Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Инвестицион портфелларни шакллантириш



Download 6,5 Mb.
bet65/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

7.2. Инвестицион портфелларни шакллантириш


ва уларнинг турлари


Инвестициялар портфели – маълум бир мақсадли инвести-цион сиёсат асосида шакллантирилган молиявий инструментлар тўплами. Портфеллар жамғарма ва капитални жамлаш воситаси сифатида намоён бўлади.



  1. Ш.Ш.Шоҳаъзамий. Молия бозори ва қимматли қоғозлар. Дарслик. – Т.:

ТФИ, 2012. 265-б. 2 Ўша жойда.


3 Mossin.J (1966). Equilibrium in a Capital Asset Market, Vol.34, No.4, pp. 768–783.



213


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Инвестициялар портфелининг асосий мақсади – инвесторлар маблағини молиявий инструментларга (қимматли қоғозларга) йўналтириш асосида режалаштирилган даромадни паст (юқори) рискларда олиш.


Портфелнинг мазмуни – бир тўпламга жамланган қимматли қоғозлар бўйича инвестор учун қулай ва зарурий инвестицион шароитларни яхшилаш бўлиб, унда бу тўпламдаги қоғозларда инвесторнинг инвестицион сиёсати, мақсад-вазифаси доирасида яратилган шароитлар талабларига жавоб берувчи инвестицион хоссалар шакллантирилади. Бундай хоссаларни алоҳида олинган бир турдаги қимматли қоғоз доирасида таъминлаб бўлмайди, фақат уларни комбинациялаш орқали амалга оширилиши мумкин.


Умуман олганда, портфелни шакллантириш, таҳлил ва мо-ниторинг қилиш ҳамда оптималлаштириш асосида таркибини қайта кўриб чиқиш жараёнини портфелни бошқариш деб тушуниш мумкин.


Инвестициялар портфели шундай инструментки, унинг самара-ли бошқарилиши асосида инвесторни талаби доирасида қониқарли даромаднинг барқарор миқдори минимал рисклар даражасида таъминланиши мумкин.


Инвестициялар портфели бўйича олинадиган даромадни портфель таркибига кирган маълум даражада рискли молиявий инструментлар тўпламидан шаклланувчи ялпи даромад дейила-ди. Шу муносабат билан ҳар қандай портфелда даромад ва риск ўртасидаги миқдорий мувофиқли муаммоси вужудга келади. Бу муаммо портфелни самарали бошқариш эвазига ҳал қили-нади. Айтиш жоизки, бу муаммони ечиш учун лозим бўлган уму-мий схемани тез топиш мумкин бўлса-да, лекин уни охиригача тўлиқ ечимига келиш мумкин эмас.


Молиявий инструментларнинг инвестицион сифатига қараб, турли таркибдаги портфелларни шакллантириш мумкин. Портфель бўйича инвесторни қизиқтирган даромад ва инвестор учун қабул қилиниши мумкин бўлган риск ўртасидаги баланс даражасига қараб, портфель турини аниқлаш мумкин.


Портфелли инвесторлар ўз портфелларини шакллантириш-да олдиндан эҳтимолий равишда маълум рисклар даражасида режалаштирилган даромад олишни кўзлайдилар. Бунда улар ўз





214


7-боб. РИСКЛАР ВА ИНВЕСТИЦИОН ПОРТФЕЛЛАРНИ БОШҚАРИШ...

маблағларини жойлаштириш вақтида қуйидаги ишларни амалга оширадилар:





  1. инвестициялар портфелини шакллантириш учун керакли инвестицион активларни (объектларни) танлаш;




  1. ҳар бир молиявий инструментга (қимматли қоғозга) йўнал-тириладиган пул маблағлари ҳажмини аниқлаш;




  1. молия бозорини таҳлил қилиш ва портфелни шаклланти-

риш стратегиясини белгилаш.




Портфелни шакллантириш – қимматли қоғозлар бозори ҳо-латига холис таъсирчан бўлган активлар гуруҳини танлаш жа-раёни. Бунда портфель инвесторлар қуйидаги асосий тамойиллар-га риоя қиладилар:



  1. қимматли қоғозлар бозорининг ҳозирги (жорий вақтдаги) ҳолатини аниқ белгилашдан қочиб, портфель ҳажмини аниқ-лашда узоқ муддатли истиқболни кўзлаш;




  1. активларнинг йирик пакетларини шакллантиришда (портфел-га тўплашда) портфелли инвесторнинг фаолиятини қиммат-ли қоғозлар бозорига таъсир кўрсатишини назарда тутиш;




  1. сиёсий, иқтисодий ва молиявий информацияга эга бўлиш-лик муваффақиятнинг асосий омили.

Порфелни шакллантириш қуйидаги кетма-кетликлардан ибо-рат:





  1. Қуйидагилар таҳлил қилиниб, дастлабки мониторинги ўт-казилади:

► қимматли қоғозлар бозори, унинг сегментлари ва индика-торлари;


► эмитентларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари;


► қимматли қоғозларнинг инвестицион сифат кўрсаткичлари.





  1. Дастлабки мониторинг (таҳлилий кузатиш) натижалари асо-сида қўйилган инвестицион мақсадга (масалан, юқори даромад олиш) мос келувчи портфелнинг бошланғич таркиби учун камида акциялар ва облигацияларнинг икки пакетини белгилаб олиш.




  1. Режалаштирилган инвестицион маблағларни танлаб олинган пакетларга инвестицион мақсадга эришишни таъминловчи дивер-сификация тамойили асосида тақсимлаш.

Портфелни турларга таснифлашда муҳим белги қилиб, ундан қайси усул ва қандай манба бўйича даромад олинганлиги ҳисобла-





215


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



нади, яъни курс баҳосини ўсиши ёки дивидендлар, фоиз даромад-ларнинг жорий тўловларига қараб қуйидаги турларга бўлинади.





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish