Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/91
Sana26.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#467261
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   91
Bog'liq
РОЗАопа ДИССЕРТАЦИЯ охиргиси (Восстановлен)

“ёш” 
ва
“âge”
сўзларининг умумий маъноларидаги синоним сўзлар ва сўз 
бирикмалари деярли айнан ўхшашлигини кузатамиз. Битта ҳолатда француз 
тилидан фарқли равишда, ўзбек тилида “умрнинг сўнгги даври, кексайганлик 
йиллари” каби маънони ажратиб кўрсатадилар. Яъни олам тил манзарасининг 
бу парчаси айнан ўзбек тилида энг дискрет тарзда кўрсатилган. Ўзбек тилида 


51 
“ёш”
тушунчасини концептуаллаштиришнинг иккинчи фарқ қилувчи жиҳати 
шундан иборатки, ушбу вербаллаштирилган тушунчанинг маънолари 
кўламида “вақтнинг номаълум бўлаги, даври” оттенкаси ажралиб туради. 
Француз тили эса 
“âge”
сўзининг бундай маъносини ажратиб кўрсатмайди. 
Гендер аломатлари бўйича энг фаол бўлиниш “ёшлик, йигитлик” ва 
“балоғат” микромайдонларида қайд қилинган. Айнан мана шу даврларда ҳам 
жисмоний, ҳам ақлий эркаклик (маскулинлик) ва аёллик (фемининлик) 
биринчи планга чиқади. 
 
 
 
 
 


52 
II БОБ. Француз ва ўзбек тилларида ёш даврлари тушунчасининг 
лексик - семантик ифодаланиши
 2.1. “Ёш давр” ларининг лексик-семантик ифодаланиши 
“Ёш давр”лари тушунчаси тилда турли хил лексик воситалар орқали 
вербаллашади. Бошқа томондан эса “ёш давр”лари семантикасига эга бўлган 
сўзлар кўчма маъноларда ҳам вербаллашади. “Ёш давр” семантикаси, 
шунингдек, сўз ясалиш даражасида ҳам ўз ифодасини топади.
Диссертация олдига қўйилаётган асосий вазифа ҳозирги замон француз 
ва ўзбек тиллари соҳибларининг оммавий онгида мавжуд ” ёш давр”ларининг 
таркибини ва мазмунини аниқлашдан иборатдир. 
“Ёш давр”ларининг маънолари, албатта, семали тасаввурларга эгадир. 
Масалан, сўрғич сўзининг луғавий талқинларида сўрғич, чақалоқ болалар 
учун мўлжалланишига ишора қилинади. Маразм сўзининг бош мазмуни 
русча-ўзбекча луғатда қуйидагича талқин қилинади. Одамнинг психик ва 
жисмоний фаолияти қарилик ёки узоқ вакт давом этадиган сурункали 
касаллик туфайли кучқувватдан қолиш, маънавий тушкунлик кузатиладиган 
ҳолат.
Ишнинг мазкур бўлимида француз ва ўзбек тиллари учун хос бўлган 
“ёш давр”лари тушунчасининг лексик-семантик ифодаланиши таҳлил 
қилинмокда. Шу муносабат билан биз тадқиқ этаётган лексик-семантик 
мажмуа лексик-семантик майдонларга бўлинмайди. Унинг таркибий 
қисмлари одам ҳаётидаги у ёки бу “ёш давр”ига бўлган муносабати билан 
бирлаштирилган лексик гуруҳлардир ва шундай гуруҳлар ўз таркибига турли 
категориал синфларга кирувчи лексемаларни қамраб олади. “Ёш давр”ларини 
таҳлил қилиш учун асосий материал сифатида абстракт отларни ажратиб 
оламиз, чунки француз ва ўзбек тилларида ажратиб кўрсатиладиган асосий 
“ёш давр”ларини белгилаш бизнинг тадқиқот учун мувофиқ тарзда муҳим 
ҳисобланади. Бизнинг тасаввуримизда, 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish