Омиллар таьсирининг натижаларини қуйидаги жадвалда умумлаштирамиз
Кўрсаткичлар
Сумма,
м.сўмда
Режага нисбатан
% да
1
Тайёр маҳсулотнинг йил бошига
қолдиғининг ортиши ҳисобига
+196127
+8,28
2. Товар маҳсулоти режасининг ортиғи
билан бажарилиши қисобига
+398392
+16,82
3.Тайёр
маҳсулотнинг
йил
охирига
қолдиғнинг камайиши ҳисобига
+78370
+3,31
Жами
+672889
+28,42
Юқорида қайд этилган омиллардан ташқари сотиш режасининг бажарилишига
маҳсулот сифатининғ режага нисбатан ўзгариши, ассортиментнинг белгиланган режага
нисбатан ўзгариши, ишлаб чиқариш маромийлигининг бузилиши, бозордаги талаб ва
таклифнинг ўзгариши, ўриндош товарларнинг бозордаги ҳажми ва баҳосининг ўзгариши,
маҳсулотнинг қадоқланиши ҳамда ташқи кўриниши ва ҳ.клар таьсир этади.
6.4. Маҳсулотларни сотиш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилиши
таҳлили
Истиқлол ислоҳотлари туфайли бошқарувнинг маьмурий буйруқбозлик усуллари
ўрнини эгаллаган бозор иқтисодиёти шароитида шартнома барча мулк шаклидаги корхона,
муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлар ўртасида иқтисодий муносабатларни
ўрнатувчи асосий ҳуқуқий ҳужжатга айланди. Яқин ўтмишда режали иқтисодиёт даврида
ҳам шартномалар тизимидан фойдаланилган. Аммо, якка мулкчилик, яьни, давлат
мулкчилиги танҳо ҳудудда ҳукмронлик қилган замонда шартномалар режа ва
топшириқларни бажариш учун қўлланиладиган бир восита ҳисобланган холос. Қолаверса,
илгарилари шартномага уни тузган томонларнинг истак ва манфаатларини ифода этувчи
тўла ҳуқуқли юридик ҳужжат деб ҳам қаралмасди. Уларнинг қўлланилиши чекланган
бўлиб, ҳаттоки, фуқароларнинг ўзаро битим тузиши қонун ёьли билан жазоланадиган айб-
чайқовчилик сифатида, қораланар эди. Шу маьнода, шартноманинг ҳуқуқий мақомини
тамомила ўзгартириш ва умуман, шартнома тузиш маданиятини юксалтириш борасида
мамлакатимизда жиддий ишлар амалга оширилаётгани эьтиборга лойиқдир. эндиликда,
шартнома режали ишлаб чиқариш ва тақсимлаш омилларига асосланмайди. Бильакс, бозор
қонуниятлари талабига биноан, шартномавий муносабатлар товар-пул, яьни тенг тўловлар
тарзида амалга оширилиб, шартнома уларга ҳуқуқий шакл ўрнида хизмат қила бошлади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси, хўжалик
ишларини юритиш қонунлари мажмуаси, мулкчилик, тадбиркорлик, корхоналар
тўғрисидаги қонунлар, бошқа меьёрий ҳужжатлар шартнома муносабатларини тартибга
солиб турувчи ҳуқуқий манбалар ҳисобланади.
Шартнома ижроси бутунги кунда энг долзарб муаммолардан биридир. Шартнома
бажарилмаслиги корхонага иқтисодий зарар келтирибгина қолмай, унинг истиқболини
хавф остига қўяди, ҳар икки томондаги корхоналар ишчиларининг маош ололмаслигига
сабаб бўлади.
Хўжалик шартномаларининг малакали ва пухта тузилиши томонлар мажбуриятларини
нотўғри талқин этишларига, шериклардан бири шартномага ноинсоф
муносабатда бўлганида ёки уни беихтиёр бузиб қўйганида, бу ҳолат бошқа томонга
зарар келтиришига имкон бермайди.
21 ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |