Мавзу 3: Бошқарув қарорларининг турлари?
Бошқарув фаолиятининг самарадорлиги купинча қабул қилинаётган қарорларга боғлиқ корхонадаги бутун савол ва муаммолар занжири уларнинг аниқ ечими ва бошқарувчига юкланган, ишлаб чиқариш, техник, ижтимий, иқтисодий, маркетинг ва хуқуқий вазифалар қарорларни тўғри қабул қилиш ва ўз вақтида бажарилишига боғлиқ. Ечилаётган муаммоларнинг ҳаммаси ҳар-қандай бошқарувчи томонидан хисобга олинади ва бу нарса унинг бошқарув услубида ҳамда бутун бошқарув жараёнида акс этади.
Бошқарув қарорларининг моҳияти ва уларнинг таснифи. • Инсон фаолияти даврида шундай вазиятлар бўладики, бундай ҳолатда бир неча ҳаракатлар вариянтлардан биттаси танланади. Ҳар бир киши кун давомида юзлаб, минглаб қарор қабул қилишга тў`ри келади. • Масалан, қарорларни қабул қилишга унча аҳамиятга эга бўлмаган иш кийимини танлаш, иш жойини танлаш, умр йўлдошни танлаш ва бошқалар ҳам киради. Бошқа қарорларга келсак, масалан, университетни тугатгандан сўнг қаерда яшаш, ёки қандай яшаш масалалари бизни кунлаб, ойлаб, йиллаб ўйлаб ва ундан кейин қарор қабул қиламиз. Баъзи бир қарорларни биз дақиқаларда қабул қиламиз. • Баъзан ақл бовар қилмайдиган қарор қабул қиламиз. Масалан, баъзи бир одамлар бир жуфт пойафзал сотиб олиш учун ҳафталаб эзилиб юрадилар ва қиймати 15—20 минг доллар турадиган автомобилни эса, бир неча соат ичида сотиб олиши мумкин. • Аммо бошқарувда қарор қабул қилиш шахсий ҳаётга қараганда кўпроқ тизимлашган жараёндир Менежер фақат ўзи учун эмас, балки фирма ва бошқа ишчилар учун ҳам ҳаракат йўналишини танлайди. Йирик фирмаларнинг бошқарувининг юқори даражадаги менежерлари баъзида юз миллионлаб сўм билан бо`лиқ қарорлар қабул қиладилар. Бошқарув қарори кўплаб инсонлар, ҳар бир ходим ҳаётига таъсир кўрсатади. Масалан, менежер 20 минутдан ортиқ кечиккан ходимни ёки иш вақтида жамият ишлари билан шуғулланувчиларга жарима солиши мумкин. Бошқа бир раҳбар эса бу каби масалаларда ортиқча қаттиққўллик руҳий муаммолар келиб чиқишига пировард натижада ишга кечикиш, кадрлар қўшимсизлигига истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизмат сифатига, унумдорлик ва маҳсулотга сифати пасайиб кетишигаолиб келади деган қарорга келиши мумкин Иқтисодиётни бошқаришдаги ечимларнинг моҳияти кўпгина объектив омилларга боғлиқ. Улардан энг асосийси - ишлаб чиқариш воситаларига турли мулкчилик; ишлаб чиқариш ва меҳнатни чуқур тақсимланиши ва ихтисослашувига; меҳнат ва материал техник ресурсларни бошқариш; сохалараро, ишлаб чиқаришлараро алоқаларни кенгайиши; қўшма корхона тузиш; маркетингни амалда қўллаш; корхона ва оҳаларни ташқи иқтисодий алоқаларга чиқиш, бошқарув қарорларини қабул қилишдаги таваккалчиликлар.
Бошқарув қарори деганда нимани тушуниш керак? Қарор - бу бошқарув фаолиятини охирги натижасидир. Агар бошқарувда меҳнат предмети ахборот бўлса, унинг меҳнат (натижаси) маҳсулоти – бошқарув қароридир. Бошқарув қарори - шунингдек корхона олдида турган мақсадлар ва миссиясини амалга ошириш демакдир. Айнан шу жараёнда юзлаб, минглаб инсонлар ўз эхтиёжларини қондиради, мавқега эга бўлади, ҳар томонлама ўсади ва умуман жамият ўсади.
Do'stlaringiz bilan baham: |