Автомобилни рўйхатдан ўтказиш



Download 33,99 Kb.
bet1/4
Sana15.12.2022
Hajmi33,99 Kb.
#886576
  1   2   3   4
Bog'liq
Автомобильни рўйхатдан ўтказиш


АВТОМОБИЛНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, фуқаролар ўртасида амалга ошириладиган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, ижара, бепул фодаланиш, гаров, автотранспорт воситалари лизинги бўйича битимлар нотариал тасдиқланиши шарт.


Нотариал тасдиқланган бошқа шахсга бериш шартномалари рўйхатдан ўтказилиши керак, фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқига ишончномалар ва ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари эса ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилиши керак (ЎзР ВМнинг 07.03.2006 йилдаги 38-сон Қарорининг 2-банди, Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 11-банди).
Олди-сотди шартномаси расмийлаштирилгунига қадар автотранспорт воситасиЎзР ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши керак. Автомототранспорт воситаси кўздан кечирилганлиги учун тўлов ундирилмайди. Шунингдек транспорт воситасининг бошқа шахсга бериш тақиқланмаганлиги ва хатлаб қўйилмаганлигини текширилиши керак. Қуйидагилар автотранспорт воситаларини бошқа шахсга беришни тақиқлаш ёки хатлов қўйиш ҳуқуқига эга:
судлар (судьялар);
прокурорлар, терговчилар ёки суриштирувчилар;
суд ижрочилари;
давлат нотариал идораларида ишловчи нотариуслар.
Автотранспорт воситаларини бошқа шахсга беришни тақиқлаш ёки хатлов қўйиш ва бекор қилиш тартиби АВ томонидан 06.05.2006 йилда 1589-сон билан рўйҳатга олинган Низомда белгиланган.

Ўзбекистон республикаси ҳудудига бошқа давлатлардан олиб кирилган автотранспорт воситалари билан битимлар улар божхона органларида рўйҳатга олинганидан сўнг ва ЎзР ИИВ ДЙҲХХ органлари томонидан ҳисобга олинганидан сўнг амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва рўйҳатга олиш тартиби АВ томонидан 19.11.2010 йилда 2156-сон билан рўйҳатга олинган, ДБҚ ва ИИВ Қарори билан тасдиқланган "Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низом билан тартибга солинади.

Юридик ва жисмоний шаҳслар томонидан автотранспорт ишлаб чиқарувчи корхоналардан, уларнинг вакилларидан, воситачи (дистрибьютор) ташкилотлардан, шунингдек, ким ошди савдоларидан сотиб олинган автомототранспортни рўйхатга олиш давлат нотариал идорасида харид қилиш-сотиш шартномасини тасдиқламасдан ЎзР ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида амалга оширилади. Автотранспорт воситаси харид қилинганидан сўнг 10 кун мобайнида рўйҳатдан ўтказилиши керак.


ЎзР ВМнинг 29.03.2010 йилдаги 57-сон Қарорига биноан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар нотариуслар томонидан нотариал тартибда тасдиқланиши керак. Автомототранспорт воситаларини:
лизинг шартномалари бўйича лизинг хизматлари кўрсатадиган ташкилотлар (енгил автотранспорт воситалари лизингидан ташқари);
юридик шахслар билан лизинг шартномалари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини камида 2,0 млрд сўм миқдорида устав капиталига эга бўлган кредит ташкилотлари ва асосий фаолият тури лизинг ҳисобланган ташкилотлар бундан мустасно.

Автотранспорт воситалари билан амалга оширилган битимларни тасдиқлаганлик учун корхона, ташкилот, муассаса ва фуқаролардан бож ундирилади.


Бунда автотранспорт воситалари билан амалга оширилган битимларни тасдиқлаш фуқаролар томонидан уларнинг даромадлари манбаалари тўғрисидани декларацияси тақдим этилмаган ҳолда амалга оширилади.
Белгиланган ставкалар бўйича давлат божини тўлаш тартиби автомототранспорт воситалари рентаси, улардан бепул фойдаланиш, уларни гаровга қўйиш ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш учун ҳам татбиқ этилади (ЎзР ВМнинг 16.10.2008 йилдаги "Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар тузишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 229-сон Қарори).



Download 33,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish