Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазилиги


Қирғизистон: қишлоқ хўжалигидаги таъминотлар занжирини молиялаштириш



Download 27,77 Kb.
bet3/7
Sana23.02.2022
Hajmi27,77 Kb.
#154298
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Menejment Umida (3)

Қирғизистон: қишлоқ хўжалигидаги таъминотлар занжирини молиялаштириш
Фермерларга молиялаш имкониятларидан фойдаланиш чекланганлиги қишлоқ хўжалигида кичик бизнесни ривожлантиришнинг катта тўсиқларидан ҳисобланади
Қишлоқ хўжалиги Қирғизистондаги асосий тармоқлардан бири ҳисобланади. 2016 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасининг ЯИМдаги улуши 13% ни ташкил этган, ушбу соҳадаги бандлик даражаси эса, 27 % га етган. Айни пайтда, сўнгги 10 йил ичида фермерлар сони ҳам узлуксиз кўпайган (2006 йилда уларнинг сони 313 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2016 йилда бу кўрсатгич 415 минг нафарга етган), деҳқон-фермер хўжаликларининг ЯИМдаги ҳиссаси қисқарган ва 2016 йилда 9% ни ташкил этган. ИҲРТга кўра, қишлоқ хўжалигида кичик бизнесни ривожлантиришда фермерларнинг маблағдан фойдаланиш имкониятларининг чекланганлиги катта тўсиқлардан ҳисобланади. 18% дан 24% гача ўзгариб турадиган юқори фоизли ставкалардан ташқари, гаров таъминотига нисбатан қўйилган қатъий талаблар ҳам тармоқ вакиллари олдидаги жиддий тўсиқлардандир. 2013 йилда кредит олиш учун мурожаат этган 80% қишлоқ хўжалиги корхоналаридан умумий қарз миқдорининг камида 120% миқдоридаги кўчмас мулк шаклида таъминотни талаб қилишган. Шу муносабат билан, 2013 йилда ИҲРТ омбор тилхати гарови остида молиялаштиришни ривожлантиришга алоқадор бўлган фермерлар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг маблағдан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида тавсиялар ишлаб чиқди.
Омбор тилхати гарови остида молиялаштириш чекловларни қисман кучсизлантиради ва ўз навбатида, қарзга капитал олиш имкониятларини яхшилайди. Омбор тилхати гарови остида кредитлаш – махсус омборларга жойлаштириладиган маҳсулотларга гаров остида кредит беришдир. Кредит маблағлари банклар томонидан фақатгина омбор тилхатлари тақдим этилганидан кейингина берилади. 2016 йил якунларига кўра, Қирғизистон ҳукумати донорлар кўмагида омбор тилхати гарови остида молиялаштириш механизмини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга оширди. Бундан ташқари, қонунчилик асосларини яхшилаш бўйича ҳам муайян ишлар олиб борилди. Чуй ва Иссиқкўл туманларидаги 32 та омборхона эгалари билан учрашувлар ўтказилди. Йигирмата омбор мудири мазкур тажриба-синов тизими доирасида ҳамкорлик қилиш истагини билдирди. Оқибатда, “Айыл банк” очиқ акциядорлик давлат банки омбор тилхати гарови остида 12% ставка бўйича кредит беришга рози бўлди. Лойиҳанинг дастлабки босқичида, яъни 2014-2015 йил йиғим-терим мавсумида умумий қиймати 3 миллион сом (55 000 АҚШ доллари)га тенг тўққизта кредит маъқулланди. Бироқ бу жуда кичик рақамдир. Лойиҳа ташаббускорлари уни амалга оширишда кўплаб муаммоларга дуч келишди. Омборлар бўйича мукаммал реестр мавжуд эмас эди, бундай омборлар рўйхатини тузиш учун маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, банк филиаллари ва омбор хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар иштирокчиларидан олинган маълумотлар асос қилиб олинди. Омбор тилхати гарови остида молиялаштириш бўйича аниқ қонунчиликнинг йўқлиги банклар зиммасига қўшимча таваккалчиликларни юклайди. Омборхоналарга лицензия бериш ҳамда таваккалчиликларни суғурта қилиш бўйича тизимларининг мавжуд эмаслиги, кўпчилик омборларда ушбу молиялаштириш тизимида қатнашиш учун ускуналарнинг етишмаслиги молиялаштиришнинг ушбу усулини ривожлантириш имконини бермайди. Бундан ташқари, мамлакат омбор хўжалиги ҳолатининг ёмонлиги ҳам омбор тилхати гарови остида молиялаштириш тизимини янада кенгайтиришга тўсқинлик қилади. Омбор тилхати гарови остида молиялаштириш талабларига мос бўлган омборлар сони кам, сифатити ҳам чекланган. Тизимнинг тўлақонли ишлаши учун тегишли омборларни аниқлаш ва уларни модернизация қилиш зарур. Бироқ Қирғизистондаги омборлар ҳақидаги маълумотлар эскирган. 2003 йилги қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш китоби – бу борадаги ягона ишончли манбадир. Ушбу ҳужжатга асосан, Қирғизистонда сиғими 500 тоннали 1 476 та омборхона объектлари мавжуд. Омбор тилхати гарови остида молиялаштиришга оид қонунчиликни такомиллаштириш, ушбу тизимнинг тўлиқ ишлашини таъминлаш бўйича навбатдаги қадамлардан бири бўлиши керак. ИҲРТ тавсияларига кўра, ҳокимият “Товар омборлари ва омбор далолатномалари тўғрисида”ги Қонунни киритиши, қатор қарорлар қабул қилиши, ушбу тизим ва омборларнинг ўзаро ҳамкорлигини кузатиб бориши лозим. Энг биринчи саралаб олинган омборлар хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш ниҳоятда зарур. Дастлабки йиғим-терим кампаниясидан кейин бир неча йил ўтгач, айрим ўзгартишлар киритиш талаб этилади. Шуни қўшимча қилмоқчимизки, қишлоқ хўжалиги тармоғида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун турли муқобил воситалар мавжуд. Масалан, мамлакатда молиялаштириш талаб ҳукуқлари гарови остида амалга оширилаётган бир пайтда, шартнома асосида молиялатишрини жорий этиш масалалари муҳокама этиляпти, бироқ бу лойиҳа ҳам ҳали бошланғич босқичда турибди.

Download 27,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish