2. Тадбиркорликнинг хуқуқий асослари (тадбиркорлик тўғрисидаги қонунлар)
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси»да инсон хуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон этиб, ўзбек давлатининг тарихий тажрибасига таянган холда, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиш билан биргаа халқаро хуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган холда Ўзбекистон Реснубликаси Конституцияси қабул қилинган.
Бу қоидалаар айниқса фуқаролик, меҳнат ва халқаро хуқуқни қўлланишида катта ахамиятга эга.
Тадбиркорлик Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрида қабул қилинган «Мулкчилик тўғрисидаги» Қонуни билан айниқса мулкий хуқуқ объектлари ва мулкий хуқуқ субъектлари, мулк шакллари билан чамбарчас боғлиқдир. Бу борада хуқуқий мулкка кенг йўл очиб берган Республика Президенти томонидан «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш хусусий мулк манфаатларини химоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 1994 йил 31 январда, «Хусусий тадбиркорликка ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида»ги 1995 йил 5 майда қабул қилинган Фармонларнинг ахамияти ва тутган ўрни мухимдир. Тадбиркорлик биринчи галда тадбиркорликнинг хусусий мол-мулки асосида амалга оширилади. Тадбиркорликни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Мулкчилик тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақидаги қонуннинг 7 - моддасига мувофиқ, тадбиркорлик билан шуғулланишда хусусий мулк асос бўлади.
Ушбу Қонун бўйича мулкчиликнинг хамма шакллари тенг хуқуқли ва уларнинг ривожланиши учун тенг шароит чратилган. Қонун тадбиркорларнинг иқтисодий ва хуқуқий мустақиллигини кафолатлайли, уларнинг хуқуқлари ва бир-бирлари билан, бошқа корхоналар хамда ташқилотлар билан, барча бошқарув идоралари билан ўзаро муносабатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустахкамлаб қўйилган мулкчилик шакллари асосида ва уларга мувофиқ тартибга солиниб турилади. Республикамизда хозирги пайтда хусусий тадбиркорликка катта аҳамият бериб келинмоқла. Қонунда мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларини эркин танлаш, бу шаклларнинг тенг хуқуқлилик асосида амал қилиши, ўзаро хамкорлик ва эркин рақобатлашув таъминланадиган шароитларнинг яратилишига кўмаклашади.
Юқоридагилар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуни хам тадбиркорлик фаолиятини ташқил этиш, олиб бориш ва ривожлантириш учун мухим хужжат бўлиб хисобланади. Ушбу Қонун 1991 йил 16 февралда қабул қилинган бўлиб, 1993 йилда ўзгартиришлар киритилган. Ушбу қонуннинг 2 - моддасига асосан тадбиркорлик билан боғлик муносабатлар мулкчиликнинг шаклидан, фаолият туридан, қайси соҳага ихтисослаштирилишидан қатъий назар, ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг бошқа Қонун хужжатлари билан тартибга солинади. «Тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунда асосий, мухим масалалар, яъни тадбиркорликнинг иқтисодий манбалари, шакллари, тадбиркорликнинг асосий хуқуқ ва бурчлари кўзда тутилади.
Тадбиркорлик фаолияти ушбу Қонун билан бир қаторда Ўзбекистон Республкасининг бошқа қонуний хужжатлари билан хам тартибга солинади.
4 - Жадвал
Ўзбекистонда тадбиркорлик ва бизнесга оид қабул қилинган Фармонлар, Қонунлар ва Қарорлар
№
|
Фармонлар, қонунлар ва қарорлар
|
қабул қилинган
|
йил
|
кун, ой
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |