Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазириги


Тадбиркорликда нутқ маданияти



Download 1,23 Mb.
bet63/77
Sana12.03.2023
Hajmi1,23 Mb.
#918262
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   77
Bog'liq
51-Тадбиркорлик-ва-таваккалчиликни-бошкариш.-укув-кулланма-2007-Э.Кулдошев

3. Тадбиркорликда нутқ маданияти.
Дунёда икки нарса борки, у хамиша қадрли: Бири оч-ночор одамни тўйдирадиган НОН бўлса, иккинчиси ғамгин одамнинг кўнглини кўтарадиган СЎЗдир. Буларнннг хар иккаласи хам инсоннинг хатти-харакати, феъл атвори туфайли руёбга чиқади. Маданият турларининг хаммаси инсон феъли, хулқ атвори билан чамбарчас боғлиқдир. Инсоннинг феъли, ўзини тутиши эса, энг аввало унинг нутқида намоён бўлади. Шундай экан тадбиркорнинг нутқ маданияти деганда ўз фаолияти давомида нималарга урғу бериши кераклигини кўриб ўтамиз:

  • ўз соҳасини яхши билиш, равон нутқ хар қандай ишга доир алоқанинг мажбурий шарти хисобланишини ёдда тутиш, сўзларни, уларнинг талаффузини, урғуларни қўлланишига ахамият бериш;

  • сухбат вақтида, нутқ сўзлашда баланд парвоз, ўзига ишонч рухида ва қатъий охангда гапиришдан қочиш, бунда ўз шахсига ортиқча бахо бериш ва атрофлагиларни менсимаслик сезилиб туради;

Тадбиркор, яхши сухандон бўлиши керак, аудитория олдида ишончли ва билимли сўзлай олиш шарт. Сухандонлик бу санъат - бу талант, хар кимга хам берилмаслиги мумкин. Шундай бўлсада чиройли cўзлаш усули ва билмларни ўрганиб олиш мумкин. Одатда хар қандай одам аудитория эътиборини ўзига жалб қила олиш мумкин, бунинг учун у ўз фикрини аниқ ва қизиқарли ифодалаши зарур бўлади. Шунинг учун тадбиркор ўз хамкорлари, инвесторлар, мижозлар билан мулоқотга киришаётганда сухбат мавзусидан келиб чиққан холда, ўз фикрларини баён этишни маълум бир тартиб асосида амалга ошириши мақсадга мувофиқ хисобланади. Бунда эса тадбиркор нутқ сўзлашни ўз корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни бахолаш орқали амалга ошириши мумкин.
Юқоридагилар билан бир қаторда тадбиркорлик субъектлари турли хил кўргазмалар, ишбилармонлик учрашувлари, музокараларда иштирок этиши мумкин бўлиб, албатда бундай вазиятда ўз фаолияти юзасидан маъруза қилиши мумкин. Ушбу тадбирларда тадбиркорни маърузаси ижобий кўриниш хосил қилишида қуйидаги маслахатларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.

  • қандай аудитория олдида нутқ сўзлаш керак?

  • аудитория сизни нутқингизни нима сабабдан тинглайди?

  • ушбу аудитория олдида нутқ сўзлашингиз орқали қандай натижа кутилади?

  • мавжуд аудиторияга мос келиш учун, материалларни қандай етказиб
    бериш керак?

  • аудитория билан сизни ким таништиради?

  • кутиладиган саволлар, қандай асосий саволлар берилиши мумкин?

  • Асосий маълумотлар билан бирга, қўшимча ахбаротлар хам мавжуми?

Маъруза материаллари янги, иложи борича характерли кизиқ ва аниқ, амалий фактларга бой бўлиши ва оқибатда хамманн хаяжонлантириши керак. Материалларни йиғиб олганингиздан сўнг режа тузишга киришинг. У қисқа кўринишда ифодаланган саволлардан шаклланган бўлиши керак. Бy қоидада асосай ва қўшимча саволларни мохияти чуқур ёритилган холда саволларнн мантиқан бир-бирига боғлиқлиги ва тартибли ёритилишига эътибор беринг. Сўнгра маъруза матни ёки унинг тезисини ёзишга киришинг. Тезисларни қаттиқ қоғозга алоҳида карточкалар холида тайёрланг. Ёзувларни етарли даражада тушунарли ёзинг. Маъруза давомида тингловчиларни ишонтирадиган даражада равон ва ифодали сўзлаш орқали ишончли сўзлашга харакат қилинг.
Агар тадбиркорлар юқоридаги маслахатлар асосида ўз нутқларини ташкил этсалар ўз ишларини келгусида янада ривожлантириш имконига эга бўладилар.
Шуни хам унутмаслик зарурки тадбиркорлар нафақат ташқи мухит вакиллари билан ўзаро муносабатга киришади, балки ўз корхонасида фаолият кўрсатаётган ишчи, ходимлар билан хам турли даражадаги сухбатлар ўтказади. Бундай сухбатлар рахбар ва бўйсунувчи ўртасидаги сухбат кўринишида ташкил этилмай, имкон қадар мулоқот кўринишини ташкил этса, ишчиходимларни корхона фаолиятига бўлган муносабати янада яхшиланади, бу эса кохонани фаолиятини барқарор бўлишлигини таъминлайди.


Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish