тицияларга ҳам ажратилади. Ялпи инвестициялар – бу ишлаб чиқариш воситаларининг истеъмол қилинган қисмини қоплаш ҳамда уларни қўшимча ўсиши мақсадида ишлаб чиқариш жам-ғармалари ва аҳоли маблағлари қўйилмаларидир. Бошқача сўз билан айтганда, ялпи инвестициялар амортизация ва соф инвес-тицияларни ўз ичига олади. Соф инвестицияларни аниқлаш учун ялпи инвестициялардан амортизация ажратилади.
Ялпи инвестициялар ва амортизация ўртасидаги нисбатга қараб иқтисодиётнинг аҳволи қандай эканлигини, яъни юксалиш, турғунлик ёки пасайиш даврини бошидан кечираётганлигини аниқлаш мумкин. Агарда, ялпи инвестициялар амортизациядан ортиқ, яъни соф инвестиция юқори бўлса, иқтисодиёт юксалишда бўлади, чунки унинг ишлаб чиқариш қувватлари ўсади.
Ялпи инвестиция ва амортизация бир-бирига тенг бўлган ҳол-да иқтисодиёт турғунлик ҳолатида бўлади. Бу вазиятда соф инвес-тициялар нолга баробар ва иқтисодиёт шу йилда қанча капитал истеъмол қилган бўлса, уни қоплаш учун шунча ишлаб чиқаради.
Ишчан фаоллик пасайиб бораётган иқтисодиёт учун (астаг-нация ҳолати) ялпи инвестициялар амортизациядан кам бўлган ҳолдаги вазият хосдир, яъни иқтисодиётда йил давомида капитал
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
ишлаб чиқарилганига нисбатан кўпроқ истеъмол қилинади. Бундай ҳолатда соф инвестициялар ишораси манфий бўлиб, унинг мутлақ қисқаришини билдиради. Натижада, йил охирида капитал ҳажми йил бошидагига қараганда кам бўлади.
Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида иқтисодиётнинг астаг-нация ҳолати деярли барча ҳамдўстлик мамлакатларида куза-тилди. Корхоналарнинг ички инвестициялаш имкониятларини пасайиши билан бир вақтда марказлашган капитал қўйилмалар-нинг қисқариши, ишлаб чиқаришни тушиб кетишига, миллий маҳсулот ҳажмини мутлақ камайишига олиб келди.
Инвестициялар ҳажм ўлчови нуқтаи назаридан йирик ва кичик инвестиция турларига бўлинади. Кичик инвестициялар, одатда кор-хоналар йиллик тушум ҳажмига жиддий равишда таъсир кўрсатмай-ди ҳамда қўшимча самара олишда унчалик аҳамиятга эга эмас.
Йирик инвестицияларда корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулот реализацияси ҳажми инвестиция миқдорига (киритилган инвестиция ҳажмига) боғлиқ бўлади.
Корхоналар ижтимоий-иқтисодий фаолиятини ривожланти-риш мақсадида киритилаётган барча инвестициялар инвестиция субъекти нуқтаи назаридан давлат ва хусусий инвестицияларга бўлинади. Улар йўналиши, мақсади, молиялаш манбалари бўйича бир-биридан фарқланади.
Давлат инвестициялари асосан мудофаа, соғлиқни сақлаш, маданият, фундаментал илмий лойиҳалар мақсадида ҳамда иқтисодиётни тизимли тартибга солиш учун у ёки бу тармоқ ва ишлаб чиқаришнинг энг муҳим соҳаларини молиялаштиришга йўналтирилиши зарур. Давлат инвестициялари давлат ва маҳаллий бюджетларнинг жамғарма фондлари турли даражадаги давлат кор-хоналари фойдаси ёки ички ва ташқи давлат заёмлари, облигациялар чиқариш ҳисобига молиялаштирилади.
Давлат инвестициялари давлат бошқаруви органларининг эҳтиёжларини қондириш учун давлат буюртмасини барча мезонлар ва кўрсаткичларга, техник-иқтисодий параметрлар (стандартлар)га мувофиқ бажаришга йўналтирилади. Қоида тариқасида, улар атроф-муҳит ва истеъмолчининг хавфсизлигига қаратилган.
Хусусий инвестициялар кўпроқ фойда олиш имконияти юқори бўлган тармоқларга йўналтирилади. Уларни молиялаштириш манбаи бўлиб, корхона ва ташкилотларнинг тақсимланмаган фой-
10-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ХАҚИДА ТУШУНЧА ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
даси, амортизация жамғармаси ҳамда корхоналарни ўз мол-мул-кини гаровга қўйиб эмиссия қилган маблағлари шаклидаги кор-хоналарнинг ўз маблағлари ҳисобланади.
Инвестициялар киритилиши муддати бўйича узоқ муддат-ли ва қисқа муддатли инвестицияларга бўлинади. Киритилган маблағларни жорий этиш вақти ва натижалардан фойдаланиш нуқтаи назаридан инвестициялар қуйидаги турлари фарқланади:
Бир марталик инвестициялар – бир марталик маҳсулотни чиқаришга йўналтирилади. Бундай гуруҳ инвестицияларга – ин-вестициялаш жараёнидан муайян бир вақтда сарфланган ва шунга мувофиқ ҳолда бир марталик маҳсулот ишлаб чиқариш актига тўғри келадиган инвестициялаш жараёнини ифодалайди.
Такрорий инвестициялар – бу жараёнда ҳам бир марталик маҳсулот ишлаб чиқариш амалга оширилади. Бу ҳолатда капитал маблағ сарфлари ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш бир пайтда амалга оширилади.
Бир марталик инвестициялар – бу жараёнда корхоналар маҳсулот ишлаб чиқаришни бир неча марта такроран ҳосил қилади. Бу ҳолда инвестиция маблағлари сарфи бир вақтли (муайян давр-да) характерга эга, аммо маҳсулот ишлаб чиқариш узоқ муддатда амалга оширилади.
Инвестициялар молиялаштириш манбалари бўйича ўз маблағ-лари ва жалб қилинган маблағларга бўлинади. Инвестициянинг ўз маблағлари манбаларига корхона жамғармалари, яъни фойда, амортизация ажратмалари, ишчи-ходимлар маблағлари (улушлари, акциялари ва ҳ.к.) киради. Жалб қилинган маблағлар манбаига: давлат ва маҳаллий бюджет маблағлари, тижорат маблағлари, компаниялар инвестицион фондлар ресурслари, молия-кредит таш-килотлари ресурслари, облигациялар, хорижий инвесторларнинг тўғридан тўғри ва портфель инвестициялари киради.
Инвестициялар мажбурий жорий қилиниш даражаси бўйича қуйидагиларга таснифланади:
► мажбурий инвестициялар – умумдавлат манфаатларига мувофиқ келадиган инвестициялардир. Бундай инвестиция-лар асосан ўраб турган муҳитни сақлаш, табиатни муҳофоза қилиш, объектларни қуриш, жамоат масканларини бунёд этиш ва бошқаларни молиялаштиришга сарфланади.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
хавф-хатардан ҳимояланишга сарфланадиган инвестициялар
– комплект маҳсулот ва хомашёларни сотиб олиш бўйича хавф-хатарни камайтиришга ёки корхоналарга бозордаги баҳолар даражасини етарли даражада ушлаб туришга кў-маклашиш, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларни монопол рақобатдан ҳимоялашга йўналтирилади;
тезкор инвестициялар («ноу-хоу», илмий янгиликлар учун)
– янги техник ва технологик имкониятларни излашга, техник тараққий этишга йўналтирилади;
ижтимоий инвестициялар – корхона жамоаси меҳнат шаро-итларини яхшилашга йўналтирилади;
ҳукумат инвестициялари – корхоналар мавқеини қўллаб-
қувватлашга йўналтирилади.
Бугунги кунда инвестициялар кўпроқ бизнес эгасининг сифат-ларига, унинг манфаатларига, шунингдек менежмент ва молиявий менежментга боғлиқ. Самарали ишлаб чиқилган инвестиция сиё-сатига эга бўлмаган ишлаб чиқарувчилар (мулкдорлар) рақобатдош устунликларини йўқотган ҳолда ўз бизнесларини ёпишга ёки қўл-лашга мажбур бўладилар. Улар ишлаб чиқаришни (капитални) ди-версификация қилиш ёки уни такомиллаштириш учун сарфланиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни ўз зиммаларига оладилар.
Умумий жиҳатдан инвестицияларни турли мезонларга кўра тас-нифлаш мумкин (10.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |