4.6. Пул массаси ва пул агрегатлари
Пул массаси – муомаладаги нақд пуллар ва нақд пулсиз оборотдаги пулларнинг йиғиндисидир. Бугунги кунда бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритаётган мамлакатларнинг пул оборотида фақат банкнота ва танга кўринишда эмас, балки кредит, чек ва электрон ёзувлар кўринишида иштирок этаяпти. Шунинг учун иқтисодчилар ушбу пулларни пул массаси деб юритишади. Пул массаси мамлакатда муҳим иқтисодий кўрсаткич бўлиб, унинг ҳажми жами ижтимоий маҳсулотнинг ҳажми билан мувозанатда (пулнинг айланиш тезлигини инобатга олган ҳолда) бўлиши зарур.
Пул массасининг миқдори ва унинг таркиби Марказий банк томонидан назорат қилинади. Марказий банк пул – кредит инструментлари орқали мамлакатда пул массасини оқилона меъёрини таъминлайди.
Пул массаси таркиби асосан иккита компонентдан ташкил топади. Муомаладаги нақд пуллар – пул массасининг юқори ликвидли
маблағлари ҳисобланиб, исталган пайтда тўлов воситаси сифатида фойдаланиш имкониятини беради. Ушбу агрегат муомаладаги банкнот ва тангаларни ўз таркибига олади.
Нақд пулсиз маблағлар – мулкий шаклидан қатъий назар барча турдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг кредит муассасаларида ҳисобрақам-
лардаги, шунингдек, пластик карточкалар ва ҳисоб – китоб чеки кўринишидаги маблағлардан иборат.
Муомаладаги ликвидлик даражаси паст ҳисобланган пуллар квазипуллар деб юритилади. Ушбу пулларнинг таркибига нисбатан паст ликвидли ва тўлов воситаси сифатида ишлатилмайдиган қимматли қоғозлар киради.
Пул массаси даражасини ҳисоблашнинг асосий тамойилларидан бири
маблағларни ликвидлилик даражаси ҳисобланади. Муомаладаги пулнинг турлари пул агрегатлари билан гуруҳларга ажратилади. Унга кўра муомаладаги маблағлар ликвидлилик бўйича таснифланади, яъни дастлаб юқори ликвидли маблағлар паст ликвидлигига қараб М1, М2, М3,….Мn ёки L агрегатларга ажратилади. Пул агрегатлари таркиби ва сони турли
мамлакатларда турличадир.
АҚШда нақд ва нақд пулсиз ҳисоб – китобларни амалга оширадиган
пуллар ливидлилик даражасига қараб қуйидаги пул агрегатлари билан
белгиланади:
М1 = нақд пуллар (банкнотлар ва тангалар), талаб қилиб олгунча сақланадиган депозитлар, пул чеклари, бошқа чек депозитлари;
М2 = М1 + чек бўлмаган жамғарма депозитлар, муддатли жамғармалар (100 минг долларгача);
М3 = М2 + 100 доллардан юқори муддатли жамғармалар, жамғарма сертификатлар ва бошқалар;
L = М3 + хазина жамғарма облигациялари, давлатнинг қисқа муддатли мажбуриятлари, тижорат қимматли қоғозлар ва бошқалар.
Пул массаси таркибида нақд пуллар улушининг паст ёки юқорилиги
муҳим ўрин тутади. МДҲга аъзо мамлакатларнинг пул массаси таркибида
нақд пулларнинг улуши сезилари даражада юқори. Масалан, Россияда ушбу
кўрсаткич 2002 йилда 36,6 фоизни ташкил этган. Одатда ривожланган
мамлакатларнинг пул массаси таркибида нақд пулларнинг улуши 5 – 10
фоизни ташкил этади.
Пул массасининг ўзгаришига нафақат муомаладаги пул миқдорининг
ўзгариши, балки пул айланиш тезлиги ҳам таъсир қилади. Пул айланиш
муомаласи тезлиги – пулнинг товарлар ва хизматлар учун тўловларни амалга
оширишда қатнашиш суръатидир.
112
Ўзбекистонда пул агрегатлари қуйидаги таркибий қисмлардан иборат25. М0 = нақд пуллар;
М1 = М0 + счётлардаги пул қолдиғи + маҳаллий бюджет маблағлари – бюджет, жамоа ва бошқа ташкилотлар маблағлари;
М2 = М1 + тижорат банкларидаги муддатли жамғармалар;
М3 = М2 + сертификатлар + мақсадли заём облигациялари + давлат заём облигациялари + хазина мажбуриятлари.
Пул муомаласи қонунига кўра, пул муомаласи тезлиги пул массасининг
ўсишига нисбатан пропорционал равишда ортиб боради. Иқтисодиётнинг пул
воситалари билан таъминланганлиги даражасини аниқлашда монетизация
коэффициенти кўрсаткичидан фойдаланилади. Ушбу кўрсаткич маълум давр
ичида ўртача пул массаси даражасини жами ижтимоий маҳсулотнинг
номинал қиймати ўртасидаги нисбати асосида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |