Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазириги


МАВЗУ № 2: ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ ВА



Download 1,23 Mb.
bet7/77
Sana12.03.2023
Hajmi1,23 Mb.
#918262
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   77
Bog'liq
51-Тадбиркорлик-ва-таваккалчиликни-бошкариш.-укув-кулланма-2007-Э.Кулдошев

МАВЗУ № 2: ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
РЕЖА:

  1. Тадбиркорлик хақида умумий тушунча.

  2. Тадбиркорликнинг юзага келиши.

  3. Ўзбекистонда тадбиркорликни юзага келиши ва шаклланиши.

  4. Тадбиркорликни ташқил қилиш сабаблари, шартлари ва ривожланиши.

  1. Тадбиркорлик хақида умумий тушунча.

Классик иқтисодий назариётчилар жамият бойликлари (ер, капитал ва меҳнат) ичида энг муҳими – тадбиркорлик фаолиятига алоҳида эътибор берганлар.
Тадбиркорлик инсонни қонида бўлиши керак. Шу билан бирга тадбиркор қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши лозим:

  1. Тадбиркор иқтисодий ресурсларни – ер, капитал (сармоя) ва меҳнатни бир жойга тўплаб ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнини бошқариш қобилиятига эга бўлиши керак;

  2. Тадбиркор бир ишни бошлашга ташаббус кўрсатиш, сўнг ишни тезлаштирувчи катализатор бўлиши билан бирга, ишлаб чиқаришни харакатга келтиришни, бир-бирига боғлиқ бўлмаган кўпчилик ресурсларни боғловчи кўприк бўлиши ва шу меҳнатдан фойда чиқишини таъминловчи бўлиши лозим;

  3. Тадбиркор жуда кўп номаълум холатларни тахлил қилиш ва қарор қабул қилиш идрокига эга бўлиши ва ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, унга етишиш учун курашда ташқилотчилик қобилиятини мукаммал эгаллаган бўлиши зарур;

  4. Тадбиркор янгиликка интилувчан, тажриба асосида янги товарлар ишлаб чиқариш ёки янги хизмат турини яратиш йўлларини биладиган, хар қандай воқеа-ходисани иқтисодий тафаккур орқали тахлил қилиб, фойда зарарни фарқлай оладиган бўлиши шарт;

  5. Тадбиркор хавф-хатарга, таваккалчиликка мойил одам бўлади. У нимаики иш қилмасин, фойда олиш учун қилади, аммо фойда олишим 100 фоиз аниқ деб хеч қачон айта олмайди. Унинг хавф-хатарга тўла меҳнати ўта юқори фойда ўрнига зарар келтириши хам мумкин.

Бозор иктисодиётига ўтишимиз муносабати билан тил бойлигимизда тадбиркор, бизнес, менежер, маркетинг, биржа каби бир қатор тушунча ва иборалар кириб келди. Лекин кўпгина адабиётларда бу сўзларнинг мазмуни аник кўрсатилмаган. Баъзи холларда эса тадбиркорлик ва бизнес тушунчалари аралаштирилиб юборилган (1-жадвалга каранг) аслида эса буларнинг фарқи бор.
Тадбиркор - бу таваккалчиликни бўйнига олиб, ғояни, ишлаб чиқаришни ва хизмат кўрсатиш турларини амалга оширадиган хамда халқга, жамиятга наф, яъни фойда келтириш шу билан бирга ўзига даромад келтирувчи шахсдир.
Бизнес - бу бойлик ортириш максадида бирор иш билан шугулланиш демакдир.
Тадбиркор юқоридагидан ташқари ўзига хос бўлган хусусиятлар - харакатчанлик ва жўшқинлиликни ўзида мужассамлаштиради. Тадбиркор ўзининг фикри бўйича муваффақиятга олиб келувчи янги харакат усулларини, маҳсулот турини ва технологияни, истеьмолчилар доирасини, маҳсулоти ва кўрсатадиган хизматининг сифатини яхшилаш йўлларини тинимсиз ахтаради. У шундай инсонки, тадбиркор пул маблағлари, материаллар ва ишчи кучини жамлаштириб, янги маҳсулот, янги бизнес, янги ишлаб чиқариш жараёнини ташқил этади ёки ишни ташқил этишнинг такомиллашганроқ усулини яратади. Тадбиркорлар йирик бюрократик ташқилотларнинг замон билан хамнафас қадам қўйишга қобилиятсизлигини бошқаларга нисбатан аниқрок кўра олади.
1-жадвал
Тадбиркорлик ва бизнес тушунчалари маъноларини тахлили





Адабиёт номи ва муаллифлари


Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish