2.8.1. Расм. Оддий стрелкали ўтказгичда фиксацияланган (бир меъёрдаги баландликдаги) ҳаволи ўтказгич схемаси: 1 – контакт симининг ишламайдиган йўналиши тагидан ток қабул қилгичнинг ўтиш зонаси; 2 – контакт симининг ишламайдиган йўналиши; 3 – электр боғловчилар (ПС); 4 – фиксацияловчи қурилманинг жойлашадиган майдони; 5 – ток қабул қилгич сирпаниш жойи билан контакт симларини илиб қолиш зонаси (зона подхват); 6 – асосий (тўғри) йўлнинг контакт сими; 7 – уланувчи йўл (съезд)нинг контакт сими; 8 – крестовина; 9 – симланнинг кесишув нуқтаси. Ўлчамлар миллиметрда, метрдаги ўлчамлар расмда кўрсатилган.
2.8.5. Кесишган (Х кўринишидаги) стрелкали ўтказгичда кесишаётган йўлларнинг контакт симлари уловчи релслар (крестовина релслари) ички масофаси 730-800 мм ни ташкил этган жойларида икки (ромб кўринишли) кесишмада бўлиши керак (расм 2.8.2, а). Йўлларнинг ўқлари кесишган марказида контакт симининг бир кесишмасига рўҳсат этилади. Йўлларнинг берк кесишмасида йўлларнинг ўқлари кесишган маркази тепасига контакт сими жойлаштирилади (расм 2.8.2, б).
Расм 2.8.2. а, б. Ҳаволи ўтказгич схемаси: а – стрелкали ўтказгичли кесишмада; б – йўллар берк ерлатилганда (қўшни йўлга ўтказилмайдиган кесишмада);
1 – кесишаётган йўлларнинг контакт симлари; 2 – электр боғловчилар (ПС); 3 – ток қабул қилгич сирпаниш жойи билан контакт симларини илиб қолиш зонаси (зона подхват); 5 – фиксацияловчи қурилма. Ўлчамлар миллиметрда, метрдаги ўлчамлар расмда кўрсатилган.
2.8.6. Ток қабул қилгич сирпаниш жойи билан бирикаётган ёки кесишаётган йўлнинг контакт симларини илиб қолиш зонаси ва электр ҳарактланувчи таркиб ток қабул қилгичининг сирпанувчи қисмининг, контакт сими ишламайдиган йўналишлари тагидан ўтиш зонаси йўл ўқидан 630 – 1100 мм масофада жойлашган бўлиши керак (илиб қолиниш зонаси яъни “зона подхват”).
2.8.7. Икки йўлнинг контакт сими бир вақтда кўтарилиши учун, уларнинг кесишув жойига крестовина 1/9 маркали ва ундан катта бўлганда 1,5 метр узунликдаги, 1/11 маркали бўлганда – 1,7 метр узунликда ва 1/18 маркали ва ундан кичик (суйри) бўлганда – 2,0 метр узунликдаги чегараловчи қўйилмалар (накладкалар) ўрнатилади. Чегараловчи қўйилма (накладка) ва у ўрнатилган контакт сими оралиқ масофаси 13-15 миллиметр бўлиши керак.
Чегараловчи қўйилмалар (накладкалар) пастги қисда жойлашган ҳар бир контакт симига ўрнатилади (расм 2.8.3). Чегараловчи қўйилмалар (накладкалар)ни қотирадиган фиксацияловчи қисгичлар (фиксирующий зажимлар) болтининг тепа қисми, бирикаётган йўлнинг контакт симига тенг (тегишли) бўлиши керак. Контакт симларининг кесишмаси тегишли ҳудуднинг йилнинг ўрта об ҳаво ҳароратида чегараловчи қўйилма (накладканинг) ўрта қисмида жойлашган бўлиши керак.