ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
Сиртқи бўлим
___________________________
|
|
Иқтисодиёт кафедраси
_________________
|
Рўйхатга олинди № __________
|
|
Рўйхатга олинди № __________
|
“______” ___________2021 й.
|
|
“______” ___________2021 й.
|
Сиртқи бўлим
ИҚТИСОДИЁТ КАФЕДРАСИ
“МЕНЕЖМЕНТ” фанидан
МУСТАҚИЛ ИШИ
2-босқич талабаси
Текширди: А.Собиров
Тошкент 2021й
Режа:
Марказий Осиё мутуафаккирлари жамият ва мамлакатни бошқариш ҳақидаги фикрлари?
Менежментнинг асосий функциялари?
Бошқарув қарорларининг турлари?
Менежмент жараёнида режалаштиришнинг ўрни?
Мавзу 1: Марказий Осиё мутуафаккирлари жамият ва мамлакатни бошқариш ҳақидаги фикрлари?
Ўзбекистон: экспортни рағбатлантириш тизимини ривожлантириш ва кенгайтириш
Ўзбекистон иқтисодиётида кичик ва ўрта бизнеснинг ўрни тобора ортиб бораётганини ҳисобга олиб, экспортни диверсификация қилиш учун кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўртасида экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш керак
ИҲРТ ҳисоботида келтирилишича, Ўзбекистон ҳукумати 2000-йилларнинг бошларида иқтисодий ўсишга самарали таъсир кўрсатган қатор ислоҳотларни амалга оширди. Ижобий савдо баланси, давлат инвестициялари ва пул ўтказмалари шарофати билан 2005-2015 йиллар давомида ЯИМнинг ўртача йиллик ўсиш суръати 7% дан ортди. Шундай бўлсада, Ўзбекистон ЯИМнинг жон бошига тўғри келиши бўйича бир хил ресурсга эга қўшниларидан орқада қолмоқда ҳамда паст ва ўрта даромад даражали мамлакатларнинг ўртача белгисига етиб бормаяпти. Бугун ҳам табиий ресурслар Ўзбекистон экспортининг асоси ҳисобланади. Масалан, 2015 йилда фақат олтин, пахта ва газ Ўзбекистон экспортининг 50% дан ортиғини ташкил қилган. Яқинда паст даромад даражага эга давлатларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, экспорт диверсификацияси катта даражали иқтисодий аҳамиятга эга эмас: экспорт диверсификация кўрсатгичини битта стандарт фарқга ўсиши ўртача йиллик кўрсатгични 0.8 фоиз пунктга ўсишини таъминлайди. Ўзбекистон иқтисодиётида кичик ва ўрта бизнеснинг ўрни тобора ортиб бораётгани ҳисобга олинса, экспортни диверсификация қилиш учун кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўртасида экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш кераклиги ойдинлашади. Эълон қилинган давлат статистикаси маълумотларига кўра, 2017 йилда кичик ва ўрта бизнеснинг мамлакат ЯИМдаги улуши 53.3% ни ташкил этган, бандликдаги ҳиссаси эса, ундан-да юқори кўрсатгич – 78%га етган. Айни дамда кичик ва ўрта бизнеснинг экспортдаги улуши жуда кичкина. Унинг умумий экспорт ҳажмидаги улуши кўпайгани билан, 2015 йилда кичик ва ўрта бизнес зўрға Ўзбекистон экспортининг 25%дан ортиғини таъминлаган. Бу, ЯИМда кичик ва ўрта бизнес экспортининг улуши 6%дан ошмади, деганидир. Бу пайтда ЕИ мамлакатларидаги бу кўрсатгич тахминан уч баравар юқори бўлган. Кичик ва ўрта бизнес экспортининг ривожланмаганлиги ўз навбатида, Ўзбекистон экспортининг ЯИМдаги ҳиссасида нисбатан паст кўрсатгичларда намоён бўлади.(21%). Бу Европа давлатлариникига нисбатан, анча паст кўрсатгичдир (39%). Бундан ташқари, Ўзбекистон экспортининг асосий қисмлари кичик ва ўрта бизнес вакиллари тўпланган тармоқларга алоқадор эмас. 2017 йилда ҳукумат валютани тўла конвертация қилиш бўйича қатор ишларни амалга оширди. Президент фармонига кўра, 2017 йилнинг август ойидан бошлаб, экспорт қилувчилар зиммасидаги экспортдан камида 25% валюта киримларини давлат курси бўйича конвертация қилиш талаби бекор қилинди. 2017 йил сентябридан бошлаб валюта алмаштириш курси бозор механизмларига қараб белигиланди, эркин валюта алмаштиришга рухсат берилди, кўплаб чекловлар, жумладан эксрпорт киримларидан бир қисмини давлат курси бўйича конвертация қилишга қўйилган талаблар бекор қилинди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон экспорт бўйича бир қанча божхона расмиятчиликлари ва ҳужжатларини оптималлаш ва бекор қилиш ҳамда корхоналарга хорижда банк ҳисобларини очиш имкониятларини тақдим этиш орқали савдо тартибларини соддалаштиришга оид қатор тадбирларни ишлаб чиқмоқда. Мамлакатдаги ахборотдан фойдаланиш, божхона расмиятчиликлари (ҳужжатлар, автоматлаштириш ва тартиблар) ҳамда давлат бошқаруви ва нохолислик кўрсатгичлари таққослама даромадга эга мамлакатларникига нисбатан анча паст. Божхона ва чегара назорати органлари ўртасидаги ҳамкорлик қилиш кўрсатгичлари ҳам ўрта даражадан бир мунча паст.
ИҲРТ экспертлари маърузани тайёрлаш жараёнида Ўзбекистондаги бир қанча кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан суҳбатлар ўтказди. Улар, хорижий бозорлар тўғрисида етарлича маълумотга эга эмасликлари, экспортга кўмаклашиш бўйича маслаҳат ва хизматлардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келишларини билдирган. Амалдаги экспорт агентликлари экспортни ривожлантириш учун маълум чора-тадибрларни амалга оширади, жумладан кўргазмалар ташкиллаштиради, бошқа мамлакатларга сафарлар уюуштиради, бозорларни ўрганади. Бироқ кичик ва ўрта бизнес учун бу каби ҳаракатларнинг таъсири сезилмайди. Кичик ва ўрта бизнес вакиллари оладиган маълумотларнинг сифати ҳамиша ҳам юқори эмас. Сўров натижалари шуни кўрсатдики, тадбиркорлар бозор тенденциялари, божхона тўловлари, сертификациялаш, рақобат ва тўсиқлар ҳақида етарлича хабардор эмас. Халқаро стандартлар ва тартиблар, тармоққа оид масалаларда чуқур билимга эга бўлмаслик – экспорт бозорларига чиқишда жиддий муаммолардан саналади. Маҳсулот сифатини тасдиқловчи сертификатни олиш зарурияти ташқи бозорларга киришда муаяйян тўсиқларни юзага келтиради. Корхоналар сертификатлашни катта тўсиқлардан бири деб ҳисоблашади ва Ўзбекистонда сертификациялаш билан шуғулланувчи компанияларни топишда қийинчиликлар мавжудлигини билдиришади. Европа мамлакатларидаги сертификация тартиблари тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлмаслик ва тегишли хизматлардан фойдаланиш имкониятининг мавжуд эмаслиги, маҳсулотларни, асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Европа бозорларига экспорт қилишга тўсқинлик қилмоқда. Ўзбекистонда экспортнинг айрим тармоқларини ривожлантириш учун ҳукумат юқори салоҳиятга эга деб ҳисоблаган иккита тармоқ танланди, булар: маиший техника ишлаб чиқариш ва агросаноат мажмуаси. Ҳозирча Ўзбекистон маиший техникани импорт қилувчи мамлакат саналади. 2015 йилда Хитой (50% дан ортиқ), Туркия (10%), (Россия 9%) давлатлари маиший техникани импорт қилиш бўйича Ўзбекистоннинг асосий шерикларидан бўлган. Шундай бўлсада, экпорт ҳажми ҳам тобора ортиб бормоқда. 2011 йилдан 2015 йилга қадар маиший техника экспорти (асосан кир ювиш машиналари, кондиционерлар, совутгич ва музлатгичлар) пул эквивалентида деярли 5 баравар ўсган. Айни пайтда, маҳаллийлаштириш дастурларининг зарур ресурслар импортини чеклаган ҳолда, экспортга йўналтирилган тармоқларга таъсир кўрсатиши ва ушбу ресурслардан фойдаланувчи тармоқларнинг рақобатбардошлигига зарар етказиши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак. Саноат сиёсатидаги қатъий меъёрлар ва маҳаллий компонентлар бўйича талаблар маҳсулот таннархининг ошишига, нархларнинг бузилиши ва технологиялардан фойдаланишнинг камайишига олиб келиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, саноат рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалигида пахта устунлик қилган. Диверсификация қилишга қаратилган қатор чора-тадбирлар самарасида, пахта чигити ва тўқимачиликнинг умумий экспортдаги улуши 1995 йилда 77% дан, 2015 йилда 19% гача камайди. Шундай бўлсада, мева-савбзовотлар озиқ-овқат маҳсулотлари экспортида асосий улушга эга, қайта ишланган маҳсулот улуши эса, олдингидек, 1% дан озроқни ташкил этади. Кўпгина тўсиқлар, жумладан божхонадаги мураккаб тартиблар, Марказий Осиёдан ташқаридаги хорижий бозорларни ўзлаштиришда зарур билим ва малакали кадрларнинг йўқлиги, ускуналарнинг етишмаслиги озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга ҳалал беради. Таклиф этилган йўл харитасида қайд этилганидек, ҳукуматнинг вазифаси – устувор экспорт бозорлари бўйича аниқ стратегияни ишлаб чиқиш ҳисобланади. 2013 йилда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Давлат тизими сифатида Жамғарма хорижий инфратузилмани ривожлантириш учун асосий жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |