Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазириги


«Тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фанини ўрганиш предмети



Download 1,23 Mb.
bet4/77
Sana12.03.2023
Hajmi1,23 Mb.
#918262
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
51-Тадбиркорлик-ва-таваккалчиликни-бошкариш.-укув-кулланма-2007-Э.Кулдошев

2. «Тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фанини ўрганиш предмети.

Хозирги шароитда республикамизни иқтисодиётини хар тамонлама ривожлантириш энг долзарб масалалардан биридир. Ушбу долзарб вазифаларни амалга оширишда тадбиркорлик ва таваккалчилик сирларини қонун ва коидаларини, тамоилларини билиш жуда мухимдир. Халк хўжалигини турли тармоқларида муваффакиятли фаолият кўрсатиш учун «тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фанини хар бир рахбар, мутахассис ходимлар ва талабалар хар тамонлама ўрганмоқлари зарур.


«Тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фанининг мавзуи рахбар ва мутахассисларни (хар кандай инсонни) тадбиркорлик фаолиятида объектив қонунлар ва тамоиллардан фойдаланиб, кандай таваккалчилик қилиш билан муваффакиятга эришиш йўлларини ўрганишдан иборат.
«Тадбиркорлик ва таваккалчилик» фанининг асосий мақсади бозор муносабатларида шароитида ишлай оладиган тадбиркорларни тайёрлаш, яъни турли йўналишларда тахсил олаётган талабаларда «тадбиркорлик ва таваккалчилик» сифатларини шакллантириш, уларда хўжалик юритиш ва бошқаришда янгича усулларни кўллайдиган ташаббускорлик ва бошқарув санъати сирларини ўргана оладиган даражада назарий ва амалий билимларни беришдан иборат.
«Тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фан сифатида бозор муносабатлари жараёнидаги барча иқтисодий-молиявий ва хўжалик холатларига оид бўлган вазиятларни ўрганиб боради. Бевосита тадбиркорлик тузилмалари, бозор хўжалиги инфраструктурасининг энг мухим бўғинлари ва таркибий қисмлари (акционерлик тижорат ва хусусий банклар, кўчмас мулклар биржалари, валюта биржалари, қимматбахо коғозлар - фонд биржалари, интеллектуал мулк биржалари, меҳнат биржалари, товар - хом ашё биржалари, савдо уйлари, консалтинг ва аудиторлик фирмалари, инжинеринг ва холдинг компаниялари, инвестицион фондлар, суғурта хиэмати, молиявий компаниялар ва солиқ - божхона хизмати хамда хусусий ташқилий инвестиция фондлари кабилар)нинг асосий фаолият турлари, хусусий сектордаги ишбилармон доиралар фаолияти ва шу йўналишдаги фаолият турларининг рўй бериши жараёнлари, халқаро иқтисодий муносабатларда юзага келадиган вазиятлар, хамкорлик масалаларининг самарали ривожланиши, махаллий, миллий, минтақавий ёки бўлмаса халқаро бозор миқёсларидаги барча иқтисодий-молиявий муносабатлар миссияси албатта тадбиркорлик фаолияти билан чамбарчас боғликликда бўлади ва бу юқорида тилга олинган муносабатлар мажмуи пировардида тадбиркорлик фанининг ўрганиш предмети бўлиб хизмат қилади.
1997 йил 29 августда Ўзбскистон Республикаси Олий Мажлисинннг IX сессиясида қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий Дастур» хам бугунги таълим олувчиларга хар томонлама сифатли ва юксак билимларни беришни тақозо қилади. Чунончи, мамлакатимиз таълим тизимида тайёрланаётгап кадрларнинг рақобатбардошлилиги кўп жихатдан улар эгаллаган назарий билимларнинг сифатига, замонавийлигига ва энг мухими пухталилигига боғликдир. Шуни хисобга олган холда ёш авлодга тадбиркорликнинг турли кўринишларда намоён бўлишини илмий - назарий томондан кенгроқ ўргатишда амадиётда ўтказилаётган бозор ислоҳотлари хам катта мазмун касб этади.
Яна шуни алоҳида зикр этиб ўтиш керакки, тадбиркорлик фаолиятини эркинлаштириш, унинг - хуқуқий базасини мустахкамлаш ва тадбиркорликка иқтисодий - молиявий замин тайёрлаш хамда уни такомиллаштириб бориш муаммолари бўйича мамлакатимиз хукумати Президентимиз И. А. Каримов бошчилигида салмоқли ишларни олиб бормоқдалар. Жумладан, жаҳоннинг 100 га яқин мамлакатлари билан ўзаро манфаатли алоқалар миллий иқтисодиётга истиқболли хорижий инвестицияларнинг кириб келиши ва пировардида миллий иқтисодиётда тадбиркорлик билан шуғулланиш муҳитининг пайдо бўла бошлаши хамда тадбиркорликни давлат томонидан рағбатлантирилиб борилиши хам юқоридаги фикримизнинг ёрқин далилидир.



Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish