2. Сугурталаш маъкул булган хавф-хатарлар:
ёнғин ва бошқа табиий офатлар;
транспорт харакатлари;
корхона фаолиятининг тўхтаб қолиш хатари;
корхона ходимларининг эътиборсизлигига оид хавф-хатарлар;
юкнинг ташиш пайтида йўколиб қолиши ёки унга зарар етиш хавфи;
хизматчиларнинг инсофсизлик қилиб корхонага моддий ва маънавий зарар етказиши эхтимолига алоқадор хавф;
бутун лойиҳанинг бажарилишига жавобгар ходимлардан бири ёки бир гурухининг ўз вазифаларини бажармаслигига боғлик хавф-хатарлар;
ақл-заковати ва бошқа турдаги мохирона фаолияти билан корхонанинг муваффақиятини таъминлаб берадиган рахбар, етакчи ходимнинг вафот этиши, касал бўлиши ёки бахтсиз ходиса билан боғлиқ хавф-хатарлар;
Тадбиркорлик фаолиятидаги таваккалчиликда бўлиши эхтимол бўлган хавф-хатарни эътиборга олиш ва буни хўжалик юритиш сиёсати билан мувофиқлаштириш зарур.
Таваккалчиликни иқтисодий асослари ва унинг чегаралари.
Тадбиркор ўз фаолиятида зарар кўрмаслиги учун бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарни олдини олиш учун таваккалчиликни иқтисодий асосларини ва унинг чегараларини билиш керак. Бунинг учун тадбиркор иқтисодий конунларни, бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларни сабабларини яхши ўрганишлари лозим.
Хавф-хатарни камайтириш ва фойдалийлик (даромад) даражасини ошириш йўлларини тадбиркор аниқлаши керак. Буни бир қанча усуллари бор. Улар қуйидагилардан иборат:
1.Қўшимча ишчи кучига, бозорнинг аҳволига ва хусусиятлари тўғрисидаги ахборотларга эга бўлган ва етарлича молиявий маблағларга эга бўлган корхоналар орасида шериклар қидириш;
2.Тор соҳаларнинг кайси бирида хавф-хатар хаммадан кўп булса, ўша соҳада ташқи маслахатчи экспертлар хизматидан фойдаланиш;
3.Яхшиликларни бажонидил қабул қиладиган тайинли истеъмолчилар ёки доимий мижозларни кўзда тутиб иш олиб бориш;
4.Хавф-хатарни олдиндан билиш, нозик жойларни ва хавф-хатар манбаларини аниқлаб олиш;
5.Ўз-ўзини суғурта қилиш учун корхона айланма маблағларини бир қисми хисобига захира жамғармаси тузиш;
6.Бизнесни ва ходимларни суғурта қилиш йўли билан хавф-хатарни бир қисмини бошқа шахслар ёки корхоналарга ўтказиш.
Қуйидаги омиллар хавф-хатардан холи бўлишга ёрдам беради:
миллий валютадаги катъий бахолар ёки чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан курсининг олдиндан белгиланиши;
экспорт ва импорт хавф-хатарини ўзаро мослаштириш;
мамлакат банкларидан фойдалик шартлар билан қарз олиш;
Хавф-хатарини омилларига куйидагилар киради:
- иқтисодий омиллар – пул қадирсизланиши, ишсизлик даражаси;
- сиёсий омиллар – мамлакатдаги вазият, солиқ сиёсати, техологик ўзгаришлар, хом ашё базаси;
- корхоналарга тегишли ўзига хос омиллар – ишчилар ва бошқарув ходлимларини тайёргарлик даражаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |