3. Ўзбекистонда тадбиркорликни юзага келиши ва шаклланиши.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик тараккиёти бир неча тарихий даврларга булинади.
Биринчи давр: бу давр мутахасислар томомидан «Вужудга келиш даври» деб эътироф этилади. Бу давр XXI аернинг учинчи чорагидан то 1917 йилга кадар иқтисодиётда хусусий бўлимнинг ривожланиж палласилир. Ушбу вақтда Ўзбекистонда сармоядорлик тизими шаклланиб келаётган эди.
Иккинчи давр: бу давр «Стагнация», яъни «Харакатсизлик» деб аталали.бу дар етмиш йиллик вақтни 1918 —1985 йилларни камраб олади ва кичик бизнес учун акс емирувчи замон хисобланади. Ушбу йилларда хусусий тадбиркорлик маъмурий равишда бостирилади, яъни қонунан такикланади.
Учинчи давр: бу давр «Жонланиш» даври деб аталиб, амалда социалистик иқтисодиётни ислох қилишдан бошланиб, то собик Иттифокни парчаланиб кетишига кадар давом этади (1985 - 1991). Бу эса уз навбатида кичик бизнесни ноқонуний негиздан чиқишига туртки берди ва уни ижобий тарзла жадаллаштирди. Натижада, 1991 йилнипг !5 февралила Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуни қабул килинли.
Туртинчи давр: бу давр «Тикланиш» деб аталиб, Ўзбекистон уз мустақиллигига эришган вақтдан бошлаб хозирги кунларгача бўлган вақтни уз ичига олади.
қисқа вақт ичида кичик ва ўрта корхоналар ривожланишини бошқарувчи ва рагбатлаитирувчи асосий меъёрий-хуқуқий хужжатлар қабул килинли.
Ўз навбатида мустақиллик йилларида тадбиркорликни ривожланиши хам бир неча босқичларни уз ичига олади.
Биринчи босқич: 1992 - 1995 йиллар иқтисодий ислоҳотларнинг бошланиши, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришпинг кенг даражала олиб борилишидан иборат. Бу даврда аҳолини аксарият қисми кичик корхоналарни. савдо, умум овкатланиш корхопаларини, хизмат курсатиш-объектларини, енгил транспор|- ва бошқа воситаларни хусусийлаштириб олди. Бу даврда кичик тадбиркорлик айникса савдо ва хизмат курсатиш соҳасила кенг таркалди. Тадбиркорликнинг кенгайишида эркин нархларга утилиши хам ижобий рол уйнади.
Иккинчи босқич: 1996 - 1999 йилларни уз ичига олади. бу йилларда кисик ва урга бизнесни ривожи анча секинлашди. Шу соҳада банд бўлганлар сони 1998 йилда 1995 йилга нисбатан деярли икки баробарга камайди, рўйхатдан ўтган корхоналарнинг» анчагипа қисми ишга тушмасдапок уз фаолиятини тухтатди. Бунинг асосий сабаби сифатида давлат ваколатли ва махаллий органларининг тадбиркорлар фаолиятларига асоссиз аралашуви, инфратузилма субъектларини фаолиятларини яхши йўлга куйилмагани, қоғозбозликнинг куилиги, текширувчиларнинг таъмагирлиги, порахўрлик, тайзиқ ўтказиш ва бошқаларни айтишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |