Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

Асар режасини тузиш. Режа матн мазмунини онгли ва чуқур тушунишда, асосий фикрни 
ажратишда, воқеаларнинг изчиллигини белгилашда, матн қисмларининг ўзаро боғланишини 
тушунишда ўқувчиларга ёрдам беради. Режа устида ишлаш ўқувчилар нутқи ва тафаккурини 
ўстиради. Улар матнни мазмунан тугалланган қисмларга бўлишга ва ҳар бир қисмнинг асосини 
топишга уларга қисқа ва аниқ сарлавҳа топишга, уни режа қисми сифатида шакллантиришга 
ўрганадилар. 
Режа тузишга тайёргарлик ишлари савод ўргатиш давридаёқ бошланади. Тайёргарлик 
машқининг энг оддий тури берилган сарлавҳалардан кичик матн мазмунига мосини топиб қўйиш 
ҳисобланади. Бундай машққа ўргатишда ўқитувчи сарлавҳа асосий фикрни ифодалашини 
таъкидлайди, болалар топган сарлавҳани таҳлил қилиб, у ёки бу сарлавҳа нима учун мос ёки мос 
эмаслигини тушунтиради. Режа тузишга тайёргарлик ишининг 2-тури ўқитувчи раҳбарлигида 
танлаб ўқиш ҳисобланади, болалар матндан ўқитувчи берган саволга жавоб бўладиган ўринни 
топиб ўқийдилар. 
Режа тузиш «оддийдан мураккабга» тамойили асосида аста-секин мураккаблаштирилиб, 
муайян изчилликда ўтказиб борилади. Ўқувчилар 1-синфда ўқилган кичик матнга ўқитувчи 
раҳбарлигида сўроқ гап тарзида сарлавҳа танлашлари, 2-синфда кичик мақоланинг режасини 
ўқитувчи раҳбарлигида сўроқ ёки дарак гап тарзида тузишлари, 3-синфда ўқилган матн режасини 
жамоа бўлиб тузишлари, 4-синфда мустақил режа туза олишлари керак. 
Режанинг энг оддий шакли расмли режа ҳисобланади. Бунинг учун аввал болалар китобда 
берилган расмлардан матн қисмига мосини танлашга ва уни номлашга ўргатилади, кейин матн 
қисмига тайёр расм берилмайди, уни болаларнинг ўзлари сўз билан тасвирлайдилар. Ҳикоя 
ўқилади ва қисмлари бўйича таҳлил қилинади, сўнг ўқувчилар матннинг 1-қисмини ўқийдилар, 
ўқитувчи улардан қандай расм чизиш мумкинлигини сўрайди. Қолган қисмлари устида ҳам ишлар 
шу тарзда ишланади.Ўқувчилар чизган расмларига ном (сарлавҳа) қўядилар. Улар қўйган ном 
сарлавҳа доскага режа қисми тарзида ёзиб берилади. 
Ўқувчилар расмли режа тузишдан логик режа тузишга ўтадилар, логик режа тузиш қуйидаги 
изчилликда ўргатилади: 
1. Ўқитувчи қисмларга бўлинган матнга танлаб режа тузади ва матн режасининг ўрнини 
алмаштириб, сарлавҳа тарзида хаттахтанинг чап томонига ёзиб қўяди. Ўқувчилар матннинг 1-
қисмини ўқийдилар, шу қисм мазмунига мос сарлавҳани топадилар, уни ўқитувчи хаттахтанинг 
ўнг томонига ёзади. Ана шу тарзда хаттахтада ўқилган матннинг режаси ҳосил бўлади. 
2. Матн қисмларини таҳлил қилиш жараёнида ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида ҳар бир 
қисмдаги асосий ғояни аниқлайдилар ва унга сарлавҳа топадилар, ўқитувчи сарлавҳаларни режа 
тарзида хаттахтага ёзиб боради. 
3. Қисмларга бўлинмаган матн танланади, сарлавҳалар матн режаси тартибида доскага 
ёзилади. Ўқувчиларга берилган сарлавҳалардан фойдаланиб, матнни қисмларга бўлиш 
топширилади. Улар матнни ўқишади ва сарлавҳаларга тегишли қисмни ажратадилар. 
4. Қисмларга бўлинмаган матн танланади, сарлавҳалар аралаш тарзда хаттахтага ёзилади. 
Ўқувчиларга юқоридагидай қисмларга бўлиш топширилади. Ўқувчилар матнни ўқиб, нисбий 
тугалланган қисмни ажратадилар ва унга мос сарлавҳани хаттахтадан танлайдилар. Иш шу тарзда 
давом эттирилиб, матн режаси тузилади. 
Ўқувчиларда режа тузиш кўникмаси ҳосил бўлгач,улар матнни мустақил равишда қисмларга 
бўладилар.( 3-4- синф) Ҳар бир қисмга режа тузадилар. Режани 3-4- синфларда дарак ва атов гап 
тарзида шакллантириладилар. Режада ҳар бир қисми бир турдаги гаплар шаклида бўлиши лозим. 
Ҳозир мактаб тажрибасида изоҳли ўқиш, ижодий ўқиш, адабий ўқиш усулидан, муаммоли 
ўқитиш методларидан, илғор педагогик технология методларидан ҳам кенг фойдаланилмоқда. 
Масалан, А. Қодирийнинг «Чин дўст» ҳикоясини ўрганишда изоҳли ўқиш методидан 
фойдаланиш мумкин. Чунки бу асар матнида ўқувчиларга луғавий маъноси тушунарсиз бўлган 
сўзлар учрайди. Масалан, ҳикоядаги сабоқдош, мирзабоши, ҳаволанмас, асранди, ғарқ, ҳолда, 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish