Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов ахлоқ фалсафаси



Download 1,99 Mb.
bet104/107
Sana16.03.2022
Hajmi1,99 Mb.
#493065
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107
Bog'liq
АХЛОК ВА НАФОСАТ ФАЛСАФАСИ УКУВ КУЛЛАНМА

Экзистенциячилик нафосат фалсафаси. ХХ аср нафосат фалсафасидаги ўзига хос йўналишлардан бири экзистенциячиликдир. Унинг кўзга кўринган вакили ёзувчи, драматург, танқидчи ва файласуф Жан-Поль Сартр (1905–1980) эстетикасига қисқача тўхталиб ўтамиз.
Сартр нафосат фалсафасида тасаввур асосий тушунча тарзида ўртага ташланади. Тасаввурдаги ҳаёт ёки тасаввур ҳаёти тасаввур ҳодисаси билан белгиланади ва Сартр наздида сеҳрли ҳисобланади. Файласуф икки олам мавжудлигини тан олади: макон ва замонда мавжуд реал олам ҳамда макон ва замондан ташқаридаги нореал (ирреал) олам. Фақат онгнинг позицияси тасаввурдаги оламни реал универсум сифатида талқин этади.
Санъат асари ундаги эстетика объекти сингари нореал. Сартр буни мусиқий асарни идрок этиш мисолида исботлашга ҳаракат қилади: «Симфония мен уни идрок этаётган жойда мавжуд эмас, у на мана шу деворлар оралиғида, на мана шу ғижжак камонининг учларида мавжуд. У бор-йўғи «ўтмиш»: асар айнан ана шу ерда Бетховен ақлида маълум вақт ичида туғилган. У бутунисича реалликдан ташқарида мавжуд. У ўзининг хусусий вақтига эга, яъни аллегронинг биринчи нотасидан финалнинг сўнгги нуқтасигача бўлган ички вақтга эга, бироқ бу вақт бошқа вақт ортидан келадиган, яъни бошқа давом эттирадиган ва аллегродан «олдин» мавжуд бўлган вақт эмас – унинг ортидан ҳам финалдан сўнг келадиган қандайдир вақт йўқ. Еттинчи симфония асло вақтда замонда эмас».
Демак, тасаввур олами оддий, реал оламдан бутунлай фарқ қилади. Унинг фарқи айнан нореалликда, яъни, у замон ва макондан ташқарида мавжуд ҳамда ўзининг ана шу борлиғи билан реал оламга қарама-қарши туради. Бунда тасаввурнинг асосий вазифаси ўз объектини нореаллаштиришдан иборат бўлади. Объектни кўриши ёки унга эгалик қилиши учун фикр мажозий (образли) шаклга киради: тасаввур фикрланадиган объект ёки эгалик қилинадиган нарсанинг пайдо бўлиши учун қандайдир зарур дуога ўхшайди. Онгнинг белгидан (ҳарф, нота) бадиий қиёфага ва портретдан бадиий қиёфага ҳаракати реалликни англатмайди, балки у фақат рамзий ҳаракат, холос. Зеро бадиий қиёфанинг образнинг вазифаси – рамзийлик».
Тасаввурда онг гўё ўз эркини тўла, борича рўёбга чиқаради. Шу кўринишда у трансцендентал онгнинг асосий тавсифига айланади. Трансцендентал онг, ҳар қандай тажриба чегарасидан чиқиб кетадиган онг сифатида инсон ҳаётий ва ижодий фаоллигининг манбаи, асоси ҳамда катализатори ҳисобланади.
Сартрнинг нафосат фалсафаси кўпроқ амалий табиатга эга; унда муайян тизим йўқ, лекин асосий эстетик ғоялар ва тамойилларни кўриш қийин эмас. У ўзининг «Адабиёт нима?» рисоласида замонавий жамиятдаги санъаткор мавқеи ҳақида фикр юритиб, «Нимани ёзиш керак?» деган саволни ўртага ташлайди. «Носир ёзади – бу аниқ, шоир ҳам ёзади, — дейди Сартр. – Бироқ бу икки хил ёзиш жараёнида умумий нарса – фақат ҳарф суратини чизаётган қўллар ҳаракати. Бошқа жиҳатдан улар олами бир-бирига алоқасиз, бирига ярайдиган нарса иккинчисига ярамайди. Ўз табиатига кўра наср ўта амалий; мен носирни сўзлардан фойдаланадиган одам деб аташни жон деб истардим. Мсё Журден насрни туфлисини сўраш учун, Ҳитлер Польшага уруш эълон қилиш учун қўллайди. Ёзувчи, бу – гапдон; у англатади, исботлайди, ишонтиради, ишора қилади... носир айнан щеч нарса гапирмаслик учун гапиради. Наср санъати нутқда намоёни былади, унинг предмети, табиийки, маънолилик, яъни, сыз ибтидодаги объект эмас, балки объектнинг белгилари ҳисобланади». Шеърият эса – бошқа гап. Сартр шоирларнинг сўз қўллаши ҳақида бундай дейди; «Шоирлар – сўздан фойдаланишни инкор этувчи одамлар... Шоирлар учун сўзлар – ерда ўт-ўлан ва дарахт сингари ўсадиган табиий нарсалар». Наср – реаллик билан, шеърият – тасаввур билан боғлиқ. Насрда ижод онгли ихтиёр, масъулият ва муаллифнинг ахлоқи билан шартланади, шеъриятда эса ижод –муаллифнинг англаб етмаган дунёси, англаб етмаган тажрибаси маҳсули: Носир ўз суратини чизган бир пайтда шеърият инсон ҳақида миф яратади.
Асл санъат асари Сартрнинг фикрига кўра, ижодкор ва санъатни идрок этувчи кишининг ҳаракати билан юзага келади; ўзга одамлар учун яратилади, ўзга одамлар учун мавжуд бўлиш имконига эга. Бадиий асарни кўриш, тинглаш, – идрок этиш ва ижоднинг омухталиги (синтези). Бу омухталик субъект ва объект маъносини белгилаб, айни пайтда уларнинг олам билан муносабатини бойитади. Идрок этиш ва ижод омухталиги Сартр наздида даъватга айланади, яъни ҳар бир бадиий асар – даъват. Ёзиш – ўқувчини чорлаш. Ёзувчи шу тарзда ўқувчини эркинликка чақиради, чунки бу эркинлик ёзувчи асарининг яратилишида иштирок этади. Ижод жараёни – асарнинг нотугал ва мавҳум тарзда яратилиши. Шу боис санъатни идрок этувчи томонидан ҳам ижодкорлик талаб этилади.
Сартр санъат ҳақидаги фикрларини якунлаб гўзаллик ҳақида шундай хулосага келади: «Гўзаллик – фақат тасаввур қилинадиган нарсага қўлланилиши мумкин бўлган, ўзи моҳияти тузилмасига кўра реал дунёни инкор этувчи қадриятдир».
Энг янги давр бениҳоя бой ва ранг-баранг. Унда Фройд, Юнг ва Сартрдан ташқари яна ўнлаб буюк мутафаккирлар ўз қарашларини илмий асослаб бердилар. Ҳайдеггер, Ясперс, Камю, Марсель, Маритен, Ортега-и-Гассет, Ҳуйзинга, Дюфрен, Жильсон каби нафосатшунос-файласуфлар шулар жумласидандир. Афсуски, имконият нуқтаи назаридан улар ҳақида тўхталиб ўтолмаймиз.



Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish