Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


МЧЖнинг 2016 йил якуни бўйича баланс ҳисоботи84



Download 6,88 Mb.
bet130/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

МЧЖнинг 2016 йил якуни бўйича баланс ҳисоботи84
минг сўм ҳисобида

Кўрсаткичлар

Суммаси

АКТИВЛАР




Кассадаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари

26 825

Банкдан олиниши лозим бўлган маблағлар

57 390

Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

102 889

Сотиб олинган дебиторлик қарзлар – факторинг

0

Кредитлар, соф

2 427 205

Асосий воситалар, соф

24 834

Бошқа активлар

64 029

Жами активлар

2 703 172

МАЖБУРИЯТЛАР ва КАПИТАЛ




МАЖБУРИЯТЛАР




Тўланиши лозим бўлган кредитлар

1 363 569

Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган солиқлар

19 671

Бошқа мажбуриятлар

26 895

Жами мажбуриятлар

1 410 135

КАПИТАЛ


Устав капитали

1 001 043

Тақсимланмаган фойда

360

Жорий йил фойдаси (зарар)

291 634

Жами капитал

1 293 037

Жами мажбуриятлар ва капитал

2 703 172

Дастлаб “Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида микрокредит ташкилотлари устав фондининг энг кам миқдори 20 минг евро эквивалентда — Тошкент шаҳрида тузилаётган микрокредит ташкилотлари учун, 10 минг евро эквивалентда — бошқа аҳоли пунктларида тузилаётган микрокредит ташкилотлари учун белгиланди.


Мега-инвестмент плюс микрокредит ташкилоти”


МЧЖнинг 2016 йил якуни бўйича молиявий
натижалари тўғрисидаги ҳисоботи


минг сўм ҳисобида

Кўрсаткичлар

Суммаси

1.ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР




Жисмоний шахсларга берилган микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

1 292 067

Жами фоизли даромадлар

1 292 067

2.ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

0

Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашгача бўлган соф фоизли даромадлар

969 680

Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар баҳолангандан сўнг соф фоизли даромадлар

969 680

3.ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР


Бошқа фоизсиз даромадлар

19 680

Жами фоизсиз даромадлар

19 680

5.ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР


Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари

46 747

Жами фоизсиз харажатлар

46 747

6.ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАРГАЧА СОФ ФОЙДА

942 414

7.ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАР


Ходимлар иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар

110 169

Ижара ва таъминот харажатлари

63 357

Хизмат сафари ва транспорт харжатлари

3 217

Маъмурий харажатлар

4 813

Эскириш харажатлари

9 832

Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар

49 232

Жами операцион харажатлар

240 620

8.КРЕДИТЛАР БИЛАН БОҲЛИҚ БЎЛМАГАН КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ


9.ФОЙДА СОЛИҒИ ВА БОШҚА ТУЗАТИШЛАРГАЧА БЎЛГАН СОЙ ФОЙДА

701 794

10.Фойда солиғи

67 161

11. ТУЗАТИШЛАРГЧА БЎЛГАН ФОЙДА

634 633

ФОЙДАГАЧА БЎЛГАН ТУЗАТИШЛАР, СОФ

-389 000

12.СОФ ФОЙДА

245 633

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3270-сонли Қарорига асосан 2017 йил 1 октябрдан микрокредит ташкилотлари устав капиталининг минимал миқдори – 2,0 млрд сўм этиб белгиланди.


Микрокредит ташкилоти филиал ташкил қилиш учун:

  • қониқарли молиявий ҳолатга эга бўлиши;

  • қонун ҳужжатлари ва Марказий банкнинг талабларига жавоб бериши;

  • микрокредит ташкилоти кунлик жамлама бухгалтерия балансини тузиш учун керакли дастурий-техник воситаларга ҳамда малакали бухгалтерия ходимларига эга бўлиши;

  • микрокредит ташкилоти лицензия олинган кундан бошлаб камида икки йилдан зиёд ўз фаолиятини амалга оширган бўлиши;

  • Марказий банк талабларига жавоб берадиган тегишли хоналар ва ускуналарга эга бўлиши лозим.

Микрокредит ташкилоти қуйидаги ҳолатларда қониқарли молиявий ҳолатга эга деб топилади:

  • жорий йил натижаларига кўра соф фойдага эга бўлганда;

  • муддати ўтган кредитларнинг суммаси охирги бир йил давомида микрокредит ташкилоти кредит портфелининг 5% дан кам миқдорини ташкил этганда;

  • микрокредит ташкилотининг жами капиталидан устав фонди ва текинга олинган мулклар чегирилгандан сўнг қолган капитали охирги бир йил давомида микрокредит ташкилоти активларининг камида 10% ни ташкил этганда микрокредит ташкилотлари ўз филиалларини ташкил этиши мумкин бўлади.



17.4. Ломбардлар ва уларнинг ташкил топиши


Ломбардларихтисослашган тижорат ташкилоти бўлиб, асосий фаолияти фуқароларнинг ҳаракатдаги мулклари гарови остида, қисқа муддатли кредитлар бериш ва буюмларни сақлаш билан шуғулланади. Ломбардларнинг ихтисослашганлик даражасига қараб буюмлар, олтин буюмлар ва автоуловлар гаров сифатида қабул қилинади. Буюмлар томонларнинг ўзаро келишуви асосида баҳоланади. Ломбард ва кредит олувчи шахс ўртасида тузилган шартнома асосида кредит берилади.
Дастлабки ломбардлар XV асрларда Франциянинг Ломбард шаҳрида савдогарлар томонидан ташкил этилган. Ҳозирги кунда амалиётда қўлланилиб келинаётган “ломбард” термени шу тариқа пайдо бўлган.
Ломбардларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, ушбу муассасалар мижознинг эҳтиёжи учун зарур бўлган суммани жуда тез фурсатда бериш имкониятига эгалигидир. Бунда ломбард ва қарз олувчи ўртасида, кўпчилик ҳолларда қимматбаҳо буюмлар гаров сифатида фойдаланилади. Ломбард ташкилоти берилган кредит учун ундирилиши лозим бўлган фоиз тўловини, кўпчилик ҳолларда, олдиндан кредит суммасидан чегириб қолади.
Ломбард кредит учун ҳисобланадиган фоиз суммалари қуйидаги тартибда ҳисобланади.
Масалан, кредит суммаси – 1,0 млн сўм, ойлик фоиз тўлови – 3 %, кредитдан фойдаланиш муддати – 20 кун.
Кредит суммасидан келиб чиқиб, ушбу кредит суммасига нисбатан тўланадиган фоиз тўлови қуйидагича аниқланади: 1000000*0,003*20=60000 сўм. Ўзбекистонда ломбардлар банк тизимининг иккинчи поғонасидаги кредит муассасалари таркибига киради.

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish