10.1-расм. Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари.
317
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Инвестиция муносабатларини давлат томонидан тартибга со-лиш – бу инвестиция фаоллигини таъминлаш ва шу асосда иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун ваколатли давлат муас-сасалари томонидан амалга ошириладиган қонунчилик, ижро этувчи ва назорат чоралари тизимидир.
Инвестиция фаолиятини тартибга солиш, ҳуқуқий нуқтаи на-заридан, турли мулкдорлар ўртасида моддий ва номоддий актив-ларни такрор ишлаб чиқариш хусусидаги ўзига хос, мураккаб, ижтимоий зарур иқтисодий (инвестиция) муносабатларини шакл-лантириш меъёрларини назарда тутади.
Инвестиция жараёнининг барча субъектлари – чет эллик инвес-торлардан бошлаб, давлат, юридик ва жисмоний, шу жумладан чет эллик шахслар (резидентлар ва норезидентлар)гача бу муносабат-ларнинг иштирокчиларига айланадилар.
Республикада инвестиция фаолиятини давлат томонидан тар-тибга солиш биринчи навбатда давлатнинг иқтисодий, илмий-тех-никавий ва ижтимоий сиёсатини амалга ошириш мақсадларини кўзлайди. Республика қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл ин-вестициялари миллийлаштирилиши, давлат тасарруфига олиниши мумкин эмас. Чет эл инвестициялари табиий офатлар, фалокат-лар, эпидемия ҳолатларидан мустасно бўлганда риквизиция қи-линмайди.
Чет эл инвесторларга қонуний фаолият натижасида олинган ўз фойдаси ва бошқа маблағларини чет эл валютасида четга ўтка-зиш кафолатланади. Қонун ҳужжатларида чет эллик инвесторлар-га уларнинг давлат бошқарувининг ваколатли органлари билан тузадиган концессия шартномалари асосида табиий ресурслар-ни қидириш, фойдаланишга тайёрлаш ва фойдаланиш ҳамда бошқа хўжалик фаолиятини жорий қилиш учун концессиялар бериш назарда тутилган. Республика қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган фаолиятнинг ҳамма соҳалари ва турлари бўйича концессия берилиши мумкин. Чет эллик инвестор қарори билан инвестицияларга ҳамда уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, тасарруф этиш ҳуқуқи республика қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда бошқа жисмоний ва юридик шахсларга берилиши мумкин.
Давлат инвестиция фаолиятини тартибга солиш билан бирга бевосита ўзи ҳам иштирок этади. Бунда:
318
10-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ХАҚИДА ТУШУНЧА ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
давлат инвестиция дастурларини қабул қилиш ва уларни рес-публика бюджетидан молиялаштириш;
йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тў-ловлилик, муддатлилик ва қайтариб бериш асосида респуб-лика бюджетининг марказлашган инвестиция ресурсларини тақдим этиш;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этилган кредитлар учун давлат кафолатини тақдим этиш;
инвестиция лойиҳаларининг давлат комплекс экспертизасини олиб бориш;
маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун концессиялар тақдим
этиш кабилар билан инвестиция фаолиятида қатнашади. Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишда
қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
инвесторларнинг эркин фаолият юритишлари учун ҳуқуқий асосларни яратиш, мустаҳкамлаш, такомиллаштириб бо-риш;
хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали;
айрим тармоқ, соҳа, ҳудудлар ва улардаги объектларни дав-
лат ўз назоратида сақлаб қолиш, инвестициялаш орқали ва бошқалар.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида инвестиция фао-лиятини тартибга солиш, инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, йиллик инвестиция дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, хорижий инвес-тицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия институт-лари, етакчи чет эл компаниялари ва банк тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, жалб этиладиган чет эл
319
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
инвестициялари самарадорлигини оширишга қаратилган бир қа-тор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, жумладан:
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августдаги «Кон-цессиялар тўғрисида»ги 110-I-сон қонуни.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августдаги «Хо-риждан маблағ жалб қилиш тўғрисида»ги 263-I-сон қонуни.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги «Ин-вестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-598-сон қонуни.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ян-вардаги «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизими-ни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5643-сон фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 ян-вардаги «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ри-вожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5635-сон фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 август-даги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5495-сон фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 де-кабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлашти-риш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тад-бирлари тўғрисида»ги ПФ-5600-сон Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ян-вардаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4135-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 ап-релдаги «Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий ин-вестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллашти-риш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4300-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги «Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4332-сон қарори.
320
10-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ХАҚИДА ТУШУНЧА ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида хори-жий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4519-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 ян-вардаги «Ўзбекистон Республикасининг 2020–2022 йилларга мўл-жалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбир-лари тўғрисида»ги ПҚ-4563-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги «Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини жа-дал амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси-да»ги ПҚ-3794-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги «Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агент-лиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 373-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 390-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги «Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги тариф ва нотариф тартибга солиш кенга-шининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 408-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги «Инвестиция ва бошқарув компаниялари фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 414-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг тўғри-дан тўғри инвестициялар жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 420-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги «Хорижий инвесторлар билан ишлашни янада та-комиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 547-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги хорижий инвестицияларни
321
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
жалб этиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 621-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республика-си Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 15 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 52-сон қарори.
Чет эллик ҳамда маҳаллий инвесторлар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар ва инвестиция фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга соладиган энг муҳим ҳужжатлардан бири Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуни ҳисобланади. Ушбу қонунга кўра, инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикасини ва унинг ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг давлат вазифалари бажарилишини таъминлайдиган инвестиция сиёсатини амалга ошириш, инвестициялар самарадорлигини ошириш, Ўзбе-кистон Республикаси ҳудудидаги турли инвестиция объектларига қўйилмалар учун хавфсиз шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти орган-лари томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, қонуннинг 25-моддасига кўра, инвестиция фао-лиятини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилар орқали амалга оширилади:
► инвестиция фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати-нинг кафолатларини тақдим этиш;
► Ўзбекистон Республикаси ҳудудида махсус иқтисодий зона-ларни ва кичик саноат зоналарини барпо этиш;
► асосий фондларни тезлаштирилган амортизация қилиш ҳу-қуқини бериш;
► техник жиҳатдан тартибга солиш нормалари, қоидалари ва талабларини белгилаш;
► рақобатни қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш;
322
10-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ХАҚИДА ТУШУНЧА ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
ер участкаларига ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш шартларини белгилаш.
Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томони-дан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органи Ўзбе-кистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисобланади. Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг асосий ваколатлари қуйидагилардан иборат:
салоҳиятли инвесторларга фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа масалалари бўйича маслаҳат бериш ҳамда уларга юзага келадиган масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам ва кўмак кўрсатиш;
ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда ин-вестиция фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги давлат орган-лари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
ҳамкорлик йўналишларини ва лойиҳаларини мажбурий ра-вишда келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси давлат бош-қаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти ор-ганларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг чет эл ваколатли органлари, чет эл ҳукумат молия ташкилотлари ҳамда халқаро молия институтлари, шунингдек компаниялар ва салоҳиятли чет эллик инвесторлар билан инвестициявий ҳамкорлик масалаларига доир ўзаро алоқаларни таъмин-лаш;
инвесторлар билан доимий икки томонлама алоқани таъмин-лаш, ҳудудлар ва маҳаллий юридик шахсларга инвестиция-ларни жалб қилишда кўмаклашиш, инвестиция таклифлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш ва халқаро инвестиция ҳамжамиятлари ишида иштирок этиш;
инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция муҳитини ривож-лантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги инвес-
тиция фаолиятини такомиллаштириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳам инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлинмалари
323
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
билан биргаликда қуйидагиларни амалга ошириш ваколатига эга:
маҳаллий даражада мамлакатнинг тегишли ҳудудига ин-вестиция қилиш ҳажмларини кенгайтиришни рағбатланти-ришга қаратилган инвестиция сиёсатини олиб бориш, шу жумладан инвестицияларни жалб қилиш, ҳудудда инвес-тиция муҳитини янада такомиллаштириш, тегишли ҳудуд-даги корхоналарнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш;
инвестиция қилишни талаб қиладиган истиқболли лойиҳа-ларни, шунингдек бўш турган давлат мулки объектлари-ни ҳамда ер участкаларини ҳудудларнинг эҳтиёжлари ва салоҳиятидан (ресурс, табиий-иқлим, меҳнат ва ҳ.к.) келиб чиққан ҳолда ўрганиш ва аниқлаш;
инвесторларнинг фаолияти билан бевосита боғлиқ масала-ларни, шунингдек зарур ҳолларда, тўғридан-тўғри инвести-цияларни жалб қилиш воситасида истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича так-лифларни кўриб чиқиш;
тегишли ҳудуддаги инвестиция лойиҳаларини, шу жум-ладан чет эл инвестициялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар фаолия-тини, шунингдек инвесторлар томонидан инвестиция маж-буриятлари бажарилишини таҳлил қилиш асосида тегишли ҳудуднинг иқтисодиётига жалб этилаётган инвестициялар-дан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
тегишли ҳудуднинг чет эл банклари, фондлар, агентликлар ва компаниялар билан инвестициявий ҳамкорлик йўналиш-ларини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш ва диверси-фикация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
инвестицияларни тегишли ҳудудга жалб этиш бўйича асо-сий йўналишларни ва янада қулай шарт-шароитлар яратиш
учун чет эл инвестицияларини жалб қилиш соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш.
Иқтисодиётни эркинлаштириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилишнинг кенгайиб бориши даражасига қараб инвестиция
324
10-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ХАҚИДА ТУШУНЧА ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, бевосита чет эл инвестицияларини янги лойиҳаларга ҳамда қўшма корхоналарга жалб этишга қаратилиши лозим. Шунингдек, тартибга солиш хусусий тадбиркорлик субъектларининг катта қисмини инвести-ция фаолиятига жалб қилишни ҳам назарда тутиши керак. Бунда чет эл инвестицияларининг оқиб киришини рағбатлантириш, шу билан бирга миллий иқтисодиёт субъектларининг бу фаоли-ятда иштирок этишини тақдирлаш муҳим ўринда туради. Шундай қилиб, давлат томонидан инвестиция муносабатларини тартибга солишнинг вазифаси, бир томондан, бевосита чет эл инвестиция-лари оқимини оширишдан, иккинчи томондан, миллий иқтисо-диётдаги хусусий мулкчилик субъектларининг қўйилмаларини кенгайтиришдан иборат бўлади.
Ўзбекистон улкан хорижий инвестициялар йўналтирилаётган мамлакатлар гуруҳига кириш учун барча шарт-шароитларга, хори-жий инвестицияларни жалб этиш учун бир қатор афзалликларга эга. Бу борада жаҳон ҳамжамияти олдида ўзининг ижтимоий-иқтисо-дий ривожланиш даражаси, дунё харитасидаги географик жойлашу-ви, табиий ресурсларининг таркиби ва захираси, ҳукумат олиб бо-раётган иқтисодий сиёсат ва бошқалар билан муҳим роль ўйнайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ян-вардаги «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизи-мини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5643-сон фармонига кўра, Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси негизида Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мамлакатда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштириш, халқаро молия институт-лари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, шунингдек ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва мувофиқлаш-тириш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Шунингдек, фармонга асосан Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Саноат вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ўрта муддатли инвестиция сиёсати стратегияси ва Ўзбекистон Республикасини 2030
325
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепция-си асосида ҳудудлар ва тармоқларнинг ривожланиш кон-цепцияларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштиради;
халқаро ва хорижий ҳукумат молия институтларининг жалб қилинадиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашиш воси-талари (грантлари)дан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан, Ўзбекистон Респуб-ликаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари
маблағлари ҳисобидан марказлашган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.
Вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш, давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумла-дан тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқи-лиши ва самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини муво-фиқлаштириш, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан икки томон-лама ва кўп томонлама форматда ўзаро самарали ҳамкор-ликни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикасининг инвестициявий ҳамкорлик масалалари борасидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, келишиш ва имзолашда иштирок этиш;
инвесторлар билан доимий қайта алоқани йўлга қўйиш, ин-вестицияларни жалб қилишда ҳудудлар ва маҳаллий ком-панияларга кўмаклашиш, инвестиция таклифларини ишлаб чиқишни ташкиллаштириш ва бошқалар.
Шу билан бир қаторда, вазирлик инвестиция ва савдо фао-лиятига, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатадиган муаммоларни ўр-ганишни таъминлайди;
Вазирликнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган ва нор-матив-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорлари давлат ор-ганлари ва ташкилотлар, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
Вазирлик тегишли идораларнинг инвестиция циклининг ҳар бир босқичида инвесторларга ҳамроҳлик қилиши, бюро-
326
10-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ХАҚИДА ТУШУНЧА ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ
кратик кўринишларнинг олдини олган ҳолда юзага келаёт-ган ташкилий масалаларни, шу жумладан инвестициядан кейинги даврда ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб бори-шини ташкил қилади;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, устав капиталида давлат улуши ус-тун бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ташаббуси билан қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ эквивалентдаги инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги келишувлар Ва-зирлик билан олдиндан келишилиши шарт;
давлат органлари ва ташкилотларга инвесторлар, шунингдек, инвестиция иштирокидаги ташкилотлардан келиб тушган мурожаатларнинг Вазирлик томонидан мониторинг қилиш учун уларнинг нусхалари мурожаатлар келиб тушган кундан бошлаб бир кун муддатда «Инвестиция портали»га жой-лаштирилади;
Вазирлик доимий асосда инвесторлар мурожаатлари тўғри-сидаги маълумотларнинг умумлаштирилишини таъминлайди ва инвесторларнинг, шу жумладан салоҳиятли инвесторлар-нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юза-сидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади;
инвестициялар, савдо ва иқтисодий тартибга солиш масала-ларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари маж-бурий тартибда Вазирлик билан келишилиши лозим.