Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазириги



Download 1,23 Mb.
bet15/77
Sana12.03.2023
Hajmi1,23 Mb.
#918262
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77
Bog'liq
51-Тадбиркорлик-ва-таваккалчиликни-бошкариш.-укув-кулланма-2007-Э.Кулдошев

Ширкат фирмаларда

* ўзгаларни ёллаб ўз фаолиятларини олиб борадилар
* фирма эгаси якка сохиб, унинг устидан хеч ким хўжайинлик қила олмайди.
* топган фойдасини ўзи олади, яъни уни бошқалар билан бахам кўрмайди, зарарни хам фақат ўзи кўтаради.
* фирма мулки тадбиркорнинг хусусий мулки эвазига шаклланади.

* ширкат аъзолари хўжалик шартномаси асосида иш юритадилар.
* фирмага якка сохиб эмас, балки жамоа сохиблик қилади. Унинг фаолияти учун барча аъзолар жавобгар бўлади.
* олинган фойда ширкат аъзоларининг устав фондидаги хиссасига қараб тақсимланади. Зарар хам бахам кўрилади.
* фирма мулки ширкат аъзоларининг хиссавий бадаллари асосида шақилланади.

* фирмада хавф-хатар фақат бир киши-сохиб зиммасига тушади. Агар у ўз мулкини гаровга қўйиб қарз олса ва уни тўлай олмаса, мулкидан махрум бўлади.
* фирма солиқ, қарз, иш хақини тўлай олмаса, унинг эгаси ўз уйи, қўлга илинадиган асбоб-анжомларини сотиб бўлса хам ўз зиммасидаги пулни тўлашга мажбур этилади.

* фирмада хатар тенг хуқуқли шериклар зиммасига тушади. Бордию фирма синса, шериклар зарарини хамжихатликда кўтариш, яъни бир шерик бошқасининг жавобгарлигини хам ўз зиммасига олади.
* бу ерда “кемага тушганнинг жони бир”, деган қоида амал қилади.

3. Кичик ва қўшма корхоналар. Очиқ ва ёпиқ турдаги хиссадорлик жамиятлари.
Корхоналар иш кўламига караб кичик, ўрта ва йирик корхоналарга бўлинади. Кичик корхоналар жамиятда мухим ижтимоий - иқтисодий рол уйнасалар хам улар бозор шаротила чидамли эмаслар, шунинг учун улар давлатнинг қўллаб-қувватлашига мухтождир. Ушбу холни хисобга олиб барча давлатлар кичик корхоналарни катталарлан ажратиш учун маълум кўрсаткичлардан фойдаландилар ва уларни қонуний хужжатлар воситасида банкрот бўлишдан химоя қиладилар. Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи қонуний меъёрларга кўра иқтисодиёт тузилмаларида кичик ва йирик корхоналар туркуми мавжуд бўлиб, кичик корхоналар туркумига одатда қуйидаги янги бунёд этилаётган ва амалдаги корхоналар киради:
3-жадвал
Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатиш тартиби





Фаолият кўрсатиш тармоғи

Микрофирмалар

Кичик корхоналар

1

Саноатда

1-20

21-100

2

Транспор ва алоқа

1-10

11-25

3

Қурилиш ва қишлоқ хужалаги

1-20

21-50

4

Савдо ва умумий овқатланиш

1-5

6-25

5

Техник таъминот ва савдо

1-10

11-25

6

Уй-жой – коммунал хўжалик

1-10

11-25

Ушбу мезонларга асосланган холда мулкчилик шаклига кўра кичик корхоналарнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. давлат мулкига асосланган кичик корхоналар;

  2. жамоа мулкига асосланган кичик корхоналар;

  3. хусусий мулкга асосланган кичик корхоналар;

  4. ижара корхоналари;

  5. кичик кўшма корхоналар.

Кичик корхона бунёд этилиши учун қуйидагилар зарур:
1. Кичик корхонани асослайдиган мулк шаклини аниқлаш.
2. Таъсисчини танлаш. Агар кичик корхона маълум мулк эгасииинг мулки
асосида бунёд этиладиган бўлса, унинг розилигиии олиш.
3. Таъсис хужжатларини тайёрлаш.
4. Кичик корхона жамоасини бунёд этиш ва таъсис хужжатларини тасдиқлаш юзасидан мажлис ўтказиш.
5. Кичик корхонани махаллий давлат идораларининг рўйхатидан ўтказиш.
Кичик тадбиркорликнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат;
- муомила капиталининг кичиклиги;
- унинг тез айланувчанлиги;
- ишлаб чиқариш воситаларини тезда алмаштириш имкониятлари ва бошқалар.
Кичик корхоналар орасида қўшма корхоналар алоҳида ўрин тутади. Қўшма корхоналар икки ёки ундан ортиқ юридик шахс, яъни корхоналар мулкини қўшиш йўли билан ташқил қилинган корхоналардир.
Аммо амалиётда хўжалик субьектларининг хорижий шериклар билан биргаликла ташқил қилинаётган корхоналарига қўшма корхоналар деб хам юритилмокда. Бу корхоналар мамлакатимизга илғор хорижий технология, бошқарув тажрибаси ва қўшича молиявий ресурсларни олиб киради ва экспортни кўпайтириш имконини беради.
Қўшма корхоналар, асосан чет - эл техникаси ва технологияси асосида барпо этилиб, махаллий хом-ашё ва ишчи кучи хисобига ишлайди.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish