Учинчи босқич: 1999 - 2004 йилларни камраб олади. Бу даврда иқтисодиётни эркинлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлилаги тусикларга кескин ва катъий зарба берилди лейиш мумкин. айникса Президептнинг республика Олий мажлисининг кейинги сессияларида, 2001, 2002. 2003 йиллар якўпларига багишланган маърузаларида бу соҳадаги ютук ва камчиликлар тахлил килинди хамда уларни баргараф зтиш йўл-йуриклари аниқ кўрсатиб берилди. Тадбиркорликни рағбатлантирувчи, уни кафолатлайдиган кучли механизм яратилди, хуқуқий асослар мустахкамланди. Тадбиркорлик субъектлари учун солиқ тўлаш тизимига сезиларли даражада енгиллик киритилди. Уларни хисоб юритиш тизими, кредит бериш тизими, рўйхатдан ўтказиш тартиблари, асоссиз текширувлар тартиби соддалаштирилди.
4. Тадбиркорликни ташкил қилиш сабаблари, шартлари ва ривожланиши.
Тадбиркорликнинг вужудга келиши бозор иқтисодиёти шароитила бир неча сабаларга боғликдир:
Моддий ва маьнавий қониқмаслик. Бу омил тадбиркорликни ривожланишининг энг мухим шартидир, чунки оила, жамият, шахсдаги моддий ва маънавий қониқмаслик уларда тадбиркорлик хусусиятларини ривожлантиради ёки ривожланишига асос солади.
Моддий холатни яхшилаш ва иқтисодий эркинликни таъминлаш зарурияти. Бу омил тадбиркорлик учун сифат белгиларини аниқлаш, унинг ривожланиш даражасини белгиловчи омилдир.
3. Фойда олиш ва шахсий даромад. Бу хозирги даврда тадбиркорликнинг ривожланишини таъминловчи асосий сабабдир.
Тадбиркорликни ривожланишида нафақат бу сабаблар тизими, балки унга яратилаётган шарт - шароитлар хам мухим ахамият касб этади: Унга
Бозор - тадбиркорликнинг яшаш муҳитидир, чунки шундай бозор қонунлари, бозор мухофазаси керакки, тадбиркор эркин ривожланиши зарур.
Бозор инфратузилмасининг мавжудлиги, ривожланиши. Бу - маҳсулот (хизматлар) ишлаб чиқарувчини истеъмолчи билан ягона бозор маконида бирлаштириб, ишлаб чиқариш ва истеъмол кўламлари ўртасида зиддиятни бартараф эчувчи хамда унинг барча иштирокчилари олдиларига куйган мақсадларига эришишларини таъминлрвчи муассасалар ва воситачилик тартиблари тизимидир.
Тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб - кувватланиши, тадбиркорлар учун кафолатлар.
Жамиятнинг тадбиркорлик тўғрисида муруватли, ижобий фикри.
Мулкни хусусийлаштирилганлиги, яъни давлат тасарруфидан чиқариш айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган кичик ва қўшма корхоналар ташқил қилиш, фермер хўжаликларини тараққий эттириш ишларини жонлантиришни талаб этади. Мана шуларнинг хаммаси, Ўзбекситоннинг саноати ва қишлоқ хўжалиги ривожланган хамда бой ишчи кучи бозорига эга бўлган мамлакат эканлиги билан биргаликда тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт- шароитлар ва истиқболлар очади.
Бозор иқтисодиёти ривожланган барча мамлакатларда тадбиркорлик фаолияти билан бизнесни ривожлантиришнинг зарур шарти - мулкчиликдир. лекин тадбиркор билан бизнесмен хамиша хам хусусий мулк эгаси булавсрмайди. Тадбиркорлар орасида мулк эгалари билан бир каторда менежерлар, ишлаб чиқариш ташқилотлари хам булиши мумкин. Равнакка эришаман деб интиладиган корхоналар ва фирмалар бошқаришнинг тадбиркорликка хос услубларини янада кенгрок қўллаб бормокдалар. Кимки хушёр бўлиб, жамият талабларига мое равишда тезкорлик билан харакат киладиган, янги технологияларни жорий зтиш хисобига бозордаги уз иштирокини кенгайтириб, замонавий, харидоргир товарларни ишлаб чиқаришни узлаштириб борса, уша галаба козонади.
Хозирги шароитларда хусусийлаштириш - тадбиркорликнинг асоси бўлмиш хусусий мулкчиликни қайта тиклашга даъват этилган. Хусусийлаштириш ижтимоий - иқтисодий вазифаларни хал қилиш, бозор муҳитини шакллантириш воситасидир. У рақобатни юзага келтириб, тадбиркорларга ва турлича мулкий шаклдаги корхоналарнинг рахбарларига эркинлик бериши керак.
6. Иқтисодий ва ижтимоий давлат сиёсатининг барқарорлиги, тадбиркорлик ва
бизнес хусусида ижобий - ижтимоий фикр юзага келган бўлиши, имтиёзли
солиқ тартиби, тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи ривожланган
инфратузилма ақлий мулкни химоя килувчи самарали тизим бўлиши керак.
7. Тадбиркорлар учун қулай кредит тизимини яратиш, уларга зарур ишлаб
чиқариш воситалари, хом ашё ва бошқа буюмларни сотиб олиш имконини
бериш керак.
8. Маълумот билан таъминлаш ва кенг хамда ишончли базасининг булиши хам
жуда зарур. Маълумот баъзасининг булиши яна шунинг учун хам мухимки,
ишлаб чиқаришнинг кайси турларини хусусий мулк асосида ривожлантириб
бориш кераклиги, кайси коидаларга риоя қилиб инвестициялар ажратиш ёки
бошқа турдаги фаолиячни олиб бориш кераклиги хозир кўпларга унча аник
эмас. Шунинг учун тадбиркорлик фаолиягипи амалга оширувчи, ушбу
соҳасида ишловчи ёки ишлашга ахд килган кишилар зарур маълумотга эга
булиши ва қонунларда нималарга рухсат этиладию, нималар
такикланганлигини билиши керак. Буниниг учун махсус «Мароканд» ахборот
тизими ташқил этилган ва у тадбиркорлар фаолиятларида узига хос ахамият
касб этмоқда.
Бу масалаларнинг деярли хаммасида тадбиркорларимиз хозирча маълум кийинчиликларга учраб турибдилар. Мана шу қийинчиликларни енгиш ва бошқа мухим муаммоларни муваффақият билан хал қилиш тадбиркорлар олдидаги энг мухим вазифаларидан биридир.
Тадбиркорликнинг ривожланишини қуйидаги асосий омиллар таъминлайди:
- халк хўжалиги тармоқларининг бозор муносабатларига ўтиши ва истеъмол
бозорининг яратилиши:
Бу манфат ва талаб доирасини янада кенгайтиради хамда фақат оммавий талабдаги товар ва хизматларга бўлган эхтиежни яратибгина колмай, шахсий талаб бўлган нарсаларга эхтиёжни хам туғдиради. Бундай талаб ва эхтиёжларни тез ва сифатли қилиб фақатгина кичик корхоналаргина қондира олади;
тадбиркорларнинг мулки, хуқуқи ва иқтисодий манфатларининг химояланишига хуқуқий ва давлат идоралари кафолатларининг мавжудлиги;
ишбилармонликнинг давлат томонидан солиқ, молиявий кредит ва амортизация сиёсати орқали муносиб қўллаб-қувватланиши;
давлат ва муниципал корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, кичик фирмаларни яратиш;
камдаромад, паст рентабелли ва зарар кўриб ишловчи корхоналарнинг инкирозга учрашининг аниклиги ва улар асосида кичик корхоналар очиш;
давлатнинг ижгимоий - сиёсий барқарор холати;
тадбиркорликнинг ташқилий - хуқуқий шаклини тўғри танлаш;
бозор иқтисодиёти инфратузилмасининг тез ривожланиши.
Шундай қилиб ишбилармонларни харакатлантирувчи куч - бу даромад олиш иштиёқи бўлиб бу даромад уларга ишбилармонлик фирмаларини ривожлантириш хамда ўз ишини кенгайтириш ва унда ишловчиларни моддий рағбаглантириш учун керак бўлади.
Аммо тажрибаларга кўра бу асосий сабаб хисобланмайди. Балки тадбиркорнинг даромад олмасдан бошлаган ишини давом эттира олмаслиги ва корхонанинг ўзидан-ўзи тараққий топмаслиги аввалдан назарда тутиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |