Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда инвестицияларнинг ўрни



Download 6,5 Mb.
bet101/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

10.4. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда инвестицияларнинг ўрни

Мамлакат ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий этиши, барқарор иқтисодий ўсишга эришиши, аҳоли даромадларининг ошиши, турмуш шароитининг яхшиланиши аксарият ҳолатларда миллий иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларига жалб эти-лаётган инвестиция маблағларининг ҳажми ва таркибига боғлиқ. Шундай экан, ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожла-ниш стратегиясининг устувор йўналиши миллий иқтисодиётга инвестиция маблағларини жалб этишнинг жозибадор муҳитини шакллантиришга қаратилиши муқаррардир.





327


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Яқин келажакда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тарақ-қиётини ривожланаётган давлатларнинг иқтисодий жиҳатдан юқори ривожланиш даражасига етказиб олишни мақсад қилган Ўзбекистон учун республиканинг инвестицион жозибадорли-гини ошириш, инвестиция маблағларини ички капитал ресурс-лар ҳамда хорижий инвестиция ва кредитлар асносида кўпайи-шига эришиш муҳим аҳамият касб этади.


Шуни айтиш лозимки, дунё ҳамжамиятининг ҳозирги тараққиёт босқичида бирорта ҳам мамлакат инвестицияларсиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эриша олмайди.


Инвестиция ресурсларини ўз вақтида миллий иқтисодиётла-рига жалб қилиш имконияти бўлмаган, пул маблағлари танқис-лигини бошидан кечираётган давлатлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича дунё мамлакатлари даражасидан анча орқада қолиб кетишига олиб келади. Мазкур ҳолатнинг ечими, молиявий маблағлар ортиқча бўлган ривожланган мамлакатлардаги капитал ресурсларни, ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётига жалб қилиш ҳисобланади.


Инвестициялар ёрдамида қуйидаги вазифаларни ечиш мумкин: Биринчидан, ички бозорда талабгор бўлган – импорт товар-ларни ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган янги корхоналарни қуриш, янги иш ўринларини шакллантириш им-


конини беради.
Иккинчидан, мамлакатда фаолият кўрсатаётган корхоналар ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва истиқболли ривожланишни таъмин этувчи омил – миллий корхоналарнинг хусусий капитал ҳажмини тўлдиради.


Учинчидан, миллий иқтисодиётда технологик янгиланиш амал-га ошади ва миллий саноат ишлаб чиқаришига янги техника ва за-монавий ускуналар ўрнатилади ва натижада жаҳон бозорида рақо-батлаша оладиган миллий маҳсулотлар ишлаб чиқарила бошлайди.


Тўртинчидан, миллий ишлаб чиқарувчилар томонидан кредит маблағлари ҳисобидан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкони яратилади.


Бешинчидан, миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиётига интеграллашуви амалга ошади.

Демак, инвестициялар, макро ёки микро даражада бўлишидан қатъий назар иқтисодий ўсишни таъмин этувчи муҳим омилдир.





328


10-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ХАҚИДА ТУШУНЧА ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ



Миллий ишлаб чиқарувчи субъектлар иқтисодий фаолиятига инвестицияларни жалб этиш учун корхоналар миқёсида қуйидаги ишларни бажаришлари керак.




Биринчидан, пухта ишлаб чиқилган ва истиқболга эга бўлган бизнес-режага эга бўлишлари лозим. Инвесторлар ҳамма вақт уларнинг қўйилмалари келажакда фойда келтиришини билиш-га интиладилар.


Иккинчидан, инвесторлар фақат ўзлари ишонч қозонган кор-хоналарга инвестиция лойиҳаларини молиялаштирадилар. Яширин ва гумонли корхоналарга инвестиция қўйиш, фойдадан ажралиш билан баробар, шунинг учун, миллий корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти бўйича иқтисодий рейтинги юқори бў-лиши зарур.


Учинчидан, корхоналар шаффоф ва очиқ фаолият юритишла-ри лозим. Бунинг учун бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари уларга қўйилган талаб даражасига жавоб бериши ва корхонанинг молия-хўжалик фаолияти ҳужжатлари бўйича якуний натижалари ом-мавий ахборот воситалари орқали жамият аъзоларига очиқ эълон қилиниши зарур.

Миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқларига киритилган ин-вестицияларни таҳлил қиламиз.


Ўзбекистон Республикасида ижтимоий соҳа ва иқтисодиётни ривожлантириш учун барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2019 йил, яъни фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида 189,9 трлн. сўм ёки 2018 йилга нисбатан 133,9 % асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди (10.2-жадвал).


2019 йилда ўзлаштирилган асосий капиталга инвестициялар-нинг 70,7 % ёки 134,3 трлн. сўм жалб этилган маблағлар ҳисобидан, қолган 29,3 %и ёки 55,6 трлн. сўм корхона, ташкилот ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. 2019 йилда марказ-лашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан молиялаштирилган асосий капиталга инвестицияларнинг улуши ўтган йилнинг мос давридаги улушига нибатан 3,1 % пунктга камайиб, 26,6 % ни ёки 50,7 трлн. сўмни ташкил этди.1





  1. https://stat.uz – Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг рас-мий сайти маълумотлари.




329


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР





10.2-жадвал



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish