши, миллий озодлик учун курашга даъват этиши керак деган фикрни илгари суради.
Агар биз Фурқат ва Анбар Отин ижодини, маърифатчи-жадидчилар эстетикасининг дастлабки босқичи десак, унинг юксак поғонасини Беҳбудий, Фитрат, Ҳамза, Садриддин Айний, Абдулла Қодирий, Чўлпон сингари улкан ижодкорлар қарашларида кўришимиз мумкин. Улар орасида, айниқса, Фитрат (1886-1938) билан Чўлпоннинг (1898-1938) эстетик қарашлари алоҳида диққатга сазовор. Зеро бу қарашлар маълум маънода санъат фалсафаси сифатида муайян назарий асосларга қурилган. Шу жиҳатдан Абдурауф Фитратнинг «Адабиёт қоидалари» рисоласи эътиборга молик.
Аввало шуни айтиш керакки, «Адабиёт қоидалари»да муаллиф на фақат адабиёт назариётчиси сифатида, балки кенг қувваи ҳофизали нафосатшунос тарзида майдонга чиқади. У бадиий адабиётни алоҳида, мухтор, «катта санъат» сифатида олиб қарамайди. Фитрат наздида у ҳам санъат тури, бошқа санъат турлари билан узвий алоқадорликда иш кўради. Шу боис жуда кўп ўринларда «Адабиёт қоидалари» – мисоллари бадиий адабиётдан келтирилган эстетика назариясига айланиб кетади. Бу тасодифий эмас. Фикримизнинг исботи учун рисоланинг ўзига мурожаат қилайлик.
Фитрат бадиий адабиёт нима эканини англатиш, назарий, амалий таърифлаш учун энг аввало «санъат» ва «гўзал санъатлар» ибораларини тушуниб олиш лозимлигини айтади. У санъатнинг икки хил – манфаатли ва манфаациз, яъни ҳунар-санъат ҳамда соф-санъат бўлишини танбурсоз уста билан «Ироқ» куйини чалган танбурчи мисолида жонли тушунтириб беради; танбурнинг яхшилиги – ишга яраганлиги, фойда келтиргани. «Ироқ куйининг ёхшилиғи эса кишига маънавий таъсир этмак... Шунинг учун бунинг ёхшилиғига, ёхшилиғ эмас гўзаллик дейдилар. Бундай санъатларга «гўзал санъатлар» дейиладир»2.
Мутафаккир адиб бу билан бевосита бўлмасада, билвосита гўзалликнинг манфаатсизлик хусусиятини ҳам таъкидлаётгани кўриниб турибди. Айни пайтда у гўзаллик яратишга қаратилган санъатларнинг муайян маданий даражага кўтарилган халқларда мавжуд бўлишини ва унинг асосий вазифаси идрок этувчини бир томондан, овунтириш, иккинчи томондан, тарбиялаш эканини айтиб ўтади: «Мияси юксалмаган болалар, санъатдан хабарсиз кишилар шодлиқли, қайғули туйғуларини сакраб, ўйнаб, кулиб, йиғлаб, талпиниб жонлантирадилар, очиққа чиқариб бошқаларға онглатадилар-да, шу йўл билан овунтирилған бўладирлар, санъат эгалари эса турли товар (материал)лар ёрдами билан ўзларининг туйғуларини жонлантириб майдонға чиқаради. Шу йўлда бошқаларни ўз туйғулари билан туйғулантиришга тиришадирлар». Санъатнинг ана шу хусусиятлари ва вазифалари тўғрисида фикр юритиб бўлгач, Фитрат яна «гўзал санъатлар» таърифини, лекин энди бойиган, мукаммаллашган таърифини келтиради: «Мана шундай «юрак, фикр, туйғу тўлқунларини сўз, товуш, бўёв, шакл, ҳарф, ҳаракат каби товарлар (материаллар) ёрдами билан жонлантира чиқариб, бошқаларда ҳам шу тўлқунни яратмоқ» ҳунарига «гўзал санъатлар» дейиладир».
Шундан сўнг Фитрат ҳар бир «гўзал санъат»нинг материалига, субстратига (моддий асосига) қараб, уларни олти тур ва икки хилга (туркумга) бўлади. У мусиқани биринчи ўринга қўяди, ундан кейин «расм, ҳайкалчилик, меъморлик, ўйун (танс), адабиёт» келади. «Гўзал санъатларнинг мана шу олти турлари бир-бирларига яқинлашмоқ эътибори билан икки туркумга айриладир, – деб якунлайди муаллиф ўз хулосасини. – Адабиёт, мусиқа, ўйун (танс) бир туркум; расм, ҳайкал, меъморлик бир туркум бўладир».
«Адабиёт қоидалари»да Фитрат услуб масаласига ҳам атрофлича тўхталади. Услубнинг замонга, маконга ва шахсга хослик хусусиятларини айтиб ўтади, уни уйғунлик билан, оҳанг билан узвий боғлиқ равишда тадқиқ этади. Шунингдек, муаллиф китоб охирида, «Адабиётда оқим истилоҳлари» сарлавҳаси остида классицизм, рационализм, романтизм, символизм, реализм, модернизм сингари тарихий ва замонавий йўналишларнинг қисқача тавсифини беради.
Фитратнинг «Адабиёт қоидалари»дан ташқари мусиқамиз тарихи ва аруз назариясига бағишланган алоҳида-алоҳида рисолалари ҳам борки, улар ҳам эстетика нуқтаи назаридан қимматлидир.
Туркистон бадиий-эстетик тафаккурига улкан хисса қўшган яна бир жадид мутафаккири Абдулҳамид Чўлпондир.
Чўлпоннинг гўзаллик ҳақидаги тушунчаси ўзига хос, асосан у шоир шеърларида «гўзал» сўзи орқали акс этади. Ўз фикрини шўролар цензурасидан яшириб ифодалаш мақсадида шоир «гўзал» сўзига турли хил маънолар юклайди: у, бир томондан, қўл етмас гўзал ёр, иккинчи томондан сурурий (романтик) гўзаллик. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам тагмаъно тутқунликка маҳкум гўзалликни, гўзал Туркистонни ўзида мужассам этади. Мисол тариқасида Чўлпоннинг машҳур «Гўзал» шеъридан илк ва сўнгги бандни келтирамиз; шеърда Ватан гўзаллиги билан унга ошиқ фарзанднинг ички гўзаллиги омухталашиб кетади:

Қоронғу кечада кўкка кўз тикиб,


Энг ёруғ юлдуздан сени сўраймен,
Ул юлдуз уялиб, бошини букиб,
Айтадир: «Мен уни тушда кўрамен.

Тушимда кўрамен, - шунчалар гўзал,


Биздан-да гўзалдир, ойдан-да гўзал!..»

...Мен йўқсил на бўлиб уни суйубмен?!


Унинг-чун ёнибмен, ёниб-куйубмен,
Бошимни зўр ишга бериб қўйубмен,
Мен суйуб... мен суйуб... кимни суйубмен?

Мен суйган «суюкли» шунчалар гўзал,


Ойдан-да гўзалдир, кундан-да гўзал!1

Ёки «Бинафша» шеърининг мана бу ибтидо бандига эътибор қилинг:


Бинафша сенмисан, бинафша сенми,


Кўчада ақчага сотилган?
Бинафша менманми, бинафша менми,
Севгингга қайғунгга тутилган?2


Бинафша – дунё бозорида сотилган гўзал Туркистоннинг тимсоли. Туркистон – ватанпарвар шоир учун энг олий гўзаллик. Шу боис ҳам ҳар иккала шеър тутқин гўзалликни нафақат рамзда, балки тенгсиз гўзал шаклда ифодалайди. Чўлпон яратган шаклий гўзаллик мазмундаги мунгли гўзаллик билан уйғунлашиб кетган. Шоир гўзалликни шу тарзда кўради ва инъикос эттиради, зеро қўрқув ҳукмрон бўлган мазлум ҳаётда фақат хаёл гўзалдир:

Хаёл, хаёл... Ёлғиз хаёл гўзалдир


Ҳақиқатнинг кўзларидан қўрқаман...


Чўлпон Фитратга ўхшаб, эстетикага ёхуд муайян санъат турлари назариясига доир махсус рисолалар ёзган эмас. Лекин унинг бир қатор мақолалари борки, уларда бадиий адабиёт, театр санъати, актёр маҳорати муаммолари кўтарилган. Чўлпон бадиий ижод соҳибларидан «янгича» ёзишни талаб қилади.
Янги замонда Навоий, Лутфийлар тилида, услубида ёзиш мумкин эмаслигини жўшиб шундай англатади: «Навоий, Лутфий, Бойқаро, Машраб, Умархон, Фазлий, Фурқат, Муқимийларни ўқиймен: бир хил, бир хил, бир хил! Кўнгил бошқа нарса – янгилик қидирадир...»3 Ана шу нарса – «янгилик»ни Чўлпон улуғ ҳинд ёзувчиси Рабиндранатх Тҳокурда (Тагорда) кўради. Тагор, унинг наздида, замонавий Шарқ санъаткорининг намунавий тимсоли. Шу сабабли ҳам Чўлпон Тагорга бир эмас, уч мақола бағишлайди.
Чўлпон ижодида ўнлаб мақолалар театрга бағишланганини кўрамиз. У Мейерхолд театрини юксак баҳолаб, ўзбек театрини ҳам ўша даражага чиқишини истайди. Айни пайтда Маннон Уйғур санъатига юксак баҳо беради. Шоир-нафосатшуносни актёр маҳорати масаласи алоҳида қизиқтиради. «Актёрга аҳамият бериш демак, сўзга аҳамият бериш демакдир, чиройлик сўз чиройлик қилиб гапирилса, томошанинг таъсири бўлмай иложи йўқ... Гўзал ва усталарча ўйнағон актёр гўзал ва усталарча гапиришни ҳам билсин», – дейди Чўлпон.1
У бир томондан гўзал асар, иккинчи томондан асарда гўзаллик яратиш учун биргина истеъдоднинг камлик қилишини, қаттиқ меҳнат қайта ишлашлар – режалаштирилган эстетик фаолият ҳам зарурлигини таъкидлайди. Чунончи, Лутфулла Нарзуллаев ижодига бағишланган «Саҳна сирларига ошно санъаткор» мақоласида у актёрнинг рол устида ишлашини умумлаштириб, унинг эстетика талаби эканини, яъни, санъат учун хусусий эмас, балки умумий ҳодиса эканини жуда чиройли ифодалайди: «Ҳар қандай ижодий асарни ҳам ишлаб пишитадилар, – деб ёзади Чўлпон. – Шоирнинг шеъри, насрчининг роман ё ҳикояси, бастакорнинг чолғу асари, чолғучининг бажармаси, ҳатто заргарнинг чиройлик балдоқ ва шокиласи, йўнмачи устанинг йўнмакор асари... — булар ҳаммаси ишланиш орқасидан пишади, етилади, қийматли асар ҳолига келади»2.
Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, Чўлпон ҳам бошқа жадид мутафаккирлари каби миллатни эстетик тарбия воситасида уйғотишни бирламчи вазифа деб билган. Шу боис унинг асосий диққати ўша даврларда нисбатан оммавий бўлган санъат турлари – бадиий адабиёт ва театрга қаратилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Туркистон жадид-маърифатчилари қисқа вақт ичида нафис санъат тарғиботини йўлга қўйдилар. Афсуски, янги мустамлакачилик сиёсати асосига қурилган шўролар давлати уларни қатағон қилиб, асарларини таъқиқлаб, Туркистон халқлари Уйғониши ҳаракатига чек қўйди. Шунга қарамай, жадидлар қолдирган мерос бугунги кунда ҳам ўз аҳамияти ва таъсир кучини йўқотган эмас.



Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish