2. Хамкорларни қидириш ва ташриф қоғози.
Ривожланган мамлакатларда, ишбилармонлик амалиёти ишлаб чиққан қатор муаммоларнинг қонун-қоидалари мавжуд. Улардан асосийси иложи бўлса ўзи хақида доимо ёзма равишда маълумот беришдир. Дастлабки танишувда ташриф қоғози (визитка) бериш шартдир. Фирма фаолияти хақида реклама қоғози бўлса жуда яхши. У холда сизни унутмасликлари ва зарур бўлганда фирма хизматига мурожаат қилишлари эхтимоли кўпроқдир.
Агар сиз кичик доирадаги мажлисга таклиф қилинган бўлсангиз, у холда хар бир итштирокчига олдиндан ўз манфаатингиз ва мавқеингизни сақлаш учун маълумотнома тарқатишингиз мақсадга мувофиқдир. Агар кўп сонли одамлар ва фирмалар иштирок этаётган бўлса, у холда, иложи борича хар бир жойда фирмангиз хақида реклама варақаларини қолдиринг.
Ишбилармоннинг вазифаси - фурсатдан фойдаланиб, янги муносабатлар ўрнатишга ёрдам берадиган хабарни тарқатишдир. Тижоратчи кўпгина турли мулоқатда бўлиши мумкин, шунинг учун ташриф қоғози, фирма фаолияти хақидаги маълумот янги шериклар топишга ёрдам бериши мумкинлигини унутмаслик керак. Бошқа ташрифлардан, вақт ўтиши билан шерик бўлиши мумкин бўлган фирмалар хақида маълумот тўплаш лозимдир. Бундай фирмага аввало банклар, - маслахат фирмалари, турли хилдаги хиссадорлик жамиятлари, ассосациялар, бизнес марказлари ва бошқалар киради.
Айнан шу ташкилотлар оркали энг кўп маълумотлар ўтади, шунинг учун кўпроқ айнан шуларга мурожаат қилишга тўғри келади. Масалан, сиз янги лойиҳанинг сотуви билан шуғулланмоғчи бўлсангиз, у холда янги турдаги фаолиятга мос келадиган шерик топиш осон иш эмас. Агар қарз олмоқчи «бўлсангиз банкга мурожаат қилишга тўғри келади. Банк хизматчиларининг ўзи сизга қайси корхондан шерик топиш мумкинлиги хақида маслахат беришлари мумкин. Катор маслахатчи фирмалар воситачиллик вазифасини бажаришлари туфайли уларда кўпгина ишга оид маълумотлар йиғилади. Ишга оид маълумотлрадан ташқари яна бошқа фирманинг ишончлилик даражасини белгиловчи маълумот хам талаб қилиниши мумкин. Шерикни жуда эхтиёткорлик билан, кўпгина кичик хамкорликдаги ишлар билан бошлаб танлайдилар. Бу қоида Айниқса бизнеснинг республикамизда маълум иш тажрибаси бўлган фирмалари кўп бўлган ва барқарорлиги хамда хақиқий имкониятларини аниқлаш қийин бўлган жойда мухимдир. Янги фирмалар билан хамкорлик қилишдан қўрқмаслик керак. У шерикликка бўлган ишончни оширади. Баъзи бир чет эллик ишбилармонлар, бизда тижорат хатарининг даражаси юқори деб хисоблайдилар. Аммо мамлакатимиздаги тадбиркорларнинг чег элликларка нисбатан маълум устиворликлари бор, чунки биз ўз урф одатларимиз ва имкониятларимизни яхшироқ биламиз. Бизнесда нафақат шерик олдида балки Қонун олдида хам хаққоний бўлиш керак.
Махаллий одатга суяниб, нопок бизнес билан шуғулланаётган тадбиркорлар билан яхшиси ишламаслик керак, улар билан бизнесда иложи борича узоқроқ туриш керак. Ўз ёзувларингизда эса бундай бизнесменлар хақида зарур белгилар келтирилиши керак. Бундай маълумотларни ўз касбдошларингиз билан алмашишингиз мумкин. Хар бир тадбиркор ким билан хамкорлик қилишни ўзи хал қилиши керак, лекин тўғри хулоса чиқариш учун тасодифлардан сақланиш мақсадида тўла маълумотга эга бўлиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |