Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Ўқувчиларни савол беришга ўргатиш



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Ўқувчиларни савол беришга ўргатиш.Ўқувчиларни савол беришга ўргатиш матн устида 
ишлашда яхши натижа беради. Методист олимларнинг фикрича, тўғри берилган саволда ярим 
жавоб тайёр бўлади. Ўқувчилар уни онгли ўзлаштира олсаларгина матн юзасидан савол бера 
оладилар. Ўқувчиларга савол беришни ўргатишни 2-синфдан бошлаш мақсадга мувофиқдир. 
Ўқувчиларни онгли равишда савол тузишга ўргатиш учун ўқитувчи матнга ўзи тузган ёки 
«Ўқиш китоби»да берилган саволларни таҳлил қилади. Таҳлил учун «Нега у ёки бу савол 
қўйилган? Унда Ким ёки нима ҳақида гап боради. Савол кўпроқ қайси сўзлар билан бошланади? « 
каби саволларни ишлатади ва матндан фойдаланган ҳолда бу саволларга жавоб беришни ўргатади. 
Иккинчидан, ўқитувчи ўқувчилар эътиборини матнга савол тузиш йўлига қаратади ва савол 
тузишдан олдин матнни диққат билан ўқиш, қатнашувчи шахсларни кўрсатиш, савол тузиладиган 
қисмни ажратиш кераклигини тушунтиради. Савол тузишга ўргатишнинг бошланғич босқичи бу 
машқ жамоа бўлиб бажарилади ва таълимий характерда бўлади; бунинг учун қулайроқ савол 
ажратилиб, нима учун у қизиқарли экани ёки, аксинча, ноқулай бўлса нима учун ноқулайлиги 
тушунтирилади. Масалан, 3- синфда”Аҳиллик улуғ бахт” эртагида ”Одамларнинг чолнинг 
болалари ҳақидаги фикри юзасидан савол тузинг (Одамлар ақлли чолнинг болалари ҳақида нима 
дейишди?) 4- синфда ”Қовун сайли” (Ш.Саъдулла) ҳикояси юзасидан савол тузиш топшириғи 
қуйидагича берилади: 
-Ҳикоянинг биринчи хатбошини ўқинг ва шу қисм юзасидан савол тузинг. 
-ҲИКОЯНИНГ 1 ХАТБОШИСИДА қўЛЛАНГАН СўЗЛАРНИНГ МАЪНОСИНИ 
ИЗОҳЛАШ БўЙИЧА САВОЛ-ТОПШИРИқЛАР ТУЗИНГ.(Бежирим, сертор, сўзларининг 
маъносини изоҳланг.) 
-Ҳикоя қаҳрамонлари юзасидан саволлар тузинг каби. 
Кейинчалик муҳокама ва ижодий саволлар беришни ҳам ўзлаштириб оладилар. 
Матнни тасвирлаш. Матнни 2 хил тасвирлаш мумкин: 1) сўз билан тасвирлаш; 2) график 
тасвирлаш. 
Сўз билан тасвирлаш ўзига хос мураккаб иш тури бўлиб, унда манзарани сўз ёрдамида аниқ 
қайта тиклаш талаб этилади. Бунда сўзларни аниқ танлашга эътибор қаратилади. Турли табиат 
манзараларини, қатнашувчи кишиларнинг ташқи кўринишини, воқеа содир бўлган жойларни 
тасвирлаш топшириқ қилиб берилиши мумкин. 
Матнни сўз билан тасвирлашга ўргатишни дарсликда берилган расмни матндаги шу расмга 
мос қисм билан таққослаб тасвирлашдан бошлаш керак. 
Сўз билан тасвирлаш бос қичма-босқич, махсус тайёргарликдан сўнг амалга оширилади: 
1. Матндан манзара, вазият ёки қаҳрамонларнинг ташқи кўриниши тасвирланган ўринлар 
аниқланади. 
2. Нисбий тугалланган ўринлар ажратилади. 
3. Тасвирлашга лексик-услубий тайёргарлик кўрилади, яъниёзувчи, шоир қўллаган луғавий 
бирликларга ўқувчилар диққати тортиладива улар таҳлил қилинади. Тасвирлашда сўзни аниқ 
танлашга ёрдам беради.
4. Сўз билан тасвирлашга ўргатишнинг дастлабки пайтида доскага фойдаланиладиган 
сўзлар ёзиб қўйилиши зарур. Сўз билан тасвирлаш қайта ҳикоялашга айланиб аслиги лозим. 
График тасвирлаш кўпроқ уйда бажарилади. Бунинг учун ўқувчилар тасвирланадиган матн 
қисмини ажратадилар, уни диққат билан ўқиб чиқадилар, мазмунини ўзлаштирадилар ва унга мос 
расм чизадилар.Бунда ўқувчи Лар билан қандай ранглардан фойдаланиш, ранглар ифодалайдиган 
маънолар бўйича суҳбат ўтказилади. Расмлар кўргазмаси ташкил этиладли. Ҳар бир расм 
муаллифи ўзи чизган ранг тасвирини изоҳлаб беради. Компьютерлаштирилган синфлар график 
тасвирлашда синфда бажартирилиши мумкин. Бунда ўқувчиларнинг ижодий ёндашувларига 
имкон берилади. 
Ўқувчилар асар воқеалари ривожини серияли расмлар асосида муайян изчилликда 
тасвирлашлари ҳам, ҳар бир расм серияси остида шу қисмда ифода этилган муҳим фикрларни ёзиб 
қўйишлари ҳам мумкин. Булар асар матнини тўлиқ , қайта ҳикоялаш , шунингдек, ўқилган 
ҳикоя,мақоланинг режасини тузиш, матн мазмунини, унинг тасвирий воситаларини билиб олишга 
ёрдам беради. 



Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish