Қўқон электр таъминоти масофаси ЭЧ-3 корхонаси Контакт тармоғи ЭЧК ходимларининг меҳнат муҳофазаси, ПТЭ, ИСИ, ИДП ва йўриқномалар бўйича билимларини синаш имтихон
БИЛЕТЛАРИ
1 – билет 4-5 гуруҳ
Ўзингиз хизмат кўрсатаётган контакт тармоғи ва электр таъминоти участкасининг секцияланиш схемасини чизиб беринг.
Жавоб:
Ўзингиз ҳизмат кўрсатаётган ҳудудни “Акт границы раздела” (Чегара ҳудудни аниқловчи далолатнома) га асосан айтиб беринг. Сиз ҳизмат кўрсатаётган ҳудудга тегишли АБ, ДПР ва контакт тармоғининг ажратгичларини, алоҳида алоҳида қилиб айтиб беринг. КТП, КТПЖ, КТПЖО ва трансформатор ОМ нечта ва жойлашуви қаердалигини айтиб беринг.
Ходимни ишдан четлаштириш. (МК 113-модда)
Жавоб:
113-модда. Ишдан четлаштириш
Ходимни ишдан четлаштиришга, қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, йўл қўйилмайди.
Алкоголли ичимликдан, гиёвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келган ходим шу куни (сменада) ишга қўйилмайди.
Ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссия тавсияларини бажармаган тақдирда, иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақлидир.
Ходим иш берувчининг айби билан ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилганда ходимга етказилган зарарни ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда тўлаш мажбурияти иш берувчига юклатилади.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 188-моддаси.
188-модда. Иш берувчининг ходимга меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилганлиги натижасида етказилган зарарни тўлаш мажбурияти
Ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилган барча ҳолларда ололмай қолган иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт. Бундай мажбурият, агар иш ҳақи ишга қабул қилиш ғайриқонуний равишда рад этилганлиги, меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги ва меҳнат низоларини кўрувчи органнинг бундай ишлар юзасидан чиқарилган қарори ўз вақтида бажарилмаганлиги, меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилганлиги, ҳар қандай йўллар билан ходимнинг шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилганлиги натижасида, башарти бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаса, шунингдек бошқа ҳолларда олинмай қолган бўлса, келиб чиқади.
Ҳаво ўтказгичига қўйиладиган талаблар ва унинг параметрлари. (Э-1 2.8.)
Жавоб:
2.8.1. Ҳаво ўтказгичи бир йўлнинг контакт симидан бошқа йўлнинг контакт симига ток қабул қилгич урилишларсиз ва учқунларсиз силлиқ ўтишини таъминлаб бериши керак.
2.8.3. Асосий йўлларнинг ёки тегишли йўлларнинг контакт сими ҳаво ўтказгичининг остида жойлашган бўлиши керак.
2.8.4. Оддий стрелкали ўтказгичда ҳаволи ўтказгични ташкил қилувчи контакт симлари кесишмаси тўғри ва уланувчи йўлларнинг ўқлари кесишган жойдан 360 – 400 мм масофада бўлиши керак ва уловчи релслар (крестовина релслари) ички томон оралиғи 730 – 800 мм (2.8.1. расм) бўлган жойда бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |