“ёш”
ва “âge”
сўзларининг умумий маъноларидаги синоним сўзлар ва сўз
бирикмалари деярли айнан ўхшашлигини кузатамиз. Битта ҳолатдан
ташқари: француз тилидан фарқли равишда, ўзбек тилида “умрнинг сўнгги
даври, кексайганлик йиллари” каби маънони ажратиб кўрсатадилар. Яъни
олам тил манзарасининг бу парчаси айнан ўзбек тилида энг дискрет тарзда
кўрсатилган. Ўзбек тилида
“ёш”
тушунчасини концептуаллаштиришнинг
иккинчи фарқ қилувчи жиҳати шундан иборатки, ушбу вербаллаштирилган
тушунчанинг маънолари кўламида “вақтнинг номаълум бўлаги, даври”
оттенкаси ажралиб туради. Француз тили эса
“âge”
сўзининг бундай
маъносини ажратиб кўрсатмайди.
“Ёш” ва “âge”
сўзларининг изоҳларини солиштириш давомида “вақт”
феноменларини концептуаллаштиришнинг антропоцентрик характери инсон
“ёши” орқали аниқланди. Ҳар иккала тилда ҳам вақтнинг узоқ бўлаклари,
даврлар, инсон умрининг узунлиги “авлодни” ифодаловчи тегишли
синонимлар билан бирга, “кимнингдир ёки ниманингдир ҳозирги ҳаёти, вақт
даври; кимдир тегишли бўлган авлод” орқали тушунилади. Шунингдек, ҳар
иккала тилда “давр, инсон умри босқичи” маъносини алоҳида маънода
даврлар, инсоният тарихидаги даврларни ифода этувчи тарихий вақтнинг
кечишига боғлаш муҳим ҳисобланади.
40
Француз тилида шахс номларининг “ёш” белгиси бўйича гендер
аспектини тадқиқ қилаётганда мисол тариқасида қуйидаги лексемалар хизмат
қилишини кузатамиз:
garcon - бола, ўғил бола, fille- вояга етмаган қиз; қиз
бола, қизча; вояга етган қиз, vieux – қари чол, бобой, vieille - қари хотин,
кампир
кабилар.
“Ёш”
тушунчаси
оламнинг
лисоний
манзарасини
мужассамлаштиришда муҳим роль ўйнайди, чунки инсон ҳаётининг ёшига
қараб белгиланадиган даврлари билан боғлиқ бўлган тасаввурлар, билимлар,
баҳолар асосида борлиқнинг турли ҳодисаларини тушуниб етиш содир
бўлади. Инсон характеристикаларидан бири унинг ижтимоий-маданий ёки
гендер (ирсий) тегишлилиги бўлиб, у биологик жинсга тўғридан-тўғри
боғлиқ ва тилда ўз ифодасига эгадир. Бунда тилшуносликдаги гендер
ёндашуви
тилнинг
одамга
йўналтирилган
ўрганишнинг
кейинги
тараққиётини намоён этади ва тилдаги инсон омилини аниқроқ ҳисобга олиш
имконини беради.
Ёш объектив борлиқнинг ажралмас элементи бўлиб, у тил
соҳибларининг онгида тил ва нутқ воситалари мажмуида акс этади.
Ёш
номлари ташкил топган тизим сифатида Г. А. Путягиннинг
79
диссертациясида
ҳамда Н. Д. Арутюнова,
80
Е. В. Рахилинанинг
81
ишларида кўриб чиқилган.
Болалар номларини ўрганишни рус тилида А. Т. Ашхарова
82
ва Р. И.
Хашимовлар
83
тадқиқ қилганлар. В. Г. Гак
84
ва Н. В. Сороколетоваларнинг
рус ва француз тиллари асосида, Л. Т. Костина эса инглизча ва русча ёш
сифатларини тадқиқ қилган бўлса,
85
В. И. Матвеевнинг (рус, украин, инглиз
79
Путягин Г. А. О принципах организации групп в лексической системе (на материале имен существительных,
называющих человека по возрасту, росту, степени физической силы и степени физической красоты): Автореф. дисс.
…канд. филол. наук. – Воронеж, 1975.
80
Арутюнова Н.Д. О новом, первом и последнем // Логический анализ языка. Язык и время. – М.: Индрик.1997. – С. 179-
200.
81
Рахилина Е.В. О старом: Аспектуальные характеристики предметных имен// Логический анализ языка. Язык и время.
– М.: 1997. – С. 201-217.
82
Ашхарова А. Т. Концепт «дитя» в русской языковой картине мира. Автореф.канд. дисс. …филол. наук. – Архангельск,
2002. – С.23.
83
Хашимов Р.И. К вопросу о формировании русской возрастной лексики (историческое формирование и современное
функционированиевозрастных наименований несовершеннолетних детей): автореф. дисс. …канд. филол. наук. – М.:
1973.
84
Гак В.Г. Сопосттавительная лексикология (на материале французского и русского языков). – М.: 1977.
85
Костина Л.Т. Английские и русские прилагательные возраста. – М.: 1978. – 250 с.
41
тили материали асосида),
86
И. Ю. Проценконинг (испан ва украин тиллари
материали асосида),
87
М. А. Федоровнинг (рус тили ва инглиз тилининг
америкача варианти асосида), З. М. Дудареванинг (рус ва бошқирд тиллари
асосида), М. Ш. Шокуеванинг (инглиз, рус, кабардин тиллари), С. М.
Белякованинг, Л. А. Новикованинг (шева тилида ёш белгилари) қиёсий
тадқиқотлари катта амалий ва назарий аҳамиятга эга.
“Ёш” тушунчасининг айрим компонентлари ҳам қиёсий таҳлилнинг
объекти бўлди. Одамларни ёшлари бўйича номлашнинг миллий ўзига
хослиги диахроник нуқтаи назардан Л. В. Фролова томонидан аниқланди,
балоғатга етганлар тематик гуруҳларининг рус тилидаги номлари таҳлил
қилинди. “Ёш” концепти мураккаб ментал комплекс сифатида рус, Британия
ва Америка лингвомаданиятларининг қадриятлари тизимида И. М.
Любина
88
томонидан кўриб чиқилди.
И. Н. Зирянова шах номинациясининг ўзига хос хусусиятларини жинс-
ёш параметрлари бўйича никоҳга оид эълонларнинг матнларида (инглиз ва
рус тилларидаги материаллар асосида) ўрганади.
Бироқ
тилшуносликда
“ёш”
белгиси
бўйича
шахсларни
номинациялашнинг айнан гендер жиҳати етарли даражада ўрганилмаганлиги
ҳамда француз ва ўзбек тилларида алоҳида-алоҳида ва қиёсий-чоғрштирма
аспектларда умуман ўрганилмаганлиги кузатилади.
Тил ҳақидаги фан тараққиётининг ҳозирги босқичи когнитив
лингвистика, категориялаштириш ва концептуаллаштириш, лексика ва
фразеологиянинг
миллий-маданий
ўзига
хослиги,
маданиятлараро
коммуникация, маданий концептлар, гендер тадқиқотларининг лингвистик
жиҳатлари ва бошқа долзарб масалаларга қизиқишнинг ортганлиги билан
характерланади. Турли тиллар материаллари асосида тил маъноларининг
типлари, лексик маънонинг жиҳатлари, лексик ва фразеологик
86
Матвеев В.И. Семантическое поле возраста человека(на материале русского, украинского и английского языков).
Автореф. дисс. …канд. филол. наук. – К.: 1987.
87
Проценко I.Ю. Структурно-семантична характеристика лексики на позначеня вiку людини в iспанськiй мовах.
Автореф. дисс. …канд. филол. наук. – Донецьк, 2010. – 342 с.
88
Любина И.М. Аксиология концепта «возраст» в русской, британской и американской лингвокультурах. Автореф. дисс.
…канд. филол. наук. – Краснодар. 2006. – 205с.
42
семантиканинг ўзаро боғланганлик муаммолари, тил бирликларининг
семантик тузилиш масалалари, лексик номинациянинг ўзига хос
хусусиятлари тадқиқ қилинади.
“Шахс номи” ономасиологик гуруҳи структур-семантик ва грамматик
шаклларининг бойлиги ва ранг-баранглиги жиҳатидан лексиконда етакчи
роллардан бирини эгаллайди, бир неча ўн йиллар давомида тилшуносларнинг
доимий қизиқишини уйғотиб келади. Бу муаммо В. Г. Гак, Е. С. Кубрякова,
Г. Н. Абреимова, А. С. Белоусова, О. Л. Дмитриева, Е. В. Кашпур, Е. Оскаар,
Ю. Р. Серл, Г. В. Смирнова, Л. А. Томашевская, М. Е. Федотова ва
бошқаларнинг ишларида ёритилган.
Шахсларнинг номлари соҳасида турли тиллар ёрқин миллий ўзига
хосликни намойиш қиладилар. Бу шу билан изоҳланадики, биринчидан,
шахсларнинг номлари теран миллий ижтимоий-сиёсий ва турмушга оид
тушунчаларни ҳам, тасаввурларни ҳам акс эттиради, иккинчидан эса, улар ўз
ичига периферияга оид, иккинчи даражали семантик компонентларни олиб,
бу компонентлар ифодаланаётган реалияларнинг миллий ўзига хослигини акс
эттиради. Н. А. Купина ва М. Ф. Скорняковаларнинг қайд қилишларича,
шахсларнинг номлари семантик икки ёқламалик билан характерланади –
улар шахсни қандайдир белгиси билан атаб қолмай, балки уларнинг
соҳибларининг ҳаракатлари, қилиқлари, хулқлари билан мустаҳкам
ассоциациялашади, турмушнинг турли томонларини акс эттиради ҳамда
маълум даражада нафақат шахсни аташ учун, балки у ҳақида қандайдир
маълумотни бериш ёки муносабат билдириш учун ҳам ишлатилади [20].
Шахс номи ҳозирги тилшуносликда антропоцентризм муаммолари
билан узвий боғланган, бу категориялар умумий ва алоҳида каби ўзаро
муносабатдадир. “Ёш” тушунчаси шунингдек инсон билан мустаҳкам
алоқада тадқиқ қилинади, чунки айнан инсон, гарчи планетамиздаги ҳар
қандай объект шу ҳусусиятга эга бўлса-да, биринчи навбатда, ёш тушунчаси
билан ассоциациялашади. Натижада тил материалини таҳлил қилишга ва
шарҳлашга янгича ёндашувни шаклантириш ва ривожлантириш зарурияти
43
пайдо бўлади. Бу эса лингвистик изланишнинг янги стратегияларини ишлаб
чиқишга, тилга бўлган нуқтаи назарларнинг шаклланган тизимини қайта
ўзгартиришга, шунингдек тилшуносликда янги илмий парадигмани
шакллантиришга олиб келди.
А. А. Потебня, Е. Курилович, О. Есперсен, Ю. Н. Караулов, Ю. С.
Степанов, Я. И. Гин, Г. К. Корбет ва бошқалар янгича ёндашувнинг
методологик (умуман тилни ва хусусан унинг категорияларини ўрганишнинг
антропоцентрик ракурси) пойдеворини қурдилар.
Тилшуносликдаги гендер ёндашуви жинснинг умумлашувидаги
маданий фарқлари ва унинг ижтимоий ҳаётдаги роль вазифаси билан боғлиқ
бўлган маълумотни идрок қилиш, шарҳлаш ва узатишнинг ўзига хос
хусусиятларини тушунтиради, бу қатъий илмий таҳлилга, умумлаштиришга,
тизимлаштиришга ва аниқлаштиришга муҳтож бўлган ўзига хос тил
ҳодисалари билан характерланади.
Тилшуносликда гендер тадқиқотлари чет эл ва рус олимлари Р.
Лакофф, М. Р. Кей, Д. Кэмерон, И. И. Халеева, А. В. Кирилина, Е. И.
Горошко, О. Л. Бессонова, А. М. Холод, Е. А. Здровомислова, И. В. Зикова,
А. Г. Фомин, Е. В. Луганская томонидан кенг кўламда олиб борилмоқда.
Охирги ўн йилликларда тилшуносликда номинация муаммосига,
шунингдек предметларни ва борлиқни ўраб турган ҳодисаларни номлаш
воситалари ва усулларини ўрганиш билан боғлиқ бўлган масалаларга катта
эътибор берилмоқда. Тадқиқот ишларининг аксарияти номинация
муаммосига бағишланган бўлиб, уларда мазкур жараённинг турли жиҳатлари
батафсил таҳлил қилинади, шунингдек тил бирликларининг айрим
гуруҳларини номлаш актининг ўзига хос хусусияти кўриб чиқилади.
Шахс номинацияси муаммосини ўрганиш икки хил, яъни лингвистик ва
гендер табиатга эга: а) муаммонинг лингвистик томони шахслар номлари
гуруҳининг тилдаги миқдорий ва сифатий намоён бўлишига таъсир
кўрсатувчи тил ички ўзига хос хусусиятларининг мажмуи деб қаралиши
мумкин; б) муаммонинг гендер жиҳати шахс номинациясининг нутқда пайдо
44
бўлиши ва қўлланилишига таъсир кўрсатадиган биологик кўрсаткичга
асосланган ижтимоий-маданий омилларга боғлиқдир. Бундан ташқари, шахс
номинацияларини ўрганишнинг гендер жиҳати тиллараро ва маданиятлараро
коммуникацияни ўрганиш нуқтаи назаридан ҳам муҳим кўринади.
Шахсни номинациялаш усулларининг гендер жиҳатини тадқиқ қилиш
гендер лингвистикаси соҳасининг ваколатига (хусусан, тилдаги мавжуд
гендер стереотипларини (қолипларини) топиш мақсадида унинг тил
номинатив тизимини ўрганиш билан шуғулланувчи) йўналишига бевосита
алоқадордир. Юқорида айтилган фикрлар асосида мазкур тадқиқотнинг
долзарблиги шундан иборатки, номинация акти янги шахс номларининг
пайдо бўлишига ва мавжуд эскиларининг йўқолишига таъсир кўрсатадиган
ижтимоий-маданий омиллар билан узвий боғлиқликда кўриб чиқилади.
“Ёш” тушунчаси дастлаб ҳар бир этнос учун миллий-маданий ўзига
хосликка эга, шу сабабли у инсон томонидан оламни концептуаллаштиришда
муҳим роль ўйнайди. Демак, “ёш” тушунчаси, умуман олганда, ҳар қандай
инсоний маданиятнинг ва хусусан, француз тили маданиятининг доимий
компонентларидан бири ҳисобланади.
“Ёш” тушунчаси ўзига оммавий қизиқиш уйғотган муаммоларнинг
бири сифатида талқин қилинганлиги сабабли, ушбу ишда биз тушунчани
ўрганишга комплекс ёндашиш, бир-бирига боғланган фанлардаги унинг
тадқиқотлари натижаларини тушуниб етиш зарур деб ҳисоблаймиз.
Баъзи бир тадқиқотларда ёш гуруҳларини ажратиш, умуман олганда,
биологик асосга эга, чунки ушбу хронологик ёшнинг барча популяцияси
учун характерли бўлган ривожланиш босқичи билан қиёслаганда
организмнинг модда алмашинуви ва вазифаларининг ҳолати билан
аниқланади деб таъкидланади ва кўп жиҳатдан жамиятнинг ижтимоий
тузилиши ва маданияти, шу жумладан, тил ва олам тил манзараси билан
белгиланади (Ф. Ариес, И. И. Карасик, О. А. Леонтевич, В. Фойт, Н. В.
Шахматова).
45
Психологик адабиётда ёшнинг тўртта кичик турлари ажратилади:
хронологик, биологик, ижтимоий ва психологик, уларнинг ҳар бири тилда ўз
ифодасига эга. Хронологик ёки паспорт ёши тилда сон билан актуаллашади
Do'stlaringiz bilan baham: |