Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов
Moliya bozori
Инвестицияларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги қуйи-дагича ҳисобланиши мумкин: а) бутун халқ хўжалиги, йирик ҳудуд ва тармоқлари бўйича MI – солиштирма нархлардаги ишлаб чиқилган миллий даромад улушининг (DMD) ушбу ўсишига сабабчи бўлган барча молия-лаштириш манбалари бўйича фойдаланиладиган сармоя қўйил-маларига (Q) нисбати:
Бунда мутлақ самарадорлик мезони ( ) Кр сифатида инвестиция ҳажмларни максималлаштириш ҳисобланади: Sm = MD ® max, Sm = Q ® min. б) i лойиҳа бўйича Do‘– даромад ёки хўжалик ҳисоб даромади-нинг ўсиши Dp(таннархнинг пасайиши) нинг ушбу ўсишга сабаб бўлган сармоя қўйилмаларнинг ўсишига (DQ) нисбати: 437
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Инвестиция лойиҳалари самарадорлигининг мезони – бу ис-талган мақсадларга эришиш даражаси. Шунинг учун самарадор-ликни баҳолаш мақсадларни, уларнинг эришилиш даражасини аниқлашдан бошланиши ва ушбу мақсадни тавсифловчи кўрсат-кичларни танлаши керак. Жаҳон амалиётида инвестиция лойиҳалари самарадорлиги-нинг баҳолашнинг қуйидаги моделлари ва кўрсаткичлари мавжуд: Соф келтирилган самара ёки соф дисконтланган даромад (Net Present Valve, NPV). Инвестициянинг рентабеллик индекси (Profitability Index – PI)
Дисконтланган рентабеллик индекси (Discounted Profiitabi-lity Index, DPI). Дисконтланган қоплаш муддати (Discounted Payback Period, DPP).
Фойданинг ички меъёри даражаси (Internal Rate of Return, IRR).
Модификацияланган фойданинг ички меъёри (Modifiied Internal Rate of Return, MIRR). Инвестициянинг самарадорлик коэффициенти (Accounting Rate of Return, ARR). Юқоридаги моделлар ва кўрсаткичлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз. Соф дисконтланган даромад (Net Present Valve, NPV). Соф дисконтланган даромад (NPV) – инвестициялашнинг асосий мақсадига эришиш, яъни инвестор учун даромад шакли-даги энг мақбул соф фойда олишга йўналтирилган. Ушбу усул инвестиция лойиҳасининг молиявий натижаларининг энг умум-лаштирилган хусусиятини, яъни мутлақ якуний самарани олиш имконини беради. Соф жорий самара – бу пул тушумларининг ҳозирги қийматига тўғри келадиган лойиҳанинг соф фойдаси (Present Valve, PV):
438 13-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ВА УНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ Бу ерда: PV – лойиҳадан келадиган пул тушумларининг кела-жакдаги қиймати (Future Valve, FV); G – дисконт ставкаси, бирлик улуши; n – ҳисоб-китоб даври, йиллар (ойлар). Агар NP>0 бўлса, яъни капиталнинг ўртача қийматидан (Weighted Average Cost of Capital, WАCC) юқори даромад кел-тирадиган бўлса, лойиҳа инвестор томонидан маъқулланиши мумкин. Соф дисконтланган даромад (NPV) – лойиҳани амалга оши-риш даврида пул тушумлари суммасининг ҳақиқий келтирилган қиймати (дисконтлаш йўли билан) ва уни амалга ошириш учун сарфланган инвестиция суммаси ўртасидаги фарқ сифатида ифо-даланади:
Бу ерда:
PV – лойиҳадан тушган тушумларнинг (даромадларнинг) дисконтланганидан кейинги қиймати; IC – лойиҳани амалга оши-ришга йўналтирилган инвестициялар (капитал қўйилмалар) миқ-дори. формуладан агар лойиҳага инвестициялар бир йўла қўйил-са, соф дисконтланган даромад (NPV)ни ҳисоблашни қуйидаги кўринишга келтириш мумкин: (13.18)
Бу ерда:
Агар (6) формулада барча инвестиция киритилган йиллар учун, йиллик даромад ва харажатлар Pt – Ct = q бир хил бўлса, уни геометрик прогрессияни ҳисоблаш формуласидан фойдаланиб қуйидагича ёзиш мумкин: (13.19)
439 МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР Охирги (7) формуладан кўринадики, NPV(q, n, i) – нинг функциясидан иборат яъни, Pt – C t = q йиллик корхонанинг соф фойдасига, n – лойиҳа киритилган муддатга, i = P/100 – дисконт миқдорига боғлиқ бўлади. Агар:
NPV > 0 бўлса, инвестиция лойиҳаси корхона учун самарали бўлади, уни қабул қилиш мумкин;
IRR инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг анча мураккаб кўрсаткичи ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич лойи-ҳадан келадиган пул маблағларининг келажакдаги қиймати аванс тўловининг ҳозирги қийматига нисбатан келтириладиган дисконт ставкаси билан ифодаланган, лойиҳанинг фойдалилик даражасини тавсифлайди. Фойданинг ички меъёри даражаси деганда (IRR) соф дис-контланган даромад (NPV) «О»га тенг лойиҳанинг дисконтлаш коэффиценти тушунилади: NPV=0
Яъни:
(13.20)
Бундан
(13.21)
Бир марталик капитал қўйилмада (йил давомида) фойданинг ички меъёри даражаси (IRR)ни соддалаштирилган ҳолда қуйи-дагича ҳисоблаш мумкин:
440
13-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ВА УНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ Бу ерда: NPV – соф дисконтланган даромад; IC – лойиҳани амалга ошириш учун йўналтирилган инвестициялар (капитал қўйилмалар) миқдори. Амалиётда ҳар қандай корхона ўз фаолиятини турли манба-ларга асосланган ҳолда молиялаштирилади. Корхона фаолиятида аванслаштирилган молиявий ресурслардан фойдаланганлиги учун тўлов сифатида, у фоиз, дивиденд, рағбатлантириш каби корхона иқтисодий қудратини ушлаб туришга асосланган хара-жатларни амалга оширади. Бу ҳаражатлар даражасининг характерловчи кўрсаткичларни аванслаштирилган капитал баҳоси дейиш мумкин. Бу кўрсаткич-ни корхона фаолиятида қўйилган энг кам қайтарувни ўзида акс эттиради, унинг рентабеллиги ўртача арифметик формула бў-йича ҳисобланади. Бу кўрсаткичнинг иқтисодий маъноси қуйидагича ифодала-нади: Корхона жорий кўрсаткичдан паст бўлмаган рентабеллик да-ражасига эга ҳар қандай инвестицион характерга эга қарорни қабул қилиш мумкин. Худди ўша билан IRR кўрсаткичи таққос-ланади. Бундай шароитда улар ўртасидаги алоқа қуйидагича: Агар: IRR > CC дан лойиҳа қабул қилинади; IRR < CC дан лойиҳа қабул қилинмайди; IRR = CC лойиҳа зарарсиз ва фойдасиз; – жорий кўрсаткич. Агар лойиҳанинг ички рентабеллиги ушбу лойиҳа учун бел-гиланган минимал рентабеллигидан юқори бўлса, лойиҳа иқти-содий жиҳатдан самарали ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичнинг иқтисодий мазмуни лойиҳанинг ички рентабеллиги лойиҳага киритилаётган сармоянинг ўсиш суръатини аниқлаб беришидан иборат. Бундан ташқари, ушбу кўрсаткич энг юқори мумкин бўл-ган ссуда фоиз ставкани аниқлаб, унда лойиҳани кредитлаш за-рарсиз ҳолда, яъни инвестициялашга киритилган ўз сармоядан олинган фойданинг бир қисмини кредитни тўламасдан туриб амалга оширилади. Лойиҳанинг ички рентабеллик кўрсаткичини аниқлаш учун дисконт ставкаларнинг турли миқдорлар шароитида миқдорни график усулидан фойдаланиш мумкин. Бунда 13.5-расмда кўр- 441
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |