Ўз моҳияти ва табиати бўйича инвестициялар бошланғич ва ялпи инвестицияларга ажратилади.
Бошланғич инвестициялар корхонани ташкил этиш ёки уни сотиб олишдаги молиявий қўйилмаларни ўз ичига олади. Адаби-ётларда улар соф инвестициялар деб ҳам номланади.
Ялпи инвестициялар –
соф инвестициялар ва
реинвестиция-ларни ўз ичига олади.
Реинвестиция – бўш пул маблағлардан (фойда, айланма актив-ларнинг эскириши ва бошқалар) янги ишлаб чиқариш жиҳозларини сотиб олиш ёки ўрнатишда фойдаланилади. Ўз иқтисодий харак-терига кўра, улар фаол-пассив инвестицияларга хос, чунки улар янги асбоб ускуналар, ресурсларни тежайдиган технологияларни сотиб олиш, янги асосий воситалар (фондлар)ни мустақил равишда яратиш, эскирган асбоб ускуналарни алмаштириш, модернизация қилиш ва капитални диверсификациялашга йўналтирилган.
Ўз навбатида, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги бо-зорларни эгаллаш, ишлаб чиқарилаётган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотнинг якуний сотилишини кўпайтириш, бошқа фирмаларга таъсир кўрсатишга йўналтирилган инвестициялар экстенсив ин-вестициялар деб аталади.
Экстенсив инвестициялар – ишлаб чиқариш потенциалини юксалтиришга йўналтирилган инвестициялардир.
Интенсив инвестициялар – хом ашёга харажатларни камай-тириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш объектла-ри ва қувватларга эҳтиёжни камайтириш, энергия истеъмолини қисқартириш, капитал харажатлар, яъни моддий, меҳнат ва мо-лиявий ресурсларни камайтиришга йўналтирилади.
10.3. Инвестиция муносабатларини давлат
томонидан тартибга солиниши
Инвестиция муносабатларининг давлат томонидан тартибга со-линиши ҳуқуқий шароитлар яратиш, ушбу фаолиятни юритиш учун кафолатлар бериш, бу фаолият субъектларини суғурталаш ва бошқа воситалар орқали ижтимоий ёки давлат манфаатларини амалга ошириш йўлида ташкил этилади. Инвестиция муносабатларининг моҳияти бу фаолият иштирокчилари доирасида ва даражасида ўз ифодасини топади.
Давлат томонидан инвестиция фаолиятини тартибга солиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
инвесторларни рағбатлантириш;
миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қи-лиш;
мамлакат ҳудудида инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилиш.
Мамлакатда инвестиция фаолиятини тартибга солишнинг зарурий шарти бўлиб, давлат қонунчилиги ва ҳуқуқий асосини шакллантириш ҳисобланади (10.1-расм).
Инвестиция муносабатларини давлат томонидан тартибга со-лиш деганда, барча бошқарув органлари фойдаланадиган маъму-рий-иқтисодий тусдаги қонун билан белгиланган шакл ва усуллар тушунилади.
Инвестиция муносабатларини давлат томонидан тартибга со-лишда давлат инвестиция фаолиятининг қонунчилик негизини та-комиллаштириш, солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларини, солиқ ставкалари ва уларга доир имтиёзларни табақалаштирувчи солиқ тизимини қўллаш, нормалар, қоидалар, стандартларни бел-гилаш, монополияга қарши чораларни қўллаш, кредит сиёсати ва нарх сиёсатини ўтказишга ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартларини белгилаш, инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш механизмларини белгилаш ва бошқаларни амалга оширади.
Инвестиция фаолиятини тартибга солиш
Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси
Ўзбекистон Республикасининг
тегишли қонунлари
Ўзбекистон Республикаси Президен-
тининг Фармонлари, Қарорлари