Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 6,88 Mb.
bet133/162
Sana19.02.2022
Hajmi6,88 Mb.
#459455
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

Ҳаддан ортиқ кредит экспансияси. Мазкур омил натижасида кредит портфели сифати ёмонлашади, кредитлар таъминоти бўйича ортиқча қиймат юзага келади ва кредит риски ортади. Кредит портфели таркибида кредитлар миқдорининг ортиши натижасида уларнинг мониторингини юритиш билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келади. Бунга мисол сифатида, Япония, 80-йиллардаги Лотин Америка ва 90-йиллардаги Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида юзага келган банк инқирозларини келтиришимиз мумкин.
Инфляция. Инфляция фоиз ставкалари орқали банк тизимига бир қатор йўналишлар доирасида таъсир этиши мумкин. Буларга миллий капиталнинг четга оқиб кетиши, жамғаришга бўлган мойилликнинг пасайиши, актив ва пассив операциялар тузилишидаги ўзгаришларни келтириш мумкин. Шунингдек, бундай ҳолатда банк пассивларига нисбатан (монанд бўлмаган) узоқ муддатли активларга эга бўлган бир қатор молиявий институтлар қийин аҳволга тушиб қоладилар. Мамлакатда ўртача нархлар даражаси ошиб бораётган бир шароитда банклар депозит базаси мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида депозитлар бўйича фоиз ставкаларини оширишга мажбур бўладилар. Агарда актив операциялар бўйича даромадлилик даражасини ошириш чекланган бўлса, у ҳолда банк фойдасининг кескин тушиб кетиши кузатилади. Аксарият мамлакатлар тажрибасида ўртача нархлар даражасининг юқори ўсиш суръатлари мавжуд шароитда банклар кредит шартномалари муддатларини қисқартиришга интиладилар. Банкларнинг фундаментал функцияларидан бири бу жорий жамғармаларни узоқ муддатли инвестицияларга айлантиришдан иборат. Кредит шартномалари бўйича муддатларнинг қисқариши иқтисодий конъюнктурадаги тебранишларда банкларни ҳимоясиз қилиб, банк барқарорлигини заифлаштиради.
Товар, молиявий активлар нархлари ва фоиз ставкаларининг кескин тебраниши. Бундай ҳолатда банклар кредит ва бозор рискларини аниқлашда, омонатчилар ва назорат органлари банк молиявий ҳолатини баҳолашда ноаниқликларга дуч келади. 1980 йилларда Швецияда кредит бозорини либерализация қилиш натижасида кредит спекуляцияси ва молиявий бозорда нархларнинг асоссиз ошиши жиддий банк инқирозига олиб келган.
Банк тизимида инқирозлар вужудга келишининг ташқи иқтисодий омилларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, 1980 йиллар бошларида ривожланаётган мамлакатларда банк инқирозлари нефть ва бошқа асосий экспорт товарлари нархининг тушиб кетиши билан боғлиқдир. Шунингдек, банк инқирозларини келтириб чиқаришда Рональд Рейган маъмуриятининг қатъий инфляцияга қарши сиёсати шароитида Ғарб мамлакатлари томонидан ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш бўйича фоиз ставкаларининг кескин ошиши ҳам муҳим роль ўйнади. Фоиз ставкаларининг кескин ошиши ва миллий валюталарнинг кескин девальвацияси банклар тўловга лаёқатсизлигининг келиб чиқишига сабаб бўлди.

Download 6,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish