Хиссадорлик жамияти - бу жисмоний шахслар капиталларининг бирлашуви бўлиб, у акциялар чиқариш йўли билан бунёд этилади.
Акциялар фонд биржаларида муомалада бўлади - бир шахсдан иккинчисига эркин ўтади ва акциядор учун унинг хиссаси хақидаги хужжат бўлади. I.
Кейииги вақтларда бу термин бошқа малакатларда хам шу жумладан республикамизда хам кенг таркалмокда. Қонун бўйича хиссадорлик жамиятларини ташқил этувчилар сони чегараланади. Хиссадорлик жамиятларига якка шахслар, юридик шахслар аъзо бўлиш хуқуқига эга. Қимматбахо қоғозлар чиқариш ва уларни тарқатиш бўйича хиссадорлик жамиятлари ёпиқ ва очиқ бўлиши мумкиш.
Очиқ хиссадорлик жамиятларида акциялар эркин холла муомалада булали. Ёпиқ хиссадорлик жамиятларини олсак. акциялар Фақат ташқил этувчилар утасида таркатилади ва акниялар эркин бозорга тушмайди. Шунинг учун бунда жамиятни ташқил этувчилар хиссадорлик жамиятининг устав капиталини тўла шакллантира олиш имкониятига эга бўладилар.
Хиссадорлик жамиятлари хозирги бозор иқтисодиёда йирик ишлаб чиқаришни ташқил қилишда асос бўлиб хисобланади. Агар АҚШда 80-йилларда 16 миллиондан ортиқ корхона мавжуд бўлган бўлса, улардан тахминан 3.2 миллиони корпорациялар, яъни хиссадорлик жамиятлари бўлган. Барча корхоналар 8753 миллиард доллар хажмида товар ишлаб чиқарган бўлса, шунинг 7861 миллиард доллари хиссадорлик жамиятларига тўгри келади.
МАВЗУ № 4: Т А Д Б И Р К О Р Л И К Х У Қ У Қ И. Р Е Ж А:
1. Тадбиркорлик субъект ва объектлари. 2. Тадбиркорликнинг хуқуқий асослари (тадбиркорлик тўғрисидаги қонунлар).
3. Тадбирокрларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари.
1. Тадбиркорлик субъект ва объектлари. Тадбиркорлик фаолиятини олиб боришда қуйидаги тадбиркорлик субъекглари мавжуд:
қонунда белгиланган тартибда муомала лаёқати чекланмаган Ўзбекистон Республикасининг хар қандай фуқароси;
фукаролар гурухи (шериклар), шу жумладан давлат, кооператив ва бошқа корхоналарнинг меҳнат жамоаси - жамоа тадбиркорлари;
- қонунларда кузда тутилган ваколатлар доирасида бошқа ижобий давлатларнинг фукаролари ёки юрилик шахслар, шунингдек фукаролиги булмаган шахслар;
- аралаш мулк субъектлари булар каторига кирадилар.
1995 йил 21 декабрдаги Қонун билан тасдикданган фойда олишни уз фаоллигининг асосий мақсади қилиб олган тижорат ташқилотлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Давлат рўйхати хақидаги маълумотлар барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади.
Амалдаги қонунларга асосан тадбиркорлик билан шуғулланиш шахсан ўзи ёки юридик шахс таркибида бўла туриб, айрим категориядаги фуқароларга ман этилали. Булар қаторига давлат хокимяти, давлат бошқарув идораларининг рахбар ходимлари ва қонунларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши ман этилган шахсларнинг бу фаолият билан шуғулланишларига рухсат берилмайди. Қонунда назарда тутилган хуқуқлардан ташқари тадбиркорларни оператив хўжалик ва хўжалик тижорат ишларига аралашишига йўл куймаслик, яъни давлат, хокимят ва бошқарув органлари ишбилармонлари хўжалик-тижорат ишларига аралашмасликлари, уларнинг фаолиятини эркин равишда амалга оширишга йўл қўйиб беришлари лозим.
Тадбиркорлик шакллари қуйидагилардан иборат:
Якка меҳнат фаолияти асосида.
Айрим фукаролар томонидан ёлланган меҳнатни жалб этиш асосида амалга ошириладиган хусусий тадбиркорлик.
Бир гypyx фукаролар томонидан амалга ошириладиган жамоа тадбиркорлиги.
Юридик шахслар ва фукаролариипг уз мулклари асосида амалга ошириладиган хамкорликдаги тадбиркорлик.