Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


Кредит уюшмалари ва уларнинг операциялари



Download 6,88 Mb.
bet127/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

17.2. Кредит уюшмалари ва уларнинг операциялари


Кредит уюшмасимикромолиялаш ташкилотлари таркибидаги асосий молия муассасаси ҳисобланиб, вақтинчалик бўш пул маблағларини жалб қилиш асосида микрокредит ва кредитлар бериш билан шуғулланадиган тижорат ташкилотидир.
Кредит уюшмасига Марказий банкнинг тегишли меъёрий ҳужжатларида, кредит уюшмаси – кредитлар бериш ҳамда бошқа молиявий хизматлар кўрсатиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик асосида тузиладиган кредит ташкилоти сифатида таъриф берилган.
Кредит уюшмаларига иқтисодий адабиётларда нотижорат молиявий ташкилот сифатида таърифлар берилган. Бизнингча дастлабки кредит уюшмалари нотижорат асосида ташкил топган бўлиши мумкин, бироқ ҳозирги кунда мамлакатимизда ташкил этилаётган ва фаолият юритаётган барча кредит уюшмаларининг асосий мақсади фойда олишга қаратилган.
Кредит уюшмалари фаолиятига кенгроқ маънода эътибор қаратадиган бўлсак, кредит уюшмалари кооператив ташкилот бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли шартлар асосида ўзига жалб этади ва ўзининг аъзоларига ушбу маблағлар ҳисобидан кредитларни тақдим этади.
Айрим маънбаларга кўра, дастлабки кредит уюшмалари 1844 йилда Англиянинг Рочдейл шаҳрида тўқимачлик корхонаси ишчилари томонидан ташкил этилган. XIX – асрнинг 60 йилларида кредит уюшмалари ташкил этиш ғоялари Германия ва Австриялик Фридрих Райффайзен ва Герман Шульце – Деличлар томонидан илгари сурилди. Шу даврда кредит уюшмалари фаолияти ривожланди ва молиявий муассасалар сифатида мамлакат молия тизимига кириб келди.
Райффайзен дастлабки қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган кредит класслари, шунингдек, савдо – сотиқни кредитлайдиган уюшмаларнинг асосчиси ҳисобланади.
Шульце – Делич томонидан ташкил этилган кредит уюшмаларининг асосий фаолияти шаҳарларда фаолият юритадиган ҳунарманд, косиб ва майда тадбиркорларга хизмат кўрсатишга қаратилди.
Ҳозирги кунда, кредит уюшмалари АҚШ, Канада, Ирландия, Австралия, Жанубий Корея, Тайван мамлакатларида жуда кенг ривожланган, шунингдек, айрим МДХ мамлакатларида (Россия, Қозоғистон, Эстония) ҳам жадал ривожланиш босқичини ўз бошидан кечирмоқда.

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish