Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги фарғона давлат университети



Download 1,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/91
Sana26.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#467261
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   91
Bog'liq
РОЗАопа ДИССЕРТАЦИЯ охиргиси (Восстановлен)

(trante an - 30 ёш).
Биологик ёш “ҳаёт ёшлари” характеристикасига эга ва 
тилда инсон ҳаёт йўлининг у ёки бу даврини ифодаловчи бирликлар (
enfance- 
‘болалик’) билан, шунингдек, ёш ривожининг у ёки бу поғонасида бўлган 
инсон билан (
enfant - бола garcon - ‘катта ёшли, балоғатга етган

ифодаланади. Эмоционал ёш шу билан боғлиқки, ҳаёти давомида инсон 
ижтимоий ролларнинг тўпламини дастлаб ўзлаштиради, кейин эса аста-секин 
тарк этади: ўз маъноси доирасида ёш семасига эга бўлган, тилда 
parent ота-
она
кўринишидаги лексемалар билан акс этадиган меҳнат ва оилавий роллар 
тўплами ва, ниҳоят психологик ёш деганда инсон томонидан ўзининг ички 
ёшини кечинманинг алоҳида шакли сифатида тушуниб етадиган психологик 
вақтнинг амалга ошиши тушунилади. Кўпинча психологик ёшнинг туйғуси 
индивиднинг хронологик ёши билан мос келмаслиги мумкин. 
Ҳаётнинг қатъий ва орқага қайтариб бўлмайдиган кетма-кетлигидан 
фарқли равишда, “ёш” тушунчасида лингвомаданий феномендаги каби унинг 
таркибий қисмлари чатишиб кетиши, кетма-кетлик бузилиши, ўзаро 
ўтказувчанлик пайдо бўлиши, чегараларнинг қўшилиб кетиши мумкин. 
Буларнинг ҳаммаси инсоннинг лисоний манзарасида акс этадиган ментал 
жараёнлар, аксиологик мўлжалларнинг ўзгариши, миллий ўзига хослик 
билан ўзаро боғлангандир.
Лингвистик ишларда ёш шкала (В. Г. Гак, Р. Г. Пиотровский, К. Б. 
Бектаев) ёки ёй (О. В. Бахмет) кўринишида тақдим қилиниб, унда ёш 
даврлари чегаралари ҳақидаги тасаввурлар аралашиб кетган. 
Ҳаётнинг турли босқичлари ўртасида аниқ чегарани белгилаш 
имконияти йўқлиги сабабли ёш лексикаси тадқиқотчилар томонидан кичик 
гуруҳларга турлича тақсимланади 
89
.
89
Бахмет О.В. Язқковая актуализация оценки геронтологических преобразований личности(на материале английского 
языка) Автореф. дисс. ...канд.филол. наук. – СПб.: 2006. – С. 19.


46 
Ёшнинг номларини шаклланган тизим сифатида биринчи марта тадқиқ 
қилган Г. А. Путягин
90
, инсонни ёши бўйича номловчи сўзларни 12 та кичик 
гуруҳларга жамлади: 
янги туғилган ёш, эмадиган, чақалоқ, гўдак, болалик, 
ўсмирлик, ўспиринлик, йигитлик, ўрта ёш, ёши қайтган (қарий бошлаган), 
қари, жуда қари (кексайган, мункиллаган, мункайиб қолган) ёш. 
Н. В. Крючкова ёш таснифини континиум тарзида келтиради ва ёш 
даврларининг 5 та асосий даврларини ажратиб кўрсатади: болалик, 
ўспиринлик, йигитлик, балоғат (етилганлик) ва кексалик, унда қўшни 
зоналар бир-бири билан кесишади ва бири иккинчисининг устига тушади
91
.
Биз эса ўз тадқиқотимизда ёш даврларининг қуйидаги 6 та номини 
ажратиб кўрсатамиз: 

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish