Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

Такрорлаш учун саволлар 
1. Хўжалик субьйектларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини таҳлил 
этишнинг аҳамияти нималарда кўринади? 
2. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ўрганишда таҳлилнинг асосий вазифалари 
нималардан иборат бўлади? 
3. Қандай ахборот манбаларидан фойдаланилади? 
4. Маҳсулот ҳажмини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини ифодалаб беринг. 
5. Ялпи ва товар маҳсулоти деганда нимани тушунасиз? 
6. Маҳсулот ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши ва унинг динамикаси қандай 
таҳлил этилади? 
7. Маҳсулот номенклатураси ва ассортименти қандай таҳлил этилади? 
8. Маҳсулот ишлаб чиқариш маромийлиги нима? 
9. Маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг бузилишидан кўрилган брак қандай таҳлил этилади? 
10. Маромийликнинг бузилишига нималар сабаб бўлади? 
11. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига таьсир этувчи омилларни кўрсатиб беринг. 
 
МАҲСУЛОТ (ИШ, ХИЗМАТ)ЛАР СОТИШ ВА УЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИГА 
ТАьСИР эТУВЧИ ОМИЛЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ 
Мавзу бўйича таянч иборалар: сотиш ҳажми; сотиш ҳажмига таьсир этувчи омиллар 
таҳлилининг услублари; маҳсулот йетказиб бериш ва сотиш шартномалари; шартнома 
бажарилишини таҳлил этиш усуллари; сифат кўрсаткичлари таҳлили; маҳсулот сифатини 
таҳлил этиш услублари; рекламация. 
6.1. Бозор иқтисодиёги шароитида корхоналарнинг маҳсулот 
сотиш жараёнларини таҳлил қилишнинг аҳамияти, таҳлил 
вазифалари ва манбалари 
Бозор иқтисодиёти шароитида мулк шаклидан қатьий назар барча фирма ва 
компанияларда маҳсулотларни энг аввало сотиш учунгина ишлаб чиқаришни ташкил 
этадилар. Фақатгина буюртмачи талаби асосида ва истеьмолчиларнинг дидини мўлжаллаб, 
барча талабни қондириш мақсадида сифатли товарлар ишлаб чиқаришга ҳаракат 
қиладилар. Маҳсулотларнинг ўз муддатида сотилиши ишлаб чиқаришни маромида давом 
этишини таьминлайди, бойликларнинг айланишини тезлаштиради. Маҳсулот сотиш 
орқали қилинган доимий ва ўзгарувчан харажатлар қопланади ва фирма фойда кўришни 
мўлжаллайди. Сотиш ҳажми ишлаб чиқариш жараёнининг сўнгги босқичидир. Маҳсулот 
сотишдан келган тушум орқали корхона биринчи галдаги тўловларни амалга оширади, 
яьни, давлат бюджети олдидаги мажбуриятларини бажаришга, нобюджет фондларига 
ажратмаларни тўлашга, ўз ишчи ва хизматчилари билан меҳнат ҳақи юзасқдан тўловларни 
бажаришга, олган кредит ва қарзларини қайтаришга, мол етказиб берувчилар билан 
ҳисоблашишларни амалга оширишга ҳаракат қилади. Бу ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида 
бажарилиши турли хил жарима, иқтисодий огоҳлантиришлар ва пенялар тўлашдан 
корхонани қутқаради. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ўз вақтида сотилиши корхонанинг ижобий 
молиявий натижага эришиши, дивидент тўловларини ўз вақтида амалга ошириши, мулк ва 
маблағларнинг узлуксиз ҳамда самарали айланиши каби кўпгина молиявий аҳвол 
муносабатларини яхшилаш имкониятини туғдиради. Сотиш жараёнини муддатида


бажарилиши корхонанинг ишлаб чиқариш ва таьминот жараёнларини ҳам 
тезлашишига таьсир этади, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қисқартиради, пул 
оқимларини ижобий бўлишини таьминлайди. Бу фикрларни оддий ифодалаш мақсадида 
қуйида маблағларнинг корхона ва фирмалардаги ҳаракат қилишини 9-чизма шаклида 
келтирамиз: 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish