Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазилиги


Тожикистон: Тадбиркорликни ривожлантириш учун пул ўтказмаларидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш



Download 27,77 Kb.
bet2/7
Sana23.02.2022
Hajmi27,77 Kb.
#154298
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Menejment Umida (3)

Тожикистон: Тадбиркорликни ривожлантириш учун пул ўтказмаларидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш
Ҳозирча катта оқимдаги пул ўтказмалари инвестициаявий салоҳиятга эга эмас
Кўплаб ривожланаётган мамлакатларда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, доимий тарздаги пул ўтказмаларининг кириб келиши, молиявий ривожланишга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида, иқтисодий ўсиш ва камбағаллик даражасининг пасайишини тезлаштиради. Бунда, ушбу таъсир даражаси пул ўтказмалари натижасида олинган қўшимча даромадларнинг қай тарзда сарф қилинишига боғлиқ – яъни, улар инвестициявий салоҳиятга эга экани ёки эҳтиёжга ишлатилишига қараб. Пул ўтказмаларининг инвестициявий салоҳияти бевосита мамлакатнинг молия тизими ҳолатига ҳам боғлиқ. Тожикистон молия тизимида банк сектори устунлик қилади ва айни пайтда у инқироз ҳолатида турибди. 2016 йил декабрь ойида мамлакат умумий ҳажми 400 миллион АҚШ долларига тенг миқдордаги тўртта банкни қайта капиталлаштиришни амалга оширди. (7.1% ЯИМ) Молиявий сектордаги тартибсизликлар кичик ва ўрта бизнес субъектларини кредитлаш шартларига бўлган талабларни кучайтиради. Қарздорлар сомони (Тожикистон пул бириги)нинг қадрсизланганидан зарар кўрди, чунки 60% тўланмаган кредитлар доллар ҳисобидаги қарзлар эди. Хусусий секторни кредитлаш 2015 йилдаги ЯИМнинг 23%дан 2016 йил охиригача 10%гача қисқаради. Тожикистонда ишсизлик даражаси расман 3%дан ошмайди деб рўйхатга олинган бўлсада, Халқаро меҳнат ташкилоти уни 11% деб баҳолайди. Тожикистон ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакат ҳисобланади ва айрим йилларда мигрантлар пул ўтказмаларининг улуши ЯИМнинг 50%гача етди. Шундай катта оқимдаги пул ўтказмалари ҳозирча инвестициявий салоҳиятга эга бўлмаётгани қизиқ ҳолат. Пул ўтказмалари аввалгидек, асосан истеъмол мақсадлар учун ишлатилмоқда ва ИҲРТнинг тавсиялари ушбу маблағларни кичик ва ўрта бизнесни молиялаштирадиган ички манба сифатида самарали ишлатиш услубларига қаратилган.
Тожикистонда 2014 йил ҳолатига кўра, аксарият пул ўтказмалари Western Union, Money Gam, “Золотая корзина” каби тизимлар орқали амалга оширилган. Пул ўтказмалари мамлакат молия тизимини четлаб ўтган ҳолда, нақд пул кўринишида берилган. 2014 йил октябрь ойида Тожикистон Миллий банки миллий тўлов тизими концепциясини амалга оширишни бошлади. Энди Тожикистондаги дебет карталар бўйича барча операциялар Миллий процессинг маркази орқали ўтади, бу эса республиканинг бошқа давлатлар тўлов тизимларига қарамлигини камайтирди. Бундан ташқари, мамлакатда қарийиб 1 420 та банк хизмати кўрсатиш марказлари очилди. Маърузада қайд этилганидек, мамлакат ташқарисида (асосан Қозоғистон ёки Россия ҳудудида) карталар бўйича барча тўловларни кўриб чиқишнинг бесамарлиги Тожикистон банкларининг ўз тизимларини ташкил этишга сармоя киритишига мажбур қилди. Бундан ташқари, қўшимча ҳаражатларни қисқартириш ва тўловлар хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш молия секторига бўлган ишончни мустаҳкамлаши мумкин. Шуни таъкидламоқчимизки, самарали миллий тўлов тизимларини ташкил қилиш рақобатни кучайтиради ва молиявий хизматлардан фойдаланиш даражасини оширади (масалан, худди Қирғизистондаги каби). Гаровсиз ва ҳаммабоп кредитлаш тизимини кенгайтириш, шунингдек, ўз ватанига қайтаётган мигрантлар ва уларнинг оилалари учун ҳам кичик бизнесни ривожлантиришда муҳим омиллардан ҳисобланади. Бугунги кунда Тожикистоннинг микромолия сектори тарқоқ бўлиб, уни бирлаштириш керак. 2014 йилда микромолия ташкилотларининг қарздорлари сони 561 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2015 йилда бу кўрсатгич 480 минг, 2016 йилда эса 366 минг нафаргача қисқарди. Бу эса, банк секторига бўлган ишончсизлик микромолия секторигача етиб келганини кўрсатади. 2016 йилда Миллий банк микромолия ташкилотларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида капитал етарлилик даражасини улар учун 4 баравар оширди. Натижада, қатор кичик ва суст фаолият олиб бораётган микромолия ташкилотлари ёпилди ва уларнинг сони 15% га қисқарди. 2015 йилда Тожикистон Республикаси инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (ТҚЖ) таъсис этилади. У кичик ва ўрта бизнес вакилларига кам фоиз эвазига (ўртача бозор ставкаси 23% ни ташкил этган бир пайтда, чамаси 7 % миқдорда) субсидия кредитларини тақдим этади. Дарҳақиқат, давлат кредит ташкилотлари ошкора ва яхши бошқарув шароитида кичик бизесни ривожлантиришга ёрдам беради. ИҲРТ ходимлари ўтказган суҳбат, Тожикистон бизнес уюшмаларининг ТҚЖ бошқарувига алоқасининг йўқлиги ва жамғармага у қадар ишонишмаслигини кўрсатди. Бизнес вакилларининг маълум қилишича, кредит бериш ва талабномаларни саралаш бўйича қарор қабул қилиш жараёнида етарли даражадаги ошкоралик таъминланмайди ва қарама-қарши ҳолатлар мавжуд. Тожикистонда аҳоли молиявий саводхонлигининг пастлиги алоҳида муаммо ҳисобланади. 2017 йилда Миллий банк Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молиявий саводхонликни ошириш миллий стратегиясини ишлаб чиқди. Ҳозирги кунда уни амалга ошириш бўйича тадбирлар режаси билан шуғулланмоқда. Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги мигрантларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, бўлғуси ҳамда қайтиб келган мигрантлар, уларнинг оила аъзоларига бепул ва пулли ўқув курсларини таклиф этади. Ушбу курсларда фуқаролар 96 хил касб бўйича ўқитилади. Умуман, мигрантлар пул ўтказмаларидан самарали фойдаланиш ҳамда кичик ва ўрта бизнесдан фойдаланиш муаммолигича қолмоқда. Тожикистонда давом этаёган молиявий инқироз ушбу ҳолатни яхшилашга ёрдам бермаяпти. ИҲРТнинг тавсиясига кўра, мамлакат асосий саъй-ҳаракатларини фуқароларнинг молия ва банк тизимига бўлган ишончини тиклашга қаратиши керак. Зеро, бу аҳолига молиявий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга зарур шарт-шароит яратади. Шунингдек, Тожикистон, бозорда янги иштирокчилар, энг аввало мобиль алоқа операторларининг пайдо бўлишига имкон яратувчи тўлов тизимини такомиллаштириши лозим. Инновацион банк воситаларини жорий этиш, пул ўтказмаларини сарфлашни рағбатлантириш ва аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини ошириш зарур.

Download 27,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish