Пул бирлиги.Пул бирлиги ва унинг номи ҳукуматнинг тегишли қонунва меъёрий ҳужжатлари асосида белгиланади. Қонун ва тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида белгилаб қўйилган пул белгилари мамлакатда ягона тўлов воситаси вазифасини бажаради. Мамлакат иқтисодиётида муомалада бўлган пул бирлиги ўзининг номига эга бўлади. Миллий валютанинг номи барча мамлакатларда турлича номда юритилади. Масалан, АҚШда доллар, Буюк Британияда фунт стерлинг, Хитойда юан ва бошқалар (қуйидаги жадвалда жаҳон мамлакатларининг пул бирликларининг номлари келтирилган).
Баҳо масштаби–бу қийматнинг пул бирлигида акс эттиришвоситасидир, пулнинг ўзига хос бўлган техник функцияси ҳам ҳисобланади. Муомалада олтин ва кумуш тангалар пул вазифасини бажарган пайтда баҳо масштаби, яъни миллий валютанинг баҳоси бевосита олтин ва кумуш тангалар орқали аниқланган. Яъни, қоғоз пуллар маълум миқдорда олтин ва кумуш тангалар билан таъминланган. 1971 – 1973 йилларда расмий равишда олтиннинг пул воситаси вазифасини бажариши ва қоғоз пулларнинг олтин билан таъминланганлиги бекор қилинди. Натижада, миллий валютанинг баҳо масштаби товарлар ва хизматлар ҳамда хорижий валюталарга нисбатан талаб ва таклиф асосида аниқланадиган бўлди, кўпчилик мамлакатлар миллий валютанинг қийматини аниқлашда дунёнинг етакчи валюталари ҳисобланган АҚШ доллари, евро, юан каби валюталарни асос қилиб олади.
Пулнинг турлари –малакатдаги қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.Ҳозирги пайтда ҳеч қандай мамлакатда металл пул тизими амал қилмайди. Пулнинг асосий турлари сифатида кредит билетлари (банкнота), шунингдек, давлатнинг хазина билетлари ва тангалар тўлов воситасини бажаради.
Банкнота (банк билетлари) –бу қонуний тўлов воситалариҳисобланиб, мамлакат Марказий банки томонидан муомалага чиқарилади ва тартибга солинади.
Хазина билетлари –қоғоз пул бўлиб,мамлакат Молия вазирлигитомонидан давлат бюджети тақчиллиги ва қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида муомалага чиқарилади. Банкноталардан фарқи шундаки, ушбу пуллар ҳеч қандай қимматбаҳо металл билан таъминланмаган бўлиб, олтин ва кумушга алмаштириш мумкин бўлмаган. Хазина билетлари пул тизимининг дастлабки даврларида жорий этилган бўлиб, мамлакат Молия вазирлиги Марказий банк билан бир қаторда пул чиқариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган. Ҳозирги пайтда барча мамлакатларда миллий валюта ва пул муомаласи барқарорлигига тўлиқ Марказий банк масъул эканлиги туфайли ҳеч қандай мамлакатда Молия вазирлиги хазина билетларини муомалага
119
чиқармайди. Агар бдюжет тақчиллигини қоплаш учун маблағ зарур бўлса ушбу маблағни Марказий банкдан кредит сифатида олади.
Танга – металл қуймадан,мамлакатнинг қонуний тўлов воситасисифатида турли қийматларда муомалага чиқарилади. Иқтисодий адабиётларда тангалар “майдаловчи пул” тарзида ҳам талқин этилади, бунинг боиси шундаки, тангалар кичик қийматда муомалага чиқарилиб, савдо – сотиқ ишларида қайтимларни беришда қўлланилади. Албатта, бунинг учун мамлакат миллий валютаси барқарор ва сотиб олиш қобилияти юқори бўлиши мақсадга мувофиқ.
Пул бирликлари ва белгиларини эмиссия қилиш тартиби ва уларнинг таъминланганлик асослари.Ҳар бир мамлакат ўзининг миллийвалютасини эмиссия қилиш тартиби ва қоидаларини мустақил равишда амалга оширади. Мамлакатда миллий валютани эмиссия қилиш, муомалага пулларни чиқариш ва муомаладан қайтариб олиш тартибини Марказий банк амалга оширади. Муомаладаги пул бирликлари Марказий банкнинг барча активлари ва мамлакатдаги моддий товар қимматликлар билан таъминланади.
Пул муомаласини тартибга солишнинг усуллари.Мамлакатда пулмуомаласини тартибга солишнинг асосий мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат бўлиб, ушбу вазифани Марказий банк амалга оширади. Марказий банк пул муомаласини тартибга солишнинг асосий инструментлари сифатида мажбурий захиралар сиёсати, қайта молиялаш сиёсати, очиқ бозордаги операциялари, депозит сиёсати ва валюта сиёсатини амалга оширади. Марказий банк ушбу инструментлар орқали товар массаси ва пул массаси ўртасидаги ўзаро мутаносибликни тартибга солади. Бундан асосий мақсад мамлакат миллий валютасининг барқарорлигини таъминлашдан иборат.