Бошқарув қарори икки ҳолатда ишлатилади: биринчи ҳолатда—кимнингдир ёки ниманингдир томонидан ўрнатилган бошқарув ҳужжати, қабул қилинган ҳаракат режаси, қарор қилиш ва бошқалар; иккинчи ҳолатда—бу бир неча вариантлардан маъқули танланганда қарор муаммо етилиб пишганда қабул қилинади. Бошқарув қарорларнинг асосий унсурлари қўйилган масала, масалани ечиш воситалари маъсуллик ва муддатдан иборат. • Асосланган қарор бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимларнинг объектив қонуниятларига ва аниқ вазиятлар хусусиятларига асосланади. Ҳозирги вақтда ҳар хил масала бўйича кўплаб қарорлар қабул қилинади, аммо уларнинг натижаси қониқарсиздир. Масалан, йирик корхона, фирмаларнинг менежерлари кадрларни тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш масаласида, турли бўлимлар орасидаги ўзаро муносабатлар масаласида қарорлар қабул қилишда сезиларли қийинчиликларни бошдан кечирмоқдалар. Бу эса билим, тарбия тажрибаси етишмаслиги ва раҳбар—тадбиркор шахсий қобилятига боглик
Мавзу 4: Менежмент жараёнида режалаштиришнинг ўрни?
Режалилик тамойили: Бозор иқтисодиѐти шароитида ишлаб чиқаришни режали бошқариш - бизнес ва стратегик режасини тузиш - иқтисодий сиѐсатни амалга оширишнинг муҳим шартидир. Бу тамойил ишлаб чиқариш ривожланишининг узоқ муддатга мўлжалланган йўналишлари, суръатлари ва нисбатларини, белгилашни ифодалайди. Ишлаб чиқаришни режалаштириш бошқаришнинг асосий вазифаларидан биридир. У иқтисодий қонун, ишлаб чиқаришнинг ҳозирги ҳолатини илмий таҳлил этиш, эҳтиѐжларни истиқболини аниқлаш техникавий ва ташкилий қарорларни қабул қилиш асосида амалга оширилади. Менежмент бутун бошқарув тизимининг узлуксиз амал қилиши жараѐнини ифодалайди. У меҳнат жараѐнининг барча хусусиятларига эга. Умуман менежмент жараѐнини технология (қандай амалга оширилади), ташкил этиш (ким ва қандай тартибда) нуқтаи назаридан тавсифлаш мумкин. Менежмент жараѐни мазмунининг уч жиҳатини ажратиш мумкин: -техникавий жараѐнни бошқариш; -ишлаб чиқариш жараѐнни бошқариш; -иқтисодий ва ижтимоий жараѐнни бошқариш. Техникавий жиҳатдан бу маҳсулот ишлаб чиқаришни бошқариш; ишлаб чиқаришда - бу ишлаб чиқаришни ташкил этиш жараѐни, яъни бўлинма, цех, корхоналар ўзаро таъсирини бошқариш, иқтисодий жиҳатдан ишлаб чиқариш, иш кучи ва бутун иқтисодий муносабатлар тизимига раҳбарлик қилиш, ижтимоий жиҳатдан - бу меҳнат жамоасининг ижтимоий эҳтиѐжларини қондириш, инсонни тарбиялашдир. Менежмент жараѐни технологияси бошқарув ходимлари томонидан бажариладиган операция ва амаллардан иборатдир. Менежмент жараѐнини қуйидаги даврларга бўлиш мумкин: мақсад қўйиш, ахборот фаолияти, таҳлилий фаолият, бошқарув тизимида ташкилий амалий фаолият ва ҳаракатлар вариантларини танлаш. Менежмент жараѐни босқич ва даврлари ўртасидаги боғлиқликни қуйидаги схемада акс эттириш мумкин. Бошқарув операциялари - раҳбар ва бошқарув аппаратининг оддий ҳаракатлари бўлиб, улар тартиби ва бирикиши натижасида менежмент жараѐни ташкил топади. Масалан, таҳлилий фаолият учун корхонанинг йиллик ва ойлик ҳисоботларини олиш, улар тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда уларни менежмент жараѐнига тадбиқ қилиш лозим. Менежмент жараѐнини амалга ошириш воситаларига энг аввало ахборотни киритиш лозим. Бошқарув операцияларининг катта қисми ахборот билан ишлашдан иборатдир. Бошқарув операциясини амалга ошириш усуллари - ахборот-таҳлил ва ташкилий фаолиятдир. Ахбороттаҳлил фаолият ахборот йиғиш, сақлаш, тарқатиш ва қайта ишлаш; таҳлил, ҳисоб, қарорлар варинатларини ишлашдан иборат. Ташкилий фаолиятга - тушунтириш, ишонтириш, рағбатлантириш ва вазифаларни тақсимлаш усуллари, фаолиятни назорат қилиш ва ҳ.к.лар киради. Бошқариш учун фақат нимани қандай қилишни хал этиш эмас, балки ташкил этиш, қизиқтириш, ишонтириш, тушунтириш, назорат қилиш ҳам зарур. Айни шу операциялар йиғиндисидан раҳбарнинг ташкилий фаолияти ташкил топади. Шундай қилиб, менежмент жараѐни раҳбар ва бошқарув аппаратининг қўйилган мақсадларга эришиш учун кишиларнинг биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича мақсадли ҳаракат қилишидир. Мақсад Вазият Муаммо қарор Мақсад қўйиш Ахборот фаолияти Тахлилий фаолият Харакат вариантлар ини танлаш Ташкилий амалий фаолият Менежмент жараёни босқич ва даврлари ўртасидаги боғлиқлик Менежмент жараѐнини амалга ошириш тартибига кўра уни қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: мақсад, вазият, муаммо, қарор қабул қилиш. ҳар бир таъсир этишни амалга оширишдан аввал унинг мақсади аниқланиши лозим, чунки менежмент маълум мақсадга эришиш учун амалга оширилади. Менежмент жараѐнининг чунки менежмент маълум мақсадга эришиш учун амалга оширилади. жараѐнининг кейинги босқичи бошқарув жараѐнидаги вазиятни таҳлил қилишдан иборат. У менежмент тизимнинг ҳолатини баҳолаш, уни яхшилаш йўлларини излаш ѐки ундаги салбий хислатларни бартараф қилиш билан боғлиқ ишларни тавсифлайди. Муаммо босқичида тизимнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш мақсадига нисбатан у қарама-қаршиликларини аниқлаш кўзда тутилади. қарор қабул қилиш босқичи раҳбарнинг амалда ташкилий фаолиятига ўтишини ифодалаб, қарор қабул қилиш билан бошқариладиган тизимга таъсир ўтказила бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |