Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги тошкент молия институти



Download 64,82 Kb.
bet5/12
Sana23.02.2022
Hajmi64,82 Kb.
#177993
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Курс иши М.Усманов 58-2

Валюта тизими - бу, мамлакатлар ўртасида валюта муносабатларини ташкил этиш шаклидир.
Валюта тизими - бу, хўжалик алоқаларини байналмилаллашуви асосида тарихан шаклланган, валюта амали билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир.
Валюта тизимининг моҳияти, ташкил этилиш шакллари ва роли жамиятнинг иқтисодий тизими билан белгиланади.
Валюта тизими давлат, резидент ва норезидент шахсларга ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун шароит яратиб беради. Субектларнинг ушбу фаолияти амалга ошишида валюта қонунчилиги алоҳида аҳамият касб этади.
Валюта қонунчилиги - бу, мамлакат ичкарисида валюта қимматликлари билан бир мамлакат ташкилотлари ва фуқаролари ҳамда бошқа мамлакат ташкилотлари ва фуқаролари ўртасидаги шартномаларни ҳамда мамлакат ичкарисидан хорижга ва хориждан мамлакат ичкарисига миллий ҳамда хорижий валюталар ва бошқа валюта қимматликларини олиб кириш, олиб чиқиш, ўтказиш ёъли билан амалга оширилишини тартибга солувчи қонуний меъёрлар йиғиндисидир.
Ўзбекистон Республикасида валюта тизими шаклланишининг механизми, мақсади, вазифалари, тамойиллари ва тартибга солиш чоралари (янги таҳрири) “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг моддаларида белгиланган.
Махсус адабиётларда валюта тизимларининг 3 кўриниши фарқланади, яъни миллий, жаҳон ва ҳудудий валюта тизимлари.
Миллий валюта тизими мамлакат пул тизимининг таркибий қисми бўлиб, валюта муносабатларининг йиғиндиси сифатида майдонга чиқмайди, балки ушбу муносабатларни фақат қонунчилик актлари билан ташкил этилиш тартибини белгилайди. Валюта муносабатларини ташкил этишнинг бундай тартиби биринчи навбатда валюта тизими элементларини белгилашни ўз ичига олади.
Миллий валюта тизимининг қонунчилик асосида белгиланадиган элементларига қуйидагилар киради:
Миллий валюта ва унинг номи;
Миллий валюта паритетини белгилаш;
Миллий валютанинг конвертация шартлари;
Миллий валюта курсининг режими;
Халқаро кредит муомала қуролларидан фойдаланишни тартибга солиш (регламентация);
Халқаро заҳира активлари таркибий қисмлари (компонентлари) ўртасидаги нисбатни аниқлаш;
Мамлакатнинг халқаро ҳисоб-китобларини тартибга солиш (регламентация);
Миллий валюта ва олтин бозорлари фаолиятининг режими;
Валюта чекланишларининг ўрнатилиш тартиби;
Валюта муносабатларига хизмат кўрсатувчи ва уларни мувофиқлаштирувчи миллий органлар мақоми.
Юқорида зикр этилган элементлар йиғиндиси халқаро валюта-кредит ва ҳисоб-китоб муносабатларини амалга ошириш учун давлат томонидан белгиланадиган валюта механизмидир.
Миллий валюта ва унинг номи миллий валюта тизимининг асоси бўлиб ҳисобланади, у қонун асосида давлатнинг пул бирлиги сифатида белгиланади. Халқаро иқтисодий муносабатларда ишлатиладиган миллий пуллар валютага айланади. Халқаро ҳисоб-китобларда одатда хорижий валюта, яъни бошқа мамлакатларнинг эркин муомалада юрадиган валюта мақомига эга пул бирликлари ишлатилади. Ушбу пул бирликлари билан девиз тушунчаси боғлиқ.
Девиз - бу, хорижий валютадаги ҳар қандай тўлов воситасидир. Хорижий валюта бозорида олди-сотди объкти бўлади, халқаро ҳисоб-китобларда ишлатилади, банкларда ҳисоб-варақларда сақланади, аммо ушбу давлат ҳудудида қонуний ҳисоб-китоб воситаси бўлиб ҳисобланмайди (кучли инфляция даврларини ҳисобга олмаган ҳолда). Мамлакатда кучли инфляция ва инқироз ҳолатида миллий валютани нисбатан барқарор бўлган хорижий валюта сиқиб чиқаради, замонавий шароитда бу АҚШ доллари ва Евродир.
"Валюта" категорияси, миллий ва жаҳон хўжаликларининг ўзаро алоқаси ҳамда муносабатларини таъминлайди.
Миллий валюта паритетини белгилаш. Валюта паритети - бу, икки валюта ўртасидаги, қонуний асосда белгиланган нисбат. Монометализм даврида (олтин ёки кумуш) валюта курсининг асоси бўлиб танга паритети ҳисобланган. Танга паритети - бу, турли мамлакатлар пул бирликларини ўзидаги металл сиғимига кўра ўзаро солиштиришдир. Танга паритети тушунчаси валюта паритети тушунчаси билан мос келади.
Ўзбекистон Республикаси валюта тизими халқаро келишувларни ҳисобга олган ҳолда яратилган қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган амалдаги меъёрий ҳужжатлар орқали ташкиллаштирилади ва тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси валюта тизими умумжаҳон валюта тизими мезонлари, низомларини ҳисобга олган ҳолда шаклланди ва ҳозирги вақтда такомиллаштирилиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида валюта сиёсатини амалга ошириш ҳамда валюта муносабатларини бошқариш ва тартибга солиш ишлари бўйича давлат органлари структураси мавжуд. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ягона давлат валюта сиёсатини яратиш ва бошқаришни таъминлайди.
Уларнинг вазифаларига валюта муносабатларига тааллуқли бўлган қонун ҳужжатларини қабул қилиш, ушбу қонун ҳужжатларини бажарилиши устидан назорат ўрнатиш, валюта тизими соҳасида ваколат ва вазифаларни тақсимлаш ишлари киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасида валюта муносабатларини тартибга солишни ижро этувчи органлар ҳисобланадилар.
Ўзбекистонда валюта тизимининг асоси бўлиб, 1994 йилда муомалага киритилган миллий пул бирлиги «сўм» ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси валюта тизимининг ўзига хос томони бу миллий пул бирлиги «сўм»нинг «сузувчанлиги»дадир. Бу эса ўз навбатида мамлакатимиз валюта бозори «тўлқинларида» сўмнинг курси «сузиб» юришини англатади ва унинг хорижий валюталарга нисбати талаб ва таклифга асосан шаклланади.

1.3. Марказий банкнинг валюта сиёсати.


«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида: «Марказий банкнинг бош мақсади - миллий валюта барқарорлигини таъминлашдан, унинг қадрини ошириш ва шу орқали баҳолар барқарорлигини таъминлашдан иборат» деб ёзиб қўйилган.
«Валюта барқарорлигини» атамаси пул массаси, нарх-наво ва миллий валюта алмашув курсининг барқарор бўлиши тушунчасини ўз ичига олади. Бу эса Марказий банкнинг иқтисодиётни бошқаришдаги ролини акс эттиради. Албатта, пул массасига, нархларга алмашув курсларига таъсир кўрсатадиган омиллар кўп бўлиб, шулардан айримлари Марказий банкнинг бевосита назорати ва таъсиридадир.
Марказий банкнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
монетар сиёсат ва валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул қилиш ҳамда амалга ошириш;
ташкил этиш ва таъминлаш;
банк фаолиятини тартибга солиш ва банклар устидан назорат ўрнатиш;
Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин-валюта заҳираларини, шунингдек хукумат заҳираларини келишувга кўра сақлаш ва бошқариш;
Ўзбекистон Республикасида ҳисоб - китобларнинг самарали тизимини Молия вазирлиги билан биргаликда давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш.
Марказий банк ўзи белгиланган энг кам миқдорда резервлар сақлаш тўғрисида банкларга кўрсатма беради. Мажбурий резервлар Марказий банкда нақд пул ёки омонатлар кўринишида, Марказий банк белгиланган тартибда депозитга ўтказилади.
Ваколатли банкларни молиявий жиҳатдан барқарорлилигини таъминлаш, кредиторлар ва маблағларни банкка қўйган мижозларнинг манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида МБ чет эл валютасидаги операциялар бўйича иқтисодий меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиққан.
Валюта операцияларини амалга ошириш учун объектив асос бўлиб ташқи савдо, капиталлар ва кредитларнинг харакати хизмат қилади. Халқаро меҳнат тақсимотининг юзага келиши ва ривожланиши экспорт-импорт операцияларининг юзага келишига ва такомиллашишига асосий сабаб бўлади.
Валюта операцияларининг кенг кўламда ривожланиши марказий банкларга ушбу бозорда эркин ҳаракат қилишга ва айни вақтда уларни тартибга солишга имкон яратди.
Марказий банкнинг валюта операцияларини амалга оширишга имкон берувчи бир қатор асослар мавжуд бўлиб, улардан асосийлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
а) Марказий банкнинг етарли миқдорда олтин-валюта заҳираларига эга бўлиши.
Бизга маълумки, кўпчилик ривожланган давлатларда, хусусан, АҚШ, Германия, Австрия, Буюк Британияда давлатга тегишли барча олтин-валюта заҳиралари Марказий (Федерал, Резерв) банкнинг балансига ўтказилган. Марказий банкнинг вазифаси ушбу резервлардан оқилона фойдаланиш билан биргаликда уларни ошириб бориш ҳисобланади. Демак у ўз балансида чет эл валюта заҳираларига суянган ҳолда, хукумат томонидан белгиланган валюта сиёсати доирасидаги барча операцияларни амалга оширади. Масалан, валюта инвестициясини амалга ошириш учун валюта курсининг тебранишларига барҳам бера оладиган миқдорда ликвидли маблағларга эга бўлиш лозим. (Англия Марказий банки ана шу мақсадга хизмат қилувчи 40 млд. АҚШ долларидаги заҳирага эга).
б) Марказий банкнинг хорижий мамлакатлар банклари билан корреспондент муносабатларининг мавжудлиги.
Марказий банкнинг халқаро валюта бозорларидаги барча операциялари унинг ўз миллий ва хорижий валюталардаги корреспондент ҳисобварақлари орқали амалга оширилади. Ҳар бир валюта турига биттадан корреспондент ҳисоб варағи очилади ва Марказий банк бошқа мамлакатларнинг Марказий банкларида ўз хуқуқий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда эркин тарзда корреспондент ҳисобварақларини юритишга ҳақлидирлар.
Ҳозирги кунда Марказий банклар халқаро валюта бозорларида тижорат банклари билан рақобат қила олмайдилар. Тижорат банклари ҳар йили улкан миқдордаги маблағларни валюта курсининг ўзгаришини чамалаш, валюта таваккалчилигини бошқариш мақсадларига сарфлайдилар. Бунинг устига Марказий банклар бевосита тижорат тизимлари билан кредит, ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш операцияларини ривожлантириш имкониятини чеклайди. Бунга сабаб, улар тижорат структураларига хизмат кўрсатмайдилар.
Марказий банкнинг диллерларига, одатда, корреспондент ҳисобварақларининг қолдиғи минимал бўлиши керак деган мажбурий шарт қўйилади. Юқорида келтирилган омилларнинг мавжудлиги ана шу шартларни бажарилишини тақозо қилади.
в) Марказий банкка валюта операцияларини амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи меъёрий хужжатларнинг мавжудлиги.
Республикамизда «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Марказий банкнинг валюта операцияларини амалга ошириш учун хуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг VI бобида валютани тартибга солиш ва халқаро резервларни бошқариш масалалари белгилаб берилган. Ушбу меъёрий хужжатларга мувофиқ, Марказий банк расмий валюта муносабатларини тартибга солувчи давлат органи сифатида фаолият кўрсатади. У ўз балансидаги расмий олтин валюта резервларини мустақил тарзда бошқариш хуқуқига эга ва айни вақтда, уларни самарали бошқариш юзасидан ҳам жавобгардир.
г) Чет эл валюталари билан савдо қилишда мавжуд бўлган савдо удумларига риоя қилиш.
Халқаро валюта савдосидаги қонунларда ёки шартномаларда белгилаб қўйилмайдиган, аммо ҳамиша унга риоя қилинадиган ана шундай муҳим удумлар тоифасига қуйидагиларни киритиш мумкин.
Спот битимлари бўйича валюталарни 2 иш куни мобайнида ўтказиш. Ушбу муддатда улгурмаган томон, албатта, жарима тўлайди.
Котировкаларни эълон қилиш.
Битимнинг имзоланишини қуйидагиларни ўз ичига олиш керак:
алмашинадиган валюталарни аниқлаш;
курсларни белгилаш;
йирик ихчамлаштирилган битим суммасини белгилаб олиш;
валютада тўлаш;
валюта ўтказилиши лозим бўлган манзилни кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валюта операциялари, ҳозирги кунда, Республика Олий Мажлиси ва хукуматимиз томонидан аниқланган монетар сиёсатининг асосий йўналишларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, валюта савдосида мақсадлилик ва устуворлик принципига кўпроқ эътибор берилмоқда. Ушбу мақсадларга қуйидагилар киради:
экспорт учун махсулот ишлаб чиқариш билан машғул бўлган корхоналар;
чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олган фойдалари ва девидендлари;
Республика иқтисодиётининг етакчи тармоқларидаги устивор лойиҳаларда қатнашаётган корхоналарнинг сўм маблағлари;
халқаро туризм хизмати, халқаро алоқалар бўйича хизмат, хизмат сафари ва хорижда таълим олиш билан боғлиқ харажатлар.
Ушбу мақсадлар учун валюта савдосини амалга ошириш тартиби фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта операцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган барча асосларга эга.
Марказий банк фойда олиш мақсадида фаолият юритмайди. Лекин, қонунда унинг харажатлари ўз даромадларидан қопланиши қайд этилган. Марказий банк бюджет ташкилоти ҳисобланмайди.
Амалиётдан маълумки, Марказий банкнинг бош мақсади - миллий валюта, валюта барқарорлигини таъминлаш ва шу орқали мамлакатда баҳолар барқарорлигига эришишдан иборат.
Марказий банкнинг валюта сиёсати шу бош мақсадга эришишнинг муҳим воситасидир.
Марказий банкнинг валюта сиёсати деганда унинг валюта муносабатларини ташкил қилиш ва тартибга солиш соҳасидаги тадбирларининг мажмуи тушунилади.
Марказий банкнинг валюта сиёсатининг асосий шаклларига қуйидагилар киради:
Дисконт сиёсати; девиз сиёсати;
а) валюта интервенцияси;
б) девальвация;
в) ревальвация;
г) валюта резервларини диферсификация қилиш.
Дисконт сиёсати - бу Марказий банкнинг ҳисоб-ставкасини ўзгартириш йўли билан миллий валюта курсига ва тўлов балансининг ҳолатига таъсир этиш мақсадида амалга ошириладиган валюта сиёсатидир.
Марказий банкнинг дисконт сиёсати капиталларнинг давлатлараро харакатини жадалаштирадиган муҳим воситадир. Аммо ушбу қоидани МДҲ давлатларига нисбатан қўллаб бўлмайди. Валюталарнинг конвертирлаштириш муаммосини тўлақонли ҳал этилмаганлиги капиталларнинг эркин харакат қилинишдаги жиддий тўсиқдир. Шунинг учун, бу мамлакатларда ҳисоб ставкасини ўзгариши капиталларнинг харакатига бевосита таъсир қилмайди.
Марказий банкнинг миллий валюта курсига таъсир этиш мақсадида валюта бозорида чет эл валюталарини сотиб олиш ва сотиш валюта интервенцияси дейилади.
Ҳозирги даврда валюта интервенциясидан кўзланган мақсад бўлиб валюта курсининг қисқа вақт оралиғида кутилмаганда юзага келадиган кескин тебранишларига барҳам бериш ҳисобланади. Марказий банклар валюта курсини исталган даражада ўзгартириш имкониятига эга эмас, чунки улар валюта бозорларида тижорат банклари билан рақобат қила олмайдилар. Шу сабабли, валюта интервенциясидан мақсад валюта курсининг кескин тебранишлари оқибатларини юмшатиш ҳисобланади.
Валюта интервенцияси расмий олтин-валюта заҳиралари ёки марказий банкларнинг банклараро «своп» битимлари ҳисобига амалга оширилади.
Бреттон - Вудс тизими доирасида валюта интервенцияси, асосан, қатъий белгиланган курсларни қадрини ушлаб турли мақсадида ўтказиларди. Интервенциясини ўтказишда асосий валюта АҚШ доллари бўлгани учун, АҚШ бошқа давлатларга унинг курсини маълум даражада ушлаш юзасидан мажбурият қўйди. Ямайка тизимида сузиб юрувчи валюта курсларига сузиб ўтилгандан сўнг, валюта интервенцияси асосан курсларнинг тез тебранишини олдини олиш мақсадида ўтказиларди. АҚШ долларининг резерв валюта сифатидаги роли пасайиши оқибатида валюта интервенциясида доллари билан бир қаторда немис маркаси ҳамда бир қатор ғарбий Европа ва Япония давлатлари валюталари қўлланила бошлади.
Интервенциянинг психологик эффекти катта аҳамиятга эгадир: Марказий банкнинг операцияларининг ошкоралик даражаси қанчалик юқори бўлса, валюта бозоридаги субъектлар органларнинг тазйиқига шунчалик даражада бўйсунадилар.

Download 64,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish