Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Инвестицион портфелни баҳолаш ва бошқариш



Download 6,5 Mb.
bet69/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

7.3. Инвестицион портфелни баҳолаш ва бошқариш

Фонд бозорининг тез ўзгарувчанлиги ва турли омилларга таъ-сирчанлиги сабабли инвестицион портфелни баҳолаш ва бошқа-риш катта аҳамиятга эга. Портфель тузилмасини яхшилаш бўйича ликвидлилик, даромадлилик ва риск даражаси ўртасидаги чегара-ни топишда оптималлаштириш қўлланилади. Ҳозирда портфелни оптималлаштириш учун турли молиявий активларни баҳолаш





218


7-боб. РИСКЛАР ВА ИНВЕСТИЦИОН ПОРТФЕЛЛАРНИ БОШҚАРИШ...

(CAPM) моделлари қўлланилади, масалан, Марковиц, Шарп, Блек-Шоулс, АРТ ва бошқалар.1


Молиявий активларни баҳолаш (CAPM) модели назарияси яра-тилгандан кейин дунё олимлари томонидан инвестицион порт-фелни баҳолаш имкониятлари янада ошиб бормоқда. Шунинг-дек, молиявий активларни баҳолаш моделини (CAPM) қўллаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, дунё олимлари томо-нидан молиявий активларни баҳолаш бўйича муқобил моделлар ҳам амалиётга жорий қилина бошланди.


Таъкидлаш жоизки, У.Шарп томонидан яратилган модель мо-лиявий активларни баҳолаш модели назарияси фаразлари асосида яратилгандир.


Бугунги кунда дунё амалиётида кенг қўлланилаётган муқобил молиявий активлар моделлари қуйидагилар ҳисобланади.





  1. Анъанавий молиявий активларни баҳолаш модели (Traditio-nal Capital Asset Pricing Model).




  1. Молиявий активларни баҳолашнинг нол-бета (β) модели

(zerobeta Capital Asset Pricing Model).

  1. Молиявий активларни баҳолашнинг ички вақтлараро мо-

дели (Intertemporal Capital Asset Pricing Model).

  1. Арбитраж баҳолаш модели (Arbitrage Pricing Model).

  2. Молиявий активларни баҳолашнинг истеъмолга асосланган модели (Сonsumption-based capital asset pricing model).




  1. Молиявий активларни баҳолашнинг Фама-Френч уч омилли модели (Fama and French three factor Model).

Молиявий активларни баҳолашнинг анъанавий модели бу У.Шарп ва Д.Линтен томонларидан яратилган бўлиб, у қуйидаги кўринишга эга:2





ERi = rf + βi (ERmrf)

(7.11)

Мазкур формулада ERi i портфелдан кутилаётган даромад, ERm бозор портфелидан кутилаётган даромад (умумий бозор ин-декси), rf рисксиз қимматли қоғозлардан кутилаётган даромад (давлат облигациялари, хазина мажбуриятларидан кутилаётган даромад), βi эса, бета коэффициенти, яъни тизимли рискдир.





  1. У.Шарп, Г.Александер, Дж.Бэйли. Инвестиции: Пер.с англ. – М.: «Инфра М», 1999. 1028-б.

2 Ўша манба.



219


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Агар βi >1 бўлса , тизимли риск ўзгарувчан бўлиб агрес-сив қимматли қоғоз, βi <1 бўлса, ҳимояланган қимматли қоғоз ҳисобланади. Ушбу моделда рисксиз активлар даромад ставкасида молиявий активларни қарз олиш фарази мавжуд. Лекин, уларда қиска вақт ичида сотиш фарази инобатга олинмаган.


Таъкидлаш жоизки, қисқа вақтда активларни сотишга рух-сат этилмаган ҳолда ҳам, молиявий активларни баҳолаш модели (СAPM)га таъсири деярли йўқ. Агар амалиётга назар ташласак, қисқа муддатли активларни сотиш бўйича чекловлар мавжуд эмас-лигини кўришимиз мумкин. Жуда кўп миқдордаги рисксиз актив-ларнинг даромади даражасида қарз олиш ёки қарз бериш нотўғри фараз ҳисобланади. Жумладан, ўтган асрнинг 70-йилларига келиб, иқтисодчи олимлар ўртасида тортишувлар юзага келиб, моделга айрим ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, 1972 йилда хорижлик иқтисодчи олим Блэк Фишер1 анаънавий моделни танқидий ўрга-ниб, унда рисксиз қарз бериш ёки қарзга олиш кўрсаткичи rf ни аҳамиятсиз эканлигини исботлаши натижасида, ўзининг нол-бета (β) молиявий активларни баҳолаш моделини (zero-beta Capital Asset Pricing Model) яратди. Мазкур моделнинг муҳим хусусияти шундаки, унда рисксиз активлар фоиз даражасида қарз бериш ёки қарзга олиш фарази инкор этилади. Чунки, ҳақиқий ҳаётда инвесторлар чексиз миқдорда рисксиз активларга инвестиция қилади. Лекин, улар шу миқдорда қарз ололмайдилар. Бу шуни англатадики, инвесторлар давлат қимматли қоғозлари (облигация, хазина мажбуриятлари)га чекланмаган миқдорда инвестиция қила оладилар. Бироқ, рисксиз активларнинг миқдорида чексиз қарз олишнинг иложи йўқ.2


Шунингдек, хорижлик иқтисодчи олимлардан бири М.Дж.Брен-нан ўзининг тадқиқотларида CAPM моделини инвесторлар риск-сиз фоиз ставкасида чексиз қарз бериш ва қарзга олиш фаразини ўзгартириш керак, лекин CAPM моделининг мазкур фарази фа-қатгина турли хил фоиз ставкаларида мавжуд бўлган тақдирда-гина бўлади, деган ғояни илгари суради.3






    1. Download 6,5 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish